Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Муаттархон Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида “вақт” консептли бирликларининг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1641.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Муратходжаева Феруза Хотамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  ўзбек ва инглиз тилларида  “тиме”/“вақт” консепти ифодаланган  лисоний бирликлар семантикасини очиб бериш,  тил соҳибларининг лисоний онги, тафаккури,  идрок этиш даражаси билан боғлиқ когнитив, лисоний-маданий белгиларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз  тилларидаги “тиме”/“вақт”  консепти ифодаланган лексемалар семантикасидаги лисоний-маданий, когнитив белгилар: ўзбек тилида алоқадорликни англаш, долзарблик, ноаниқлик хос белгилари; инглиз тилидаги фазовий вақт, ментал лексикон билан боғлиқлик, ҳиссиётлар билан алоқадорлик хос белгилари, реалия бирликлар аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги “тиме”/“вақт”  консепти ифодаланган фраземалар, мақоллар семантикасидаги лисоний-маданий, когнитив белгилар: вақтнинг моддий, руҳий даволовчи, ҳакам, олий ҳакамлик белгилари, моддият, ёқут, олтин эталонлари, инглиз тилида даволовчи, аниқлик киритувчи, кўрсатувчи, ойдинлаштирувчилик белгилари; пул даромад, бойлик эталонлари, бизнес манбайи сифатидаги қиймати асосланган;
лисоний бирликларнинг консептуал белгилари ажратилиб, лексемаларда ахборотнинг, барқарор бирикмаларда экспрессив-эмоционал хусусиятларнинг, лисоний-маданий белгиларнинг фаол кузатилиши далилланган;
ўзбек-инглиз тилларидаги вақт консептли луғавий бирликларга хос лексик-семантик жараёнлар  изоҳланган; вақт консептига оид кўчма маънолар, ўхшатишларнинг лисоний онг ва маданий хусусиятларга алоқадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида    “тиме”/“вақт” консептини ифодаловчи лисоний бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар  асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги “тиме”/“вақт”   консепти ифодаланган лексемалар, фраземалар, мақоллар  семантикасидаги лисоний-маданий, когнитив белгиларга оид илмий хулосалардан, лисоний бирликларнинг консептуал тавсифларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 – рақамли “Ўзбек тилида нейминг: ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳанинг назарий қисмида, ўзбек тилидаги темпорал номларнинг  ўзлашма қатлам, хусусан, инглиз тили луғавий бирликларига хос лексик-семантик жараёнларни изоҳлашда, тушунча ва луғавий маъно муносабатини ёритишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 5-июндаги 04/1-1088-сон маълумотномаси). Натижада темпорал номларнинг семантик хусусиятлари акс этган маълумотлар базаси бойитилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги “тиме”/“вақт” консепти ифодаланган лексемалар, фраземалар, мақоллар семантикасидаги лисоний-маданий, когнитив белгилардан, лисоний бирликларнинг консептуал тавсифларидан  туркий тиллар тараққиётидаги лексик-семантик жараёнларни ўзбек тили мисолида изоҳлашда, туркий тиллар лексикологияси, фразеологиясига оид маълумотлар беришда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш" мавзусидаги илмий-амалий лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-июндаги 16/1107-сон маълумотномаси). Натижада туркий тиллар лингводидактик электрон платформасининг хорижий тилларга чоғиштирилган материаллари мазмунан бойитилган;
“вақт” консепти ифодаланган ўзбек мақолларининг инглиз тилига қиёсланган лисоний-маданий белгиларига оид илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2023-йил 7-июндаги 01-31-919 сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish