Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Нормат Темировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чўлпон шеърияти поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Fil230.
Илмий маслаҳатчи: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc 03/05.05.2023 Fil.60.07.
Расмий оппонентлар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Дилдора Зумрадбековна, филология фанлари доктори, доцент; Файзуллаева Обидахон Махмудовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Чўлпон шеъриятининг ритмик-интонацион, ифодавий ва жанр хусусиятларини, унинг аруз, бармоқ вазни, эркин, сарбаст шеърларининг бадииятини ҳамда образ яратиш ва поетик тил сатҳидаги маҳоратини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Чўлпон арузнинг туркий шеъриятда энг фаол қўлланган рамал, ҳазаж, ҳафиф, мужтасс баҳрларида элликдан ортиқ шеърий намуналар яратганлиги  ва яратилган поетик шаклларда шоирнинг вазн, қофия ва банд тизимида вазнлар трансформацияси, қўшимчали қофияларни қўллаш, турли бандли шеърларни истифода қилиш каби ўзига хос янгиликлар киритганлиги асосланган;
бармоққа ўтиш жараёнига хос ритмик-интонацион жиҳатлар, шу билан боғлиқ вазний қоришиқлик ҳолатлари, ҳижолар сони тенг бўлган туроқлар такрори орқали аруз оҳангини ҳосил қилиш, аруз ва бармоққа хос бўлган банд шаклларини аралаш қўллаш каби хусусиятлар очиб берилган;
эркин ва сарбаст шеърларга оид назарий қарашлардаги ҳар хиллик, яъни эркин ва сарбаст шеърларни эквивалент сифатида қўллашга  муносабат билдирилиб, мазкур шеър шаклларининг  мисралардаги ҳижолар ва туроқлар миқдорининг тенг эмаслиги ўхшаш ва эркин  шеър тизмага, сарбаст эса сочмага яқинлигидан  фарқланиши далилланган;
Чўлпон шеъриятида  ижровий ва персонажли лириканинг юксак намуналари яратилганлиги, лирик кечинманинг ўзга шахс ва персонаж тилидан ифода этилиши ижодкор ғоявий-эстетик мақсадини ёритишга, шеърнинг таъсир кучини оширишга хизмат қилганлиги, бу эса ижодкорнинг  прозадаги муваффақиятлари учун илк тажриба, трамплин вазифасини ўтаганлиги исботланган;
Чўлпон шеърий бисотида куннинг долзарб муаммоларига бағишланган ижтимоий-сиёсий мазмундаги воизлик шеърияти, шеърий публицистика, публицистик лириканинг мавзу ва тематик жиҳатдан ўзига хослиги фарқлаб берилиб, ижтимоий муҳит, давр ҳақиқатларини акс эттиришда метафорик ва рамзий образлардан, киноядан моҳирона фойдалангани аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўлпон шеърияти поетикасини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз татбиғини топган:
Чўлпон арузнинг туркий шеъриятда энг фаол қўлланган рамал, ҳазаж, ҳафиф, мужтасс баҳрларида элликдан ортиқ шеърий намуналар яратганлиги  ва яратилган поетик шаклларда шоирнинг вазн, қофия ва банд тизимида вазнлар трансформацияси, қўшимчали қофияларни қўллаш, турли бандли шеърларни истифода қилиш, шоир шеъриятида анʼанавий жанрлар: ғазал, қитʼа, марсия, мураббаъ, мусамматлар ва уларнинг трансформацияси билан боғлиқ  жиҳатларига оид илмий-назарий  янгиликлардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 25-августдаги 04/1-1565-сон маълумотномаси). Натижада, Чўлпон шеърий маҳоратининг шаклланишида қадимги давр адабиёти, хусусан, мумтоз адабиёт намояндалари ижодининг таъсири масаласига доир илмий-назарий хулосалар чиқаришда асос бўлган;
Чўлпоннинг эркин ва сарбаст шеърларига оид назарий қарашлардаги ҳар хиллик, яъни эркин ва сарбаст шеърларни эквивалент сифатида қўллашга  муносабат билдирилиб, мазкур шеър шаклларининг  мисралардаги ҳижолар ва туроқлар миқдорининг тенг эмаслиги ўхшаш ва эркин  шеър тизмага, сарбаст эса сочмага яқинлиги, шоир шеъриятининг ифодавий хусусиятлари билан боғлик воизлик шеърияти, шеърий публицистика, публицистик лирика намуналарига доир  илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2021-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2021-57 рақамли “Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси манбаларининг электрон платформаси ва мобил иловасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Андижон давлат университети 2023-йил 1-ноябрдаги 38-04-2361-сон маълумотномаси). Натижада  Чўлпон ижоди янги манбалар, маълумотлар билан бойитилган, шоир шеъриятининг поетик хусусиятлари белгиланишига хизмат қилган;      
Чўлпоннинг бармоққа ўтиш жараёнига хос ритмик-интонацион жиҳатлар, шу билан боғлиқ вазний қоришиқлик ҳолатлари, ҳижолар сони тенг бўлган туроқлар такрори орқали аруз оҳангини ҳосил қилиш, аруз ва бармоққа хос бўлган банд шаклларини аралаш қўллаш, Алишер Навоий ижодий тажрибаларини янги ўзбек шеъриятида маҳорат билан қўллагани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган Пз-20170926459 “Навоийшунослик тарихи” (ХХ–ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 31-октябрдаги 01/4 – 2295-сон маълумотномаси). Натижада навоийшунослик тарихи поетик тил, ритмик-интонацион сатҳга  оид илмий-назарий қарашлар билан тўлдирилиб, А.Навоий шеъриятининг кейинги авлодлар ижодига таъсири масалаларига ойдинлик киритилган;
Чўлпон шеъриятида ижровий ва персонажли лириканинг юксак намуналари яратилганлиги, лирик кечинманинг ўзга шахс ва персонаж тилидан ифода этилиши ижодкор ғоявий-эстетик мақсадини ёритишга, шеърнинг таъсир кучини оширишга хизмат қилганлиги, бу эса ижодкорнинг  прозадаги муваффақиятлари учун илк тажриба, трамплин вазифасини ўтаганлиги каби масалалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Онажоним шеърият” ёш ижодкорлар тўгараги дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 16-августдаги 01-03/950-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар тўгарагининг машғулотлари шеършуносликка оид илмий-назарий тушунчалар билан бойитилган;
Чўлпон шеърий бисотида куннинг долзарб муаммоларига бағишланган ижтимоий-сиёсий мазмундаги воизлик шеърияти, шеърий публицистика, публицистик лириканинг мавзу ва тематик жиҳатдан ўзига хослиги фарқлаб берилиб, ижтимоий муҳит, давр ҳақиқатларини акс эттиришда метафорик ва рамзий образлардан, киноядан моҳирона фойдаланганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Маънавият сабоқлари” кўрсатувида қўлланган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-октябр 01-02/74-сон маълумотномаси). Натижада маънавият билан боғлиқ кўрсатувларнинг мундарижаси янги маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish