Sayt test rejimida ishlamoqda

Науризбаев Азамат Шарибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасининг маҳаллий хомашёлари ва минерал тўлдирувчилар асосида силикат ғишт олишнинг технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т2332.
Илмий раҳбар: Илясов Алланазар Тореханович, техника фанлари фалсафа доктори,(DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Махаматалев Иркин Муминович техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Зафар Мурадович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оҳак-белитли боғловчи ва минерал тўлдиргичлардан фойдаланиб, бархан қумлари асосида силикат ғиштнинг самарали таркиблари ва хоссаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси карбонат минералларининг физик-кимёвий ва физик-механик хоссаларини бошқариш ва оптимал параметрларини аниқлаш асосида оҳак-белитли боғловчи олиш имконияти исботланган;
оҳак-белитли боғловчи ва бархан қуми асосидаги қоришма таркибларини ва автоклавнинг энг мақбул параметрларини бошқариш асосида силикат гишт олиш имконияти исботланган;
силикат ғиштнинг сифат кўрсаткичлари ва экспериментлар натижаларини статистик таҳлил қилишнинг  стандартлаштирилган усулларидан фойдаланилган ҳолда унинг  математик модели ишлаб чиқилди, ҳамда олинган материалнинг физик-механик хусусиятларини баҳолаш асосида саноат таркибларини танлаш кўрсаткичлари исботланди;
бархан қумлари ва оҳак-белитли боғловчидан фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, топилиши қийин бўлган кварц қуми асосидаги силикат ғиштни, олинган ғиштга солиштириш, техник-иқтисодий кўрсаткичини 35% гача камайиши амалий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари амалда татбиқ этиш имконияти бархан қуми асосида оҳак-белитли боғловчи ҳосил қилишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш жараёнида қилинган илмий ҳисоб-китоб ва олинган натижаларга асосланади:
“Силикат бархан” МЧЖ ва “Қўшкўпир силикат ғишт заводи” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Қорақалпоғистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-октябр санадаги 01-07/01-2955-сонли маълумотномаси). Натижада, оҳак-белитли боғловчи ва бархан қумлари асосида 2000000 дона силикат ғишт ишлаб чиқаришдаги иқтисодий самара 980 000 000 сўмни ташкил этган;
«ҚАРАҚАЛПАҚ WИНДОWС» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Қорақалпоғистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-октябр санадаги 01-07/01-2955-сонли маълумотномаси). Натижада, бархан қуми ва оҳак-белитли боғловчи асосидаги ишлаб чиқарилган силикат ғиштларидан фойдаланилган, жорий қилинган ғиштнинг қиймати одатда ишлатиладиган керамик ғишт материаллари қийматидан 35% паст бўлиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish