Sayt test rejimida ishlamoqda

Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориш тизимларини гидромеханизация усулида тозалашни такомиллаштириш”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.2.4.PhD/T4033
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1. ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими, профессор, техника фанлари доктори Хўжаев Исматулла Қушаевич (05.09.07).
2. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, “Электр энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, профессор, техника фанлари доктори Шакиров Бахтияр Махмудович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориш тизимларини лойқа чўкиндилардан тозалашнинг гидропневматик усулини оқим (сув+қаттиқ заррача+ҳаво) физик хусусиятларини инобатга олиб такомиллаштиришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғориш тизимларини лойқа чўкиндилардан гидропневматик усулда тозалашда оқим (сув+қаттиқ заррача+ҳаво) физик ҳусусиятларини инобатга олувчи гидравлик модель ишлаб чиқилган;
лаборатория ва дала шароитида олиб борилган тадқиқотлар таҳлиллари асосида суғориш тизимларини лойқа-чўкиндиларидан тозалаш қурилмасининг ресурс тежамкор, гидравлик самарадор конструктив параметрлари асосланган;
лойқа-чўкинди ва қурилма ишчи органининг ўзаро таъсири инобатга олиниб, деформацияланувчи ишчи органи ишлаб чиқилган;
суғориш тизимларини лойқа чўкиндилардан гидромехнизация усулида тозаловчи ресурс тежамкор қурилманинг напор ва сарф характеристикалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориш тизимларини гидромеханизация усулида тозалашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Миришкор магистрал каналининг ПК-916 нинг УР-5 каналига сув олувчи иншоотига стационар ишловчи гидропневматик қурилма ўрнатилиб, синов ишлари ўтказилиб далолатнома расмийлаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 ноябр 03/37-3590-сонли маълумотнома). Натижада суғориш каналларини лойқа-чўкиндилардан гидропневматик усулда тозалашга эришилган.
Лойқа-чўкиндилардан тозалашда қурилманинг ишчи ҳаво оқимини ҳосил қилувчи ишчи камераси учун қурилма ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан (FAP 01913)  патент олинган.
Суғориш каналларидан лойқа-чўкинди ва қурилма ишчи органининг ўзаро таъсирини инобатга олувчи ҳаракатланувчи тиш қурилмаси ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан (FAP 02099) патент олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish