Sayt test rejimida ishlamoqda

Исокова Матлуба Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм этномаданияти ва европа русумидаги театрнинг ривожланиши», 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San72.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Исмоилов Анвар Ҳамдамжонович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоят театрининг шаклланиши ва ривожланишида этномаданий анъаналарнинг ўрнини аниқлаш, ўзаро таъсир тамойилларини ижтимоий, маданий-тарихий омиллар кесимида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм театрининг туғилиши, шаклланиши ва ривожланиши бир аср давомида уч хил ижтимоий тузум – рус чоризм, истибдоди, шўро ҳокимияти ва истиқлол даврида кечганлиги, мураккаб шароитларда ҳам миллий қадриятларни сақлаб қолишга, тарғиб қилишга урунишлар бўлганлиги, спектаклларда халқ этносидан, урф-одат, куй-қўшиқ ва рақсларидан фойдаланилганлиги  исботланган;
мустақиллик даврида тарихий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда маҳаллий драматурглар кашф этилганлиги, асосан Хоразм халқ қаҳрамонлари образини яратишга эътибор қаратилганлиги, тарихий шахслар сиймосида мардлик, ватанпарварлик, маънавий камолот, ахлоқий гўзаллик каби хислатлар етакчилик қилганлиги аниқланган;
замонавий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда Хоразм халқ оғзаки ижоди ва анъанавий театр хусусиятларига хос бўлган томошабин билан мулоқот, муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик, қиссагўйлик, войизлик, тақлид ва муқаллид каби  услублардан фойдаланилганлиги далилланган;
ссенография, саҳна безаклари ва костюмларни тайёрлашда жаҳон театр санъатида яшаб келаётган реализм, натурализм, романтизм, символизм, авангард, абсурд оқимларига хос рамзий тасвирлар, мажозий тимсоллар ҳамда Хоразмга хос ўткир характерлиликдан спектаклларнинг бадиийлик, таъсирчанлик хусусиятини ошириш мақсадида фойдаланилганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм этномаданияти ва европа русумидаги театрнинг ривожланиши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм театрининг туғилиши, шаклланиши ва ривожланиши бир аср давомида уч хил ижтимоий тузум – рус чоризм, истибдоди, шўро ҳокимияти ва истиқлол даврида кечганлиги, мураккаб шароитларда ҳам миллий қадриятларни сақлаб қолишга, тарғиб қилишга урунишлар бўлганлиги, спектаклларда халқ этносидан, урф-одат, куй-қўшиқ ва рақсларидан  фойдаланилганлиги вилоят  маданияти ривожига пойдевор вазифасини ўтаганлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги пойтахт ва вилоят театрлари фаолиятини комплекс ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 21-октябрдаги 04-12-24-7213-сон маълумотномаси). Натижада театр санъатидаги ташкилий-ижодий жараёнларни ўрганиш, кўрик-фестиваллар ташкил этиш имкони яратилган;
мустақиллик даврида тарихий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда маҳаллий драматурглар кашф этилганлиги, асосан Хоразм халқ қаҳрамонлари образини яратишга эътибор қаратилганлиги, тарихий шахслар сиймосида мардлик, ватанпарварлик, маънавий камолот, ахлоқий гўзаллик каби хусусиятлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим таълим, фан ва инновациялар вазирли тасарруфидаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Санъатшунослик (театршунослик, саҳна ва экран санъати драматургияси, кино санъати танқиди ва таҳлили) таълим йўналишидаги “Ўзбек театр тарихи” ҳамда “Драматургия маҳорати” фанлари бўйича ўқув адабиётларини яратишда ва дарс машғулотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 18-июлдаги 02/02-1461-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг актёрлик маҳорати, режиссёрлик санъати, театр тарихи соҳаларида асосли манбаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
замонавий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда Хоразм халқ оғзаки ижоди ва анъанавий театр хусусиятларига хос бўлган томошабин билан мулоқот, муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик, қиссагўйлик, войизлик, маддоҳлик, тақлид ва зарофат, муқаллид каби  услублардан Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси томонидан театрлар репертуарини шакллантиришда, долзарб мавзу ва жанрларда спектакллар саҳналаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг 2023-йил 28-июлдаги 01-02-24-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ўзбек театр санъати тарихи ва бугунги жараёнлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish