Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Санжар Эрназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига сидерат экинлар ҳамда ўғитлар қўллашнинг таъсири (Жиззах вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқлашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01 - Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx988.
Илмий раҳбар: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти, PhD.05/30.10.2020.Qх.126.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг ўртача шўрланган, ўтлоқилашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида маъдан ўғитларнинг нисбат ва меъёрлари, маҳаллий ўғитлар ҳамда оралиқ сидерат экинларнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилиоятининг ўртача шўрланган, ўтлоқилашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда оралиқ экинлар рапс ва перкодан сидерат сифатида фойдаланиш ҳамда шу фонларда ғўзада маҳаллий ва маъдан ўғитларнинг турли меъёр ва нисбатларда қўллашнинг самарадорлиги аниқланган;
сидерат экинлар томонидан тупроқда қолдирилган органиқ қолдиқлар миқдори ўртача ҳисобда гектарига 67,9 центнердан 75,0 центнергача органик қолдиқ тўплашга ва шу орқали тупроқда 80,2-98,7 кг/га миқдорида азот, 20,7-28,6 кг/га миқдорида фосфор, 80,5-95,3 кг/га миқдорида калий моддаси қолдириши аниқланган.
тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда оралиқ сидерат экинлар (рапс ва перко)дан фойдаланиш ҳамда шу фонларда ғўзада маҳаллий ва маъдан ўғитларнинг турли меъёр ва нисбатларда қўллашнинг тупроқнинг агрофизикавий ва микробиологик хоссалари яхшиланиб, 1:0,7:0,5 нисбатда N-160, Р2О5-112, К2О-80 кг/га меъёри + 20 т/га меъёрда гўнг қўлланилганда гумус миқдори дастлабки миқдорга нисбатан 0,031-0,034%га, азот 0,003-0,006%, фосфор 0,010-0,013 % га, нитратли азот миқдори эса 1,6-1,7 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 1,2-1,4 мг/кг, алмашинувчи калий 0,03-0,05 мг/кг га ошганлиги аниқланган;
тупроқ унумдорлиги ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда оралиқ сидерат экинлар (рапс ва перко)дан фойдаланиш ҳамда шу фонларда ғўзада маҳаллий ва маъдан ўғитларнинг турли меъёр ва нисбатларда қўллашнинг ғўзанинг ўсиши, ривожланишига таъсири ижобий бўлганлиги кузатилиб, назоратга нисбатан мос равишда 23,9; 24,4 ва 26,2 ц/га, тавсия этилган  N-240, Р2О5-168, К2О-120 кг/га меъёрга нисбатан 1,8; 1,3; 3,4 ц/га, N-200, Р2О5-140, К2О-100 кг/га меъёрга нисбатан эса 4,6; 4,1; 6,2 ц/га қўшимча ҳосил олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда оралиқ сидерат экинлар ва уларнинг фонида маҳаллий ва маъдан ўғитларни турли меъёр ва нисбатларда қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун «Ғўза етиштиришда минерал, органик ўғитлар ва сидерат экинлар қўллаш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги №07/022-04/6396-сон маълумотномаси) Мазкур тавсиянома тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўза етиштиришда фермер хўжаликлари томонидан қўлланма сифатида фойдаланилиб келинмоқда;
Жиззах вилоятининг ўртача шўрланган, ўтлоқилашиб бораётган тупроқлари шароитида ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун минерал ўғитлар (NPK) нинг турли меъёрларини 1:0,7:0,5 ва 1:0,5:0,3 нисбатларда қўлланилиб, қўшимча равишда 10, 20 т/га гўнг ҳамда оралиқ экин сифатида рапс ва перко экинларини икки компонентли аралашмаларини яшил ўғит сифатида фойдаланиш самарадорлиги бўйича олинган натижалар Мирзачўл туманидаги фермер хўжаликларида 41,0 гектар ва Пахтакор туманидаги фермер хўжаликларида 23,0 гектар, вилоят бўйича жами 64,0 (олтмиш тўрт) гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги №07/022-04/6396-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўзада минерал ўғитлар (NPK) меъёрларини 1,0:0,7:0,5 ва 1,0:0,5:0,3 нисбатларда қўлланилиб, ўғитларнинг N-160, Р-112, К-80 кг/га + 20 т/га гўнг, N-160, P-80, K-48 кг/га+20 т/га меъёрларда қўлланилганда 39,1-42,6 ц/га миқдорида пахта хосили олиниб, минерал ўғитларнинг N-160, Р-112, К-80 ва N 160, P 80, K 48 кг/га меъёрлари қўлланилганга нисбатан 5,9-7,4 ц/га микдорида қўшимча пахта хосили олишни таъминлаган. Ўғитларнинг N-160, Р-112, К-80 кг/га + 10 т/га гўнг, N-160, Р-80, К48 кг/га+10 т/га меъёрлари қўлланилганда эса 4,1-5,6 ц/га миқдорида қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;
оралиқ сидерат экин сифатида рапс ва перко экинлари аралашмалари икки компонентли қилиб экилиб, сидерат сифатида шудгор остига ҳайдаб юборилган фонларда минерал ўғитларнинг N-160, Р-112, К-80 ва N-160, Р-80, К-48 кг/га меъёрларда қўллаш технологияси Мирзачўл ва Пахтакор туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги №07/022-04/6396-сон маълумотномаси). Натижада сидерат экинлар экилмаган фонга нисбатан 5,1-6,5 ц/га миқдорида қўшимча пахта ҳосили олишни таъминлаб, соф даромад гектарига 4,2 млн ва 4,0 млн сўмни, рентабеллик даражаси 36,8-39,3 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish