Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Азамат Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Ориповнинг пейзаж лирикаси бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1572.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор;  Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Орипов шеъриятида пейзаж лирикасининг бадиий-эстетик хусусиятлари, поетик шакл, мазмун ва образ уйғунлиги ҳамда фалсафий тафаккур ва ижодий услубнинг намоён бўлиш қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Орипов шеъриятида пейзаж тасвири табиатни шунчаки ҳис қилиш натижаси эмас, балки уни муайян поетик образ ва рамзлар воситасида юксак ижодий-интеллектуал идрок этиш ва санъаткорона тасвирлаш объекти экани, шоир табиатни жонли яратиқ сифатида талқин этиб, ўз эстетик идеалини, лирик туйғуларию ижтимоий-фалсафий умумлашмаларини пейзаж тасвирига поетик синтез қилиши далилланган;
шоир пейзаж лирикаси – мифологизация ёки табиат ҳодисаларини поетик мифологемалар, хаёлий-фантастик образлар воситасида тасвирлаш; жонлантириш ёки табиат ҳодисаларига инсонларга хос фазилатларни сингдириш, яъни табиатни шахслантириш; метаморфоза ёки поетик эврилиш; табиат ҳодисаларини манзара лирикаси воситасида тасвирлаш; табиатга бевосита мурожаат ҳамда табиат монологи ёки табиат тилидан сўзлаш усулларига таяниши асосланган;
лирик асар рамзийликка асосланиши, Абдулла Орипов учун пейзаж поетик тасвир воситаси экани, шоир табиат воситасида ижод консепсиясини – Ватан ва миллат озодлиги, комил инсон ва мукаммал жамият ҳақидаги эстетик идеалини ифодалаши, зоҳиран соф табиат тасвирига бағишланган “Баҳор” шеърида ушбу фасл воситасида миллат тақдирини, унинг бир томондан шонли, иккинчи томонидан, мураккаб ва зиддиятли тарихини нуррият баҳори рамзи воситасида ифодалагани исботланган;
шоир лирикасида пейзаж билан боғлиқ поетик образлар инсон-табиат-жамият триадаси билан боғлиқ ҳаёт фалсафасини, шоир бадиий нияти ва дунёқарашини ифодалаши, табиат тасвири орқали миллий характер ва руҳият, шунингдек, умумбашарий ғоялар ёритилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Орипов шеъриятида пейзаж лирикаси бадиияти тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Абдулла Орипов шеъриятида пейзаж тасвири табиатни шунчаки ҳис қилиш натижаси эмас, балки уни муайян поетик образ ва рамзлар воситасида юксак ижодий-интеллектуал идрок этиш ва санъаткорона тасвирлаш объекти экани, шоир табиатни жонли яратиқ сифатида талқин этиб, ўз эстетик идеалини, лирик туйғуларию ижтимоий-фалсафий умумлашмаларини пейзаж тасвирига поетик синтез қилиши далилланганлиги ҳамда шоир пейзаж лирикаси – мифологизация ёки табиат ҳодисаларини поетик мифологемалар, хаёлий-фантастик образлар воситасида тасвирлаш; жонлантириш ёки табиат ҳодисаларига инсонларга хос фазилатларни сингдириш, яъни табиатни шахслантириш; метаморфоза ёки поетик эврилиш; табиат ҳодисаларини манзара лирикаси воситасида тасвирлаш; табиатга бевосита мурожаат ҳамда табиат монологи ёки табиат тилидан сўзлаш усулларига таяниши асосланган доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022 йилларда бажарилган “А-ОТ-2019-10 – “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий ҳуқуқий асосларини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2023-йил 19-декабрдаги 01/4-2243-сон маълумотномаси). Натижада шоир пейзаж лирикаси – мифологизация ёки табиат ҳодисаларини поетик мифологемалар, хаёлий-фантастик образлар воситасида тасвирлаш; жонлантириш ёки табиат ҳодисаларига инсонларга хос фазилатларни сингдириш, яъни табиатни шахслантириш; метаморфоза ёки поетик эврилиш; табиат ҳодисаларини манзара лирикаси воситасида тасвирлаш; табиатга бевосита мурожаат ҳамда табиат монологи ёки табиат тилидан сўзлаш усулларига таянишига оид мавжуд илмий қарашлар бойитилган;
лирик асар рамзийликка асосланиши, Абдулла Орипов учун пейзаж поетик тасвир воситаси экани, шоир табиат воситасида ижод консепсиясини – Ватан ва миллат озодлиги, комил инсон ва мукаммал жамият ҳақидаги эстетик идеалини ифодалаши, зоҳиран соф табиат тасвирига бағишланган “Баҳор” шеърида ушбу фасл воситасида миллат тақдирини, унинг бир томондан шонли, иккинчи томонидан, мураккаб ва зиддиятли тарихини нуррият баҳори рамзи воситасида ифодалагани исботланганлиги ҳамда шоир лирикасида пейзаж билан боғлиқ поетик образлар инсон-табиат-жамият триадаси билан боғлиқ ҳаёт фалсафасини, шоир бадиий нияти ва дунёқарашини ифодалаши, табиат тасвири орқали миллий характер ва руҳият, шунингдек, умумбашарий ғоялар ёритилиши очиб берилганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-декабрдаги 01/4-2244-сон маълумотномаси). Натижада шоир лирикасида пейзаж воситасидаги поетик образлар инсон-табиат-жамият триадаси билан боғлиқ ҳаёт фалсафасини лингводидактик акс эттиришига оид илмий-назарий хулосалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish