Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунова Гулхумор Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқларида такрорий экинлар кунгабоқар ва соя навларининг суғориш тартибларини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – Мелиорация ва  суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.4.PhD/Qx805.
Илмий раҳбар: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Исаев Собиржон Хусанбоевич, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Хасанов Максуд Марифович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида етиштирилган кунгабоқар ва соя навларининг ўсиши, ривожланиши, юқори дон ва уруғ ҳосилини таъминловчи мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш ва фермер хўжаликларига тавсия беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида такрорий экин кунгабоқарнинг Жаҳонгир ва Янги замон навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, соянинг Орзу ва Тўмарис навларини ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда суғориш ишлаб чиқилган ва тупроқнинг сув-физик, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларига ижобий таъсири аниқланган;
кунгабоқарнинг Жаҳонгир ва Янги замон навлари суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилганда 1000 дона уруғ вазни тегишлича 43,5-53,0 г, мой миқдори 51,3-53,1%, сояни Орзу ва Тўмарис навлари ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда суғорилганда 1000 дона дон вазни 138,8-139,3 г, дон таркибидаги мой миқдори 21,9-23,7% га тенг бўлгани аниқланган;
кунгабоқарнинг Жаҳонгир ва Янги замон навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилганда бир центнер уруғ ҳосили учун мос равишда 106,6-122,6 м3, сояни Орзу ва Тўмарис навларини ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда суғорилганда эса 120,8-103,8 м3 сув сарфланганлиги аниқланган;
кунгабоқарнинг Жаҳонгир нави суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, сояни Тўмарис нави 70-80-70% тартибда суғорилганда юқори иқтисодий самарадорликка эришилиб, соф фойда 17845446,9-4903741,2 сўм/га ни ташкил этиб, 93,3 ва 46,2% рентабелликка эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқларида такрорий экинлар кунгабоқар ва соя навларининг суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Марказий Фарғонанинг ўтлоқи соз тупроқларида такрорий экинлар кунгабоқар ва соя навларининг суғориш тартиблари бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18-декабр №04/29-06/1494 сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиялар фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
такрорий экин сифатида кунгабоқарнинг Жаҳонгир навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, соянинг Тўмарис навини ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда суғориш Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги “Бобуршох” фермер хўжалигининг 10,0 га, “Оқ-олтинда Навқирон” фермер хўжалигининг 17,0 га, “Улуғнорда Раҳимовлар ери” фермер хўжалигининг 20,0 га, “Ягона кошона” фермер хўжалигининг 9,1 га ва “Жасурбек 4” фермер хўжалигининг 30,5 га майдонларида, жами 86,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18-декабр №04/29-06/1494 сонли маълумотномаси). Натижада, такрорий экин кунгабоқарни Жаҳонгир навидан 20,2 ц/га уруғ ҳосили, Тўмарис навидан 19,8 ц/га дон ҳосили олинган;
такрорий экилган кунгабоқарнинг Жаҳонгир ва соянинг Тўмарис навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан тегишлича 70-75-65 ва 70-80-70% тартибларда суғориш Улуғнор туманидаги “Олламурод ери” фермер хўжалигининг 20,5 га майдонида жорий қилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18-декабр №04/29-06/1494 сонли маълумотномаси). Натижада рентабеллик даражаси кунгабоқарни Жаҳонгир навида 85,5%, такрорий экин сояни Тўмарис навида 54,1% га тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish