Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Камолиддин Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини аниқлашнинг рақамли технологияси ва қурилмасини ишлаб чиқиш”,       05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т2205.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абдулхаев Хуршед Ғафурович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахмонов Ҳусан Тожиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини рақамли технологиялар асосида аниқлайдиган қурилма ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тупроққа ишлов бериш машиналарнинг ишлов бериш чуқурлигини рақамли технологиялар асосида аниқлайдиган қурилманинг конструксияси уни турлича ишлов бериш чуқурлигига мосланувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
рақамли технология асосида ишлов бериш чуқурлигини аниқлайдиган қурилма учун дастурий таъминот, олинган маълумотларга қайта ишлов бериш, уларни масофадан туриб узатиш ва қабул қилиш жараёнлари узлюксиз бажарилиши ҳисобига ишлаб чиқилган;
қурилма босим пружинасининг таранглик кучини энг кичик қиймати иш жараёнида унинг таянч ғилдираги доимий равишда дала юзасидан узилмай ишлаш шартидан аниқланган;
қурилма таянч ғилдирагининг диаметри, тўғинининг кенглиги ва унга бериладиган тик юкланиш ҳамда у параллелограмм механизми тортқиси узунлигининг мақбул қийматлари тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини мавжуд усул ва қурилма қўлланилиб аниқланган қийматлари орасидаги фарқни абсолют қиймати меёрий ҳужжатларда келтирилган рухсат этилган хатоликдан кичик бўлиши шартидан аниқланган.
 IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини аниқлашнинг рақамли технологияси ва қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
тупроққа ишлов берадиган машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини аниқлайдиган қурилманинг саноат нусхасини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) БМКБ-Агромаш АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 18-сентябрдаги 07/22-05-4730-сон маълумотномаси). Натижада, илмий асосланган параметрларга эга бўлган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тупроққа турлича ишлов бериш чуқурлигига мосланувчан қурилманинг саноат нусхасини ишлаб чиқариш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тупроққа ишлов бериш чуқурлигини аниқлайдиган қурилманинг саноат нусхаси Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Оқ дала мардона” ва Наманган туманидаги “Кумуш тола ёғдуси” фермер хўжаликларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 18- сентябрдаги 07/22-05-4730-сон маълумотномаси). Натижада, тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлов бериш чуқурлигини аниқлашда рақамли технология асосида масофадан туриб узатиш ва қабул қилиш жараёнлари узлюксизлигини таъминлаш ҳисобига меҳнат сарфини 3,0-3,5 мартага камайтиришга ҳамда иш унумини 1,7-2,0 мартага орттиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish