Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонов Хайрулла Холмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка ковлаш машинасини эловчи ишчи қисмларини ва узатиш механизмини такомиллаштириш” 05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3987.
Илмий раҳбар: Бойбобоев Набижон Гуломович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.06.2021.Т.126.02
Расмий оппонентлар: Норчаев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори, профессор, Худоёров Анваржон Назиржонович техника фанлари номзоди, профессорлар тайинланган.
Етакчи ташкилот: «Наманган муҳандислик-технология институти».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: картошка ковлаш машинасини эловчи ишчи қисмлари ва узатиш механизмини такомиллаштириш йўли билан иш сифатини ошириш ва сарф-харажатларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошка ҳосилини йиғиштиришда туганакларнинг шикастланиш даражасини камайтирган ҳолда юқори иш унуми ва сифат кўрсаткичларини таъминловчи шнекли барабан конструксияси унга қўйилган талабларга асосан ишлаб чиқилган;
шнекли барабан диаметри, қадами ва валининг айланишлар сонини аниқлаш имконини берадиган аналитик боғланишлар у билан тупроқ-картошка аралашмасининг ўзаро таъсир жараёнлари ҳамда аралашманинг эни,  баландиги ва зичликларини ҳисобга олган ҳолда  ишлаб чиқилган;
шнекли барабан ҳаракати учун талаб этиладиган қувватни унинг диаметри, қадами ва айланишлар сонига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган картошка ковлаш машинасини самародорлигига, туганакларни шикастланишига ва йўқотилишига  таъсир қилувчи асосий омиллар (шнекли барабан диаметри, айланишлар сони ва қиялик  бурчаги) га   боғлиқлигини ифодаловчи регрессия тенгламалари олинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шнекли барабан билан жиҳозланган такомиллашган картошка ковлаш машинаси  параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
картошка туганакларини тупроқдан агротехник талаб даражасида тўла сараланишини таъминлайдиган такомиллашган картошка ковлаш машинасининг саноат нусхасини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «БМКБ-Агромаш» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 05/22-05/6563-сон маълумотномаси). Натижада, шнекли барабан билан жиҳозланган, параметрлари асосланган эловчи ишчи қисми ва узатиш механизми такомиллашган картошка ковлаш машинасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
шнекли барабан билан жиҳозланган такомиллашган картошка ковлаш машинаси Наманган вилояти Косонсой ва Тўрақўрғон туманлари фермер хўжаликларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 05/22-05/6563-сон маълумотномаси). Натижада, такомиллашган картошка ковлаш машинаси қўлланилганда меҳнат сарфини 33,0 %, эксплуатацион сарф-харажатларни 31,0  % га камайтириш имкони берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish