Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Жўрабек Исажановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта целлюлозаси ҳосиласининг яллиғланишга қарши фаоллиги» 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1723.
Илмий раҳбар: Рахманов Алишер Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полифеноллар сақлайдиган пахта целлюлозаси ҳосиласининг яллиғланишга қарши фаоллигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор формалин, декстран, гистамин, каррагенин, пахта гранулемаси ҳамда Фрейнд адъюванти ёрдамида чақирилган ўткир ва сурункали асептик яллиғланиш моделларида пахта целлюлозаси ҳосиласининг яллиғланишга қарши фаоллиги аниқланган;
пахта целлюлозаси ҳосиласининг антифлогоген таъсир механизмлари, унинг антиоксидантлик хоссаси ҳамда яллиғланиш олди цитокинлари ва яллиғланишга қарши цитокинлар, шунингдек, С-реактив оқсил даражасига таъсири билан боғлиқ эканлиги исботланган;
пахта целлюлозаси ҳосиласини синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан дозага боғлиқ ҳолда қиёсий баҳоланганда уларнинг оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи фармакологик фаоллиги 50% дан юқори эканлиги аниқланган;
ғўза ўсимлигидан олинган целлюлоза ҳосиласининг ўткир ва сурункали заҳарлилигини аниқлаш бўйича ўтказилган клиник олди токсикологик тадқиқотларда унинг амалий жиҳатдан заҳарсизлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25-мартдаги 03/087-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 6-октябрдаги 09-08697-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор формалин, декстран, гистамин, каррагенин, пахта гранулемаси ҳамда Фрейнд адъюванти ёрдамида чақирилган ўткир ва сурункали асептик яллиғланиш моделларида пахта целлюлозаси ҳосиласининг яллиғланишга қарши фаоллиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар “Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил 6 октябрдаги 53 сонли буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2023 йил 19 октябрдаги 444 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланиш асосли касалликларни маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқилган дори воситаси билан самарали даволаш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган тактик самарадорлиги амалдаги яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2023 йилда республикамизга импорт бўлган биргина диклофенак натрий дори воситасининг умумий қиймати 14327000 АҚШ долларини ташкил этишини инобатга олинса (маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган) ушбу дори воситаси юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади;
иккинчи илмий янгилик: пахта целлюлозаси ҳосиласининг антифлогоген таъсир механизмлари, унинг антиоксидантлик хоссаси ҳамда яллиғланиш олди цитокинлари ва яллиғланишга қарши цитокинлар, шунингдек, С-реактив оқсил даражасига таъсири билан боғлиқ экани исботланганлиги Тошкент шаҳар “Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил 6 октябрдаги 53 сонли буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2023 йил 19 октябрдаги 444 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бевосита яллиғланиш жараёнини бостирувчи дори препаратлари одатда ножўя таъсирларининг мавжудлиги билан ажралиб туради. Натижада қўшимча дори воситалар қабул қилишни талаб этиши мумкин. Пахта целлюлозаси ҳосиласини қабул қилувчи беморларда эса дори воситасининг ножўя таъсирини камайтирувчи қўшимча дори препаратлари қабул қилишга эҳтиёж бўлмайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган усули самарадорлиги маълум яллиғланишга қарши препаратлар ҳамда қўшимча дори воситаларни қўллаш билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2022 йилда республикага импорт бўлган меъда касалликларида қўлланиладиган дори препаратларининг умумий қиймати 22449205 АҚШ долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу дори воситаси юқори иқтисодий тежамкор эканлиги маълум бўлади(маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган);
учинчи илмий янгилик: пахта целлюлозаси ҳосиласини синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан дозага боғлиқ ҳолда қиёсий баҳоланганда уларнинг оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи фармакологик фаоллиги 50% дан юқори экани аниқланганлиги Тошкент шаҳар “Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил 6 октябрдаги 53 сонли буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2023 йил 19 октябрдаги 444 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳозирги кунда беморларда яллиғланиш жараёнини пасайтириш мақсадида ножўя таъсирларга эга бўлишига қарамасдан кўплаб синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари қўллаб келинмоқда. Пахта целлюлозаси ҳосиласи ўзининг фармакологик самараси бўйича ушбу синтетик дори препаратлари ўрнини босувчи алтернатив дори воситаси ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган тактикаси самарадорлиги маълум яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2023 йилда республикага импорт бўлган биргина диклофенак натрий дори воситасининг умумий қиймати 14327000 АҚШ долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади;
тўртинчи илмий янгилик: ғўза ўсимлигидан олинган целлюлоза ҳосиласининг ўткир ва сурункали заҳарлилигини аниқлаш бўйича ўтказилган клиник олди токсикологик тадқиқотларда унинг амалий жиҳатдан заҳарсизлиги асослангани Тошкент шаҳар “Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази” масъулияти чекланган жамиятида 2023 йил 6 октябрдаги 53 сонли буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2023 йил 19 октябрдаги 444 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: баъзи сурункали касалликларда яллиғланишга қарши дори воситаларини узоқ муддат қўллаш талаб этилади. Ҳозирда амалда қўлланилаётган ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари фармакологик фаолликлари юқори бўлишидан қатъий назар ножўя таъсирларга ва қўллашга қарши кўрсатмаларга эга. Пахта целлюлозаси ҳосиласининг сурункали заҳарлилигини аниқлаш учун 3 ой мобайнида каламушларга юқори дозаларда ичирилганда ушбу ҳайвонларнинг периферик қон таҳлили ҳамда ички аъзоларининг макроскопик таҳлилларида патологик ўзгаришлар аниқланмаган. Ушбу кўрсаткич сурункали касалликларда мазкур дори воситасини қўллаш учун самарали ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган усули самарадорлиги маълум яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2023 йилда республикага импорт бўлган биргина диклофенак натрий дори воситасининг умумий қиймати 14327000 АҚШ долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади.
Олинган натижалардан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Пахта целлюлозаси ҳосиласининг яллиғланишга қарши фаоллиги” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 6-октябрдаги 09-08697-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish