Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Фарходжон Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қаттиқ буғдой етиштиришда маъданли ўғитларни табақалаб қўллашнинг тупроқ унимдорлиги ва дон ҳосилдорлигига таъсири (Андижон вилоятининг шартли суғориладиган эрозияга мойил типик бўз тупроқлари шароитида))”, 06.01.01-Умумий дехқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Qx799
Илмий раҳбар: Комилов Комилжон Собирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01
Расмий оппонентлар: Хошимов Иброхим Набиевич - қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим, Карабаев Икрамжан Тураевич - қишлоқ хўжалиги фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маъданли ўғитлар меъёрларининг табақалаб қўллашнинг тупроқ ювилишига, тупроқ ва оқава сувлар таркибидаги микро ва макро унсурларга миқдори ҳамда кузги қаттиқ буғдойни ўсиш ва ривожланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган суғориладиган типик бўз тупроқларида кузги қаттиқ буғдой етиштиришда маъданли ўғитлардан фойдаланиш самарадорлиги аниқланган;
кузги буғдойда маъданли ўғитлар меъёрларини табақалаб қўллашнинг тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган ерларда кузги қаттиқ буғдойнинг Қахрабо навидан юқори дон ҳосили етиштиришда қияликнинг тупроқ зарралари ювилган ва ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмига мақбул озиқлантириш меъёрлари аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган тупроқларда қияликнинг ювилган ва ювилиб тушган қисмларида буғдойнинг ўсиш ва ривожланишига ҳам ўз тасирини кўрсатганлиги, тупроқ унумдорлигига нисбатан, қияликнинг тупроғи ювилган қисмида энг кўп дон ҳосили Н250П175К125 кг/га, ювилиб тушган қисмида эса Н200П140К100 кг/га меъёрларда озиқлантириш мақул бўлганлиги исботланган;
табақалаб ўғитлашда қияликнинг ювилган қисмида Н250П175К125 кг/га, қияликнинг ювилиб тушган қисмида Н200П140К100 кг/га меъёрда озиқлантирилганда доннинг сифати кўрсаткичлари яхшиланиш билан бирга иқтисодий самарадорликга эришилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган типик бўз тупроқларида шароитда кузги қаттиқ буғдойнинг маъданли ўғитларга бўлган талаби ўрганиш, ҳосилдорлик салмоғи ва дон сифати барқарорлаштириш, юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш билан бирга тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш бўйича етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган типик  бўз тупроқларида қаттиқ буғдойнинг маъданли ўғитлар билан озиқлантиришни мақбуллаштириш бўйича “Қаттиқ буғдой етиштиришда маъданли ўғитларни табақалаб қўллаш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 1 июлдаги 06/34-06/508-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Андижон вилоятининг ирригация эрозиясига чалинган типик  бўз тупроқлари шароитида  донли экинлар этиштирувcни фермер хўжаликларида қолланма сифатида хизмат қилмоқда;
Ирригация эрозиясига чалинган типик бўз тупроқлари шароитида кузги қаттиқ буғдойга маъданли ўғитларни табақалаб қўллаб, юқори ва сифатли дон ҳосили олиш технологияси 2022 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган “Азизбек” фермер ҳўжалигида 12,3 гектар, “Даврбек Дурбек” фермер ҳўжалигида 7,2 гектар, “Расулжон зийнати” фермер ҳўжалигида 8,4 гектар, “Тухтабой Сойибжон” фермер ҳўжалигида 10,7 гектар, “Равшанбек Омадбек юлдузи” фермер ҳўжалигида 10,1 гектар жами 48,7 гектар майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 1 июлдаги 06/34-06/508-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги қаттиқ буғдойнинг “Қахрабо” нави гектарига 4,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даври давомида маъданли ўғитларнинг табақалаб, яъни қияликнинг ювилган қисмига Н250П175К125 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилиб парваришланганда ўртача 60,9 с/га дон ҳосили олиниб, назорат НПК Н300П210К150 кг/га меъёрда қўлланилганда 1,0 с/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.
Андижон вилоятининг Андижон туманида жами 48,7 гектар майдонларига Кузги қаттиқ буғдой етиштиришда маъданли ўғитларни қияликнинг ювилган қисмида Н200П140К100 кг/га меъёрда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 1 июлдаги 06/34-06/508-сон маълумотномаси) Бунинг натижасида. 64,6 с/га дон ҳосили олинган, қияликнинг ювилган қисмида рентабеллик кўрсаткичи 3,3% га, қияликнинг ювилиб тушган қисмида 5,4% га юқори бўлганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish