Sayt test rejimida ishlamoqda

Калимбетов Шарапат Махсутбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Саднесс/қайғу метафораси матнда фаоллашувининг когнитив-дискурсив хусусиятлари (қорақалпоқ ва инглиз тиллари материалида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3497.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, профессор; Каландаров Айбек, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида қайғу эмоциясининг метафорик ифодаланишида иштирок этувчи воситаларни аниқлаш ҳамда ушбу метафорик ибораларнинг турли жанрларда фаоллашувини таъминловчи омилларни белгилашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
эмоция метафоралари илмий мақоми ва онтологик табиатинини белгилашда консептуал метафора назарияси доирасида шаклланган таҳлил тамойилларига мурожаат қилишнинг устуворлиги исботланган;
қайғу эмоциясини ифодаловчи бирликларнинг инглиз ва қорақалпоқ тиллардаги синонимик қаторлари аниқланиб, уларнинг метафорик консептуаллаштириш имкониятлари очиб берилган;
эмоция метафораларнинг шеърий ва насрий матнларда фаоллашув кўламини баҳолаш орқали шеърий нутқда метафорик ижодкорлик намуналари кенг миқёсда намоён бўлиши ва ушбу ҳолатда шоирларнинг тил захирасидан эркин фойдаланиши далилланган;
 қайғу эмоцияси билан боғлиқ метафорик тузилмалар мақомини баҳолаш асносида ушбу гуруҳга кирувчи метафоралар негизида турган когнитив моделлар турлари ажратилиб, уларнинг аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсоннинг қайғули ҳиссиётларини акс эттирувчи метафорик ибораларнинг инглиз ва қорақалпоқ лингвомаданиятларида воқеланишининг лингвистик, когнитив, прагматик ва миллий-маданий хусисиятларини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий-амалий натижалар асосида:
эмоция тушунчаларининг тилшуносликда талқин қилиниши доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 10-августдаги 310/1-сон маълумотномаси). Натижада, электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланишида асос бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги саднесс/қайғу метафораларининг консептуал шаклланиши фаолияти билан алоқадор функсионал ифодаси таснифи мезонларига оид натижалардан Европа иттифоқининг Эрасмус+дастури доирасида 2016-2018-йилларда бажарилган 561624-ЭПП-1-2015-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБНЕ ИМЕП: Ўзбекистон Олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 10-майдаги 1187/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланаётганида манба захираси бойитилган;
 метафораларнинг матнда фаоллашуви муҳим ҳисобланиб анъанавий йўналишлари билан бир қаторда, лисоний ҳодисаларни инсон маданияти, миллий–маданий қадриятлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган антропоцентрик ёндашувнинг лингвокултурологик, лингвостилистик, лингвокогнитив, прагматик йўналишларига оид хулосалар Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Мусиқий дам олиш дастурлари» бош муҳарририяти томонидан тайёрланадиган «Билимлендириwде реформа», «Қайıрлı таń» кўрсатувлари орқали аҳолига, ўқувчи ёшларга, талабаларга, олимларга, адабиётшунослик, қорақалпоқ ва инглиз тиллари билан қизиқувчи кенг оммага тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-апрелдаги 05-22/188-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган;
саднесс/қайғу эмоцияларининг поетик ва насрий матнларда консептуаллашувига оид диссертацияда тайёрланган мисоллар таҳлили натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси анжуманлари маърузаларида фойдаланилган ва жамоатчилик томонидан муҳокама қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 18-августдаги 69-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчилар уюшмаси ёш олимлар тўгараги учун назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланишида манба захираси бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish