Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Бунёд Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органларининг жамийатда ҳуқуқий маданийатни юксалтиришга оид фаолийатини такомиллаштириш”, 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарийаси ва тарихи. Ҳуқуқий таʼлимотлар тарихи” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu912.
Илмий раҳбар: Худойбердиев Ахрор Қосималиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муқаддасхон Турсуновна, юридик фанлар доктори, доцент; Сайдуллаев Шахзод Алиханович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ФА Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг жамийат ҳуқуқий маданийатини юксалтириш жарайонидаги фаолийатининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат органлари ва ташкилотларида, хусусан ички ишлар органларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиниши жамиятда аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаши мумкинлиги асослантирилган;
давлат ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид фаолиятини самарадорлигини оширишда улар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган брифингларни алоҳида индикатор кўринишида, баҳолаш мезони сифатида жорий этиш зарурияти асослантирилган;
жамиятда ҳуқуқий таргʻибот ва ҳуқуқий ахборотни етказишнинг инновацион усулларини жорий қилиш мақсадида ички ишлар органларининг фаолиятида қўлланилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ички ишлар органлари ҳамда фуқаролар доимий ва реал вақт режимида таъминланишида «Ички ишлар органларининг рақамли ҳуқуқий фонди» яратилиши зарурияти асослаб берилган;
қонунларга итоат ва ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқаролар тоифасини шакллантириш, ижтимоий ҳаётдаги, суд-ҳуқуқ тизимидаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан нотўғри фикр ва ишончсизлик кайфиятини олдини олишда ички ишлар органларининг шов-шувли воқеаларга тезкор расмий муносабат билдириш тизимини йўлга қўйиш зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
жамиятда аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишида давлат органлари ва ташкилотларида, хусусан ички ишлар органларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва қонунчилик ҳужжатларининг тарғибот қилинишини таъминлаш лозимлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда жамийатда ҳуқуқий маданийатни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўгʻрисида” 2022-йил 16-майдаги 259-сон Қарори 2-банди “б” кичик банди, 4-хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 12/1-1982-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органларида ҳуқуқий тарғибот гуруҳларининг ташкил этилишига ва шу орқали органнинг жамиятдаги ҳуқуқий фаолияти таъсирчанлигини оширишга ҳуқуқий асос яратган;
давлат ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид ўтказилган тадбирларини баҳолаш мезони сифатида оммавий ахборот воситалари билан амалга оширилган брифингларни ҳисоблаш тўгʻрисидаги алоҳида индикатор мезонини жорий этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 17-февралдаги 74-сон Қарорнинг 2-иловаси 12-банди (индикатори)да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 15-майдаги 12/15-75-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фаолиятида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишига ҳуқуқий асос яратган;
жамиятда ҳуқуқий таргʻибот ва ҳуқуқий ахборотни етказишнинг инновацион усулларини жорий қилиш мақсадида ички ишлар органларининг фаолиятида қўлланилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИИВнинг расмий веб-сайтларида “рақамли фонд” кўринишида яратиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари то'ғрисида”ги 2022-йил 16-июндаги 222-сон буйруғида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 33/03-04/214-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши аҳоли ва ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширилишига ҳуқуқий асос яратган;
ички ишлар органларининг аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялаш мақсадида шов-шувли воқеаларга тезкор расмий муносабат билдириш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 16-июндаги 222-сон буйруғида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги 33/03-04/214-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органлари фаолиятида виртуал имкониятлардан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтиришга ҳуқуқий асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish