Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафарова Азиза Исраиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориш тармоқларидаги сув ўлчаш ва тақсимлаш қурилмаларидан фойдаланишни ахборот технологияларни қўллаш асосида такомиллаштириш”, 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Т3786
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1.    Чирчиқ давлат педагогика институти, “Информатика ўқитиш методикаси” кафедра мудири, доцент, т.ф.д. Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович (06.01.02).
2.    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти, т.ф.д. Самиев Лукмон Наимович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Суғориш тармоқларидаги сувни ўлчаш, тақсимлаш қурилмаларида ўлчов-кузатув жараёнининг тезкорлиги ва аниқлигини оширишни рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғориш тармоқларидаги тақсимлаш иншоотларининг бошқарилганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини ҳисобга олиш имконияти яратилган;
суғориладиган майдонлардаги сув ўлчаш қурилмаларида ўлчов жараёнини оптималлаштириш бўйича дастурий воситалари ишлаб чиқилган ва мобил иловаси яратилган;
сув ўлчаш ва тақсимлаш иншоотларида (затвор) сув сарфини ўлчаш ва онлайн ҳисобини юритиш қурилмаси яратилган;
суғориш сувининг ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг рақамлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда суғориш тизимининг ишончлилигининг эксплуатацион сифатлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориш тармоқларида сув ресурслари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда стандарт сув ўлчаш воситалари ва текис дарвозларни бошқариш орқали сув сарфини аниқлашга бағишланган тадқиқотлар асосида:
- суғориш тармоқларида сувни ҳисобга олиш ва тақсимотини амалга ошириш жараёни сувдан фойдаланиш режасига мувофиқ рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган усули Паркент-Қорасув ирригация тизимида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 февралдаги 03/37-522-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 13.12.2023 йилдаги DGU 31014 рақамли гувоҳномаси). Натижада стандарт сув ўлчаш қурилмалари ёрдамида ўлчов-кузатув жараёни соддалаштирилган ҳамда тезкор ва юқори аниқликда сув сарфини ҳисобга олишни таъминлаш учун мобил илова яратилган.
- суғориш тармоқларидаги тақсимлаш иншоотларининг бошқарилганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда сарф коэффициентининг ўзгарувчанлиги экспериментал асосланган усули Тошкент магистрал каналида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 февралдаги 03/37-522-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 13.12.2023 йилдаги DGU 31015 рақамли гувоҳномаси). Натижада сув тақсимлаш иншоотлари (затвор) орқали оқиб ўтувчи сув сарфини амалдаги талаб даражасида ҳисобга олиш имконияти яратилган.
- турли стандарт сув ўлчаш қурилмалари ёрдамида сув сарфини ўлчаш жараёни тезкорлигини таъминлаш имконини берувчи мобил илова Катта Фарғона каналининг Ўрта Қўрғон сув олиш жойида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 февралдаги 03/37-522-сон маълумотномаси, Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармасининг 2022 йил 20 декабрдаги далолатномаси). Натижада суғориш ички тармоқларида сув истемолчиларга тезкор ва адолатли сув тақсимотини амалга оширишга эришилган;
-сув ресурсларини ҳисобини реал вақт режимида назоратини таъминлаш учун яратилган қурилма сув хўжалиги тизим ташкилотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 февралдаги 03/37-522-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 25.05.2022 йилдаги FAP 01982 рақамли фойдали модел патенти). Натижада суғориш тармоқларида сув сарфини онлайн назорати асосида ҳисобини юритиш тизими яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish