Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурманова Махфуза Урозовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гигроскопик материалларни қуритиш учун иссиқлик ишлаб чиқарувчи қуёш қурилмасини  яратиш”, 05.05.06 – Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3487.
Илмий раҳбар: Алиназаров  Алишер Хайдаралиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети”
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02/2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар:  Узоқов  Ғулом  Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Эргашали Юлдашевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот:  Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади гигроскопик материалларни қуритишда агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумуляторли қуёш қуритиш қурилмасини иссиқлик ва геометрик параметрларини асослаш иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
қуёший қуритиш қурилмасини иссиқлик аккумуляторидаги иссиқлик алмашинув жараёнларини Рейнолдс сонининг 10000÷100000 қийматлари оралиғида ва радиациён, конвектив иссиқлик узатиш коеффицентига боглиқ ҳолда тезлик ва температура майдонлари ўзгаришини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
қуёш қуритиш қурилмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги 2,05-2,2 W/м·К  ва  иссиқлик сиғими 860-980 Ж/кг·К оралиғида бўлишини ҳисобга олган ҳолда агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумуляторидаги ҳарорат 66-94 °C га ўзгариши аниқланган;
қуёш қуритиш камерасидаги кирувчи ҳаво оқимини ҳамда ҳароратни бошқариш орқали энергия самарадорлигини 1,5 маротабага ошириш имконини берувчи агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумулятори ишлаб чиқилган;
агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумуляторида мақбул ҳаво ҳарорати 29-38°C оралиғида бўлишини ҳисобга олган ҳолда қуёш қуритиш қурилмасининг гигроскопик материалларни қуритиш вақтини 38 % га қиқартириш имконияти яратилган.
IV.Тадқиқотнинг жорий қилиниши: Гигроскопик материалларни қуритишда агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумуляторли қуёш қуритиш қурилмасини иссиқлик ва геометрик параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган агат минерал тоши асосидаги иссиқлик аккумуляторли қуёш қуритиш қурилмаси “Кушон зилол сув жавоҳири” МЧЖ ва “Ас гроуп тех” МЧЖ корхоналарининг гигроскопик материаллар қуритиш линясига жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2023- йил 4-октябрдаги 04-13-5971-сон маълумотномаси). Натижада, қуритиш камерасидаги ҳароратни бошқариш орқали энергия самарадорлигини 1,5 маротабага ошириш имконини берган;
 Сирдарё вилояти Ховос туманидаги "Биолаборатория" МЧЖ корхонасида гигроскопик материалларни (пахта, пилла ва каноп) қуритиш учун иссиқлик аккумуляторли қуёш қуритиш қурилмаси жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, 2023 йил 7 октябрдаги 07/34-05/5077-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий ва ноанъанавий қуритиш тизимларидан биргаликда фойдаланиш ҳисобига углеводород ёқилғиси сарфини 18 фоизга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish