Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамутов Парахат Алламберген ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Замонавий қорақалпоқ театри: анъана ва янги тенденсиялар», 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/San183.
Илмий раҳбар: Ризаев Аманулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Халикулова Гўзал Эркиновна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий қорақалпоқ театрларининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, анъана ва янги тенденсияларини, саҳна асарларининг бадиий-ғоявий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ театрининг юзага келишида халқ оғзаки ижоди муҳим ўрин тутганлиги, фолклоризмлардан фойдаланиш, айниқса фолклор санъатида “Шаряр”, “Қоблан”, “Эдиге”, “Эр Шора”, “Алпомиш”, “Қурбонбек”, “Эр Зиёр”, “Қирқ қиз” ва бошқа халқ достонларнинг сезиларли таъсири далилланган;
қорақалпоқ мусиқали драмаларини саҳналаштиришда қадимдан жировлар ва бахшилар томонидан халқ достонларини ижро этишда қўлланилган қўбиз, чангқовуз, дўмбира, ғижжак, дутор сингари миллий мусиқа асбобларидан фойдаланилганлиги бевосита “Алпомиш”, “Ғариб ошиқ”, “Бердақ”, “Ажинияз” спектакллари орқали исботланган;
қорақалпоқ ва ўзбек театр санъатининг асрлар давомида бир-бирларини бойитиб, ёнма-ён шаклланиб келгани, уларнинг ўзаро ўхшаш ва муштарак жиҳатлари очиб берилиб, алоҳида фақат ўзигагина хос бўлган миллий хусусиятлари аниқланган;
жаҳон ва қорақалпоқ театр санъатида юз бераётган трансформацион жараёнлар, драматургия, режиссура, актёрлик санъати ва ссенографияда кенг қўлланилаётган халқ ўйинлари, удумлар ва майдон томошаларига асосланган анъанавий йўналишдаги ҳамда инновацион технологиялар қўлланилган шартлилик, символик, метафарали замонавий йўналишдаги ижро усуллари  аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий қорақалпоқ театри: анъана ва янги тенденсияларни ўрганиш жараёнида олинган тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилган:
қорақалпоқ ва ўзбек театр санъатининг асрлар давомида бир-бирларини бойитиб, ёнма-ён шаклланиб келгани, уларнинг ўзаро ўхшаш ва муштарак жиҳатларининг ўзигагина хос бўлган миллий хусусиятларини аниқлаш театршунослик илмининг муҳим вазифаларидан ҳисобланиши далилланган ва Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларидаги ижодий-илмий жараёнларни жадаллаштириш, театр жамоаларининг бадиий маҳоратини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 02-11-16-3544-сон маълумотномаси). Натижада, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ва Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрлари репертуари, спектакллардаги ижодий услублар, актёрлар ижроси ва режиссура ривожида муҳим ўрин тутган;
қорақалпоқ театрининг юзага келишида халқ оғзаки ижодининг  ўрни, фолклоризмлардан фойдаланиш, айниқса фолклор санъатида муҳим ўрин эгаллаган “Шаряр”, “Қоблан”, “Эдиге”, “Эр Шора”, “Алпомиш”, “Қурбонбек”, “Эр Зиёр”, “Қирқ қиз” ва бошқа халқ достонларнинг бадиий услублардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим таълим, фан ва инновациялар вазирли тасарруфидаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг Санъатшунослик таълим йўналишидаги “Қорақалпоқ театр тарихи” ҳамда “Актёрлик маҳорати” фанлари бўйича ўқув адабиётларини яратишда ва дарс машғулотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 756-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қорақалпоқ театр тарихи, режиссёрлик санъати, актёрлик маҳорати соҳаларида асосли манбаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
қорақалпоқ мусиқали драмаларини саҳналаштиришда қадимдан жировлар ва бахшилар томонидан халқ достонларини ижро этишда қўлланилган қўбиз,  чангқовуз,  дўмбира, ғижжак, дутор сингари миллий мусиқа асбобларидан фойдаланилганлигига қаратилган илмий-назарий хулосаларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниянинг амалий ишларида жумладан “Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан”, “хабар бағдарламаси”, “саз сáwбет кешеси” в.б кўрсатувларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-февралдаги 5-22/10-сон маълумотномаси) Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси кўрсатув ва эшиттиришларида мавзуларнинг ғоявий-тематик йўналишига ва уларнинг жамият тарбиясидаги аҳамиятини оширишга илмий асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish