Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанова Нилуфар Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек анъанавий ва модерн шеъриятида хоразмлик шоиралар ижодининг ўрни” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil 1948.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Гайлиева Огулай Курбанмуродовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек анъанавий ва модерн шеъриятидаги хоразмлик шоиралар ижодининг ўрнини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳозирги анъанавий ва модерн шеъриятнинг такомил босқичларида Уллибиби Отаева, Гавҳар Ибодуллаева, Гўзал Бегим, Шоира Шамсларнинг  ўзига хос ўрни бор эканлиги шеърлардаги бадиийликни таъминловчи омиллар орқали далилланган.
хоразмлик шоиралар шеъриятида ижодий таъсир: фолклоризм унсурларининг акс этиши, мумтоз адабий анъаналарга новаторона ёндашиш, жаҳон адабиётига хос илғор ижодий анъаналарни миллий руҳият оҳангларига йўғириб ифодалаш йўсини тадқиқ қилинди ҳамда истеъдодли ижодкор Шоира Шамснинг “Самандар” девонидаги ғазал, рубоий, туюқ, чистон каби жанрлар шакл ва мазмун жиҳатидан очиб берилган;
ҳозирги модерн шеъриятда хоразмлик шоираларга хос тасвир кўлами, уларнинг ижодида туйғулар воқеланишининг ўзига хослиги, образ, мавзу, ғоя ифодасида фалсафий мушоҳадакорлик асосий масала эканлиги аниқланган;
Уллибиби Отаева, Гавҳар Ибодуллаева, Гўзал Бегим, Шоира Шамсларнинг  ижодида рамзий-фалсафий талқин хусусиятлари, поетик шакл тамойиллари, шунингдек, ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос услуби индивидуал ва қиёсий баҳоланиб, шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари очиб берилган.                                                                                                                                                               
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳозирги ўзбек анъанавий ва модерн шеъриятида хоразмлик шоиралар ижодининг ўрни” тадқиқот иши бўйича олинган натижалардан:
ҳозирги анъанавий ва модерн шеъриятнинг такомил босқичларида Уллибиби Отаева, Гавҳар Ибодуллаева, Гўзал Бегим, Шоира Шамсларнинг  ўзига хос ўрни бор эканлиги далилланиши ва ўзбек модерн шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг юзага келиш тарзи, шунингдек, шеърлардаги бадиийликни таъминловчи омиллар ҳамда улардаги миллий руҳнинг ифодаланиш йўсини ва йўллари очилиб берилганлиги тўғрисидаги хулосалардан 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2022-йил 26-декабрдаги 503/2-сон маълумотномаси). Натижалар хоразмлик шоираларнинг шеърларидаги фолклоризм унсурлари ва мумтоз адабий анъаналарни таҳлил қилиш, шунингдек, ижодкорларнинг мазкур унсурлардан фойдаланиш маҳоратини тадқиқ қилиниши, ўз навбатида, оғзаки ва ёзма адабиётнинг индивидуал шеъриятнинг шаклланишидаги таъсирни ўрганиш ва, қолаверса, миллатимиз тафаккури, руҳиятидаги ўзига хосликларни инкишоф этиш  адабиётшунослик учун муҳим деган хулосага келишга асос бўлган;
хоразмлик шоиралар шеъриятида ижодий таъсир: фолклоризм унсурларининг акс этиши, мумтоз адабий анъаналарга новаторона ёндашиш, жаҳон адабиётига хос илғор ижодий анъаналарни миллий руҳият оҳангларига йўғириб ифодалаш йўсини тадқиқ қилинди ҳамда истеъдодли ижодкор Шоира Шамснинг “Самандар” девонидаги ғазал, рубоий, туюқ, чистон каби жанрлар шакл ва мазмун жиҳатидан очиб берилган каби хулосалардан 2012-2016-йилларда амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини татбиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 26-декабрдаги 503/1-сон маълумотномаси). Натижада  хоразмлик шоиралар  Румий, Навоий, Огаҳий, Нажмий, Махтумқули каби мумтоз адабиёт вакиллари ижодидан таъсирланган ҳолда бадиий маҳоратини юксалтирганлиги; Навоий даврида шаклланган расмий девон тартиб бериш анъанаси ҳозирги ўзбек шеъриятида Шоира Шамснинг “Самандар” девони мисолида давом эттирилгани ва ундаги барча адабий жанрларга оид шеърлари юксак бадиий маҳорат билан ёзилганлиги, уларда инсониятнинг руҳий ва маънавий дунёси теран ифодаланганлиги  каби хулосалардан ҳозирги анъанавий ва модерн шеъриятда хоразмлик шоиралар ижодини ўрганиш адабиётшунослик учун муҳим, деган хулосага келишга асос бўлган;
ҳозирги анъанавий ва модерн шеъриятда хоразмлик шоиралар, хусусан,  Уллибиби Отаева, Гавҳар Ибодуллаева, Гўзал Бегим, Шоира Шамсларнинг ўзига хос ўрин эгаллаганлиги, уларнинг шеъриятида ижодий таъсир: халқ оғзаки ижодиёти унсурларининг кўзга ташланиши, мумтоз адабий анъаналарга янгича ёндашиш, жаҳон адабиётининг ижодий анъаналарини миллий руҳ оҳангларига монанд ифодалаш тарзининг ўзига хослиги каби хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм” телеканалининг “Ассалом, Хоразм” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-февралдаги 105-сон маълумотномаси). Натижада хоразмлик шоиралар ижодида рамзий-фалсафий талқин хусусиятлари етакчилик қилиши, поетик мазмун ўзига хослиги бўртиб туриши, умуман, уларнинг бадиий маҳорати юзасидан телетомошабинларнинг билимлари бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish