Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Акбар Турақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тут ипак қуртининг пилла ўрамаслик патологияси ва уни олдини олишда янги комплекс препарат таъсирини илмий асослаш”, 06.02.04 – Ипакчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1230.
Илмий раҳбар: Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ  хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ипакчилик илмий тадқиқот институти, PhD.36/30.01.2020.Qx.103.01
Расмий оппонентлар: Умаров Шавкат Рамазанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исматуллаева Дилором Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қурти бешинчи ёшининг охири ва пилла ўраш даврида келиб чиқадиган касаллигини экологик ва агротехник нуқтаи назардан чуқур ўрганиб, қуртлар нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш ҳамда вужудга келаётган зарарни бартараф қилишга йўналтирилган илмий асосланган тавсиянома ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут ипак қуртининг пилла ўрамаслик патологияси Ўзбекистон шароитида илк бор ипак безининг анатомик структурасида кечадиган, яъни прессловчи аппарат девори ва унга келиб қўшилган мускуллар қисқаришини блокланиши сабабли содир бўлиши аниқланган;
бешинчи ёш охири ва пилла ўраш даврида ипак қуртининг кимёвий заҳарланиши натижасида пилла ўрамаслик ҳолати ғўза, буғдой, мева ва сабзавотларнинг зараркунандаларига қарши кенг қўлланиладиган моспилан, карате, детсис ҳамда нурел каби инсектитсид ва пеститсидлар таъсири оқибатида келиб чиқиши асослаб берилган;
ипак қуртининг турли касалликлари эпизоотологиясини олдини олишда янги комплекс препаратнинг 0,05 % ли эритмаси қуртлар ҳаётчанлигини 88,6-94,4% га ошириши ва пилла ўрамаслик патологиясини 0,8-1,2 % гача пасайтириши мумкинлиги исботланган;
пилла ўрамаслик патологияси ипак қуртининг зот ва дурагайлари генотипига боғлиқ эмаслиги 5 хил маҳаллий зот ва дурагайларни 4 хил минтақада тестлаш асосида аниқланган;
таркибида кумуш нитрат (АгНО3), калий ёдид (КЖ), аскорбин кислота ва селен (Се) моддаларини сақловчи комплекс препаратнинг 0,05 % ли эритмасидан тут баргларини бойитиш учун фойдаланиш, баҳор ва ёз мавсумида саноат дурагай пиллалар навдорлигини назоратга нисбатан 10-11 % га, 1 қути уруғдан олинадиган пилла ҳосилини 7,9-12,1 кгга ошишига олиб келиши илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тут ипак қуртининг пилла ўрамаслик патологияси ва уни олдини олишда янги комплекс препарат таъсирини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ишлаб чиқариш шароитида парваришланаётган ипак қуртлари ҳаётчанлиги ва пилла ҳосилдорлигини ошириш ҳамда пилла ўрамаслик ҳолатларини олдини олиш мақсадида янги комплекс препаратнинг 0,05% ли эритмаси 2022-йил баҳор мавсумида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Агро-пилла» МЧЖнинг «Сандал МФЙ» га қарашли касаначи А.Яллаев хонадонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 25-октябрдаги 1-3/701-сон маълумотномаси). Натижада, бир қути қуртдан 7,9 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, иқтисодий самарадорлик 3606612 сўмни, соф фойда 750 000 сўмни ташкил этган, ҳамда тажриба вариантида рентабеллик даражаси назорат вариантга нисбатан 8,2% ошишига эришилган;
янги комплекс препаратнинг 0,1% ли эритмаси 2022-йил баҳор мавсумида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Агро-пилла» МЧЖ «Сандал МФЙ» га қарашли касаначи А.Яллаев хонадонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 25-октябрдаги 1-3/701-сон маълумотномаси). Натижада, бир қути қуртдан 12,1 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, иқтисодий самарадорлик 3964081 сўмни, соф фойда 846171 сўмни ташкил этиб, тажриба вариантида рентабеллик 27,1% бўлишига эришилган;
ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари натижасида келиб чиқадиган пилла ўрамаслик патологиясини олдини олиш мақсадида комплекс препаратнинг  0,05% ли эритмаси 2023 йил баҳор мавсумида Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Агро-пилла» МЧЖ, «Зарафшон МФЙ» га қарашли касаначи Х.Ўринов хонадонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 25-октябрдаги 1-3/701-сон маълумотномаси). Натижада, парваришланган қуртлардан қиёсловчига нисбатан 11,4 кг қўшимча пилла олиниб, иқтисодий самарадорлик 4304606 сўмни, соф фойда 822969 сўмни ҳамда тажриба вариантида рентабеллик 23,6% ни ташкил этган;
ипак қуртларида пилла ўрамасликни олдини олиш ва сифатли пилла етиштиришга қаратилган тажрибаларда комплекс препаратнинг  0,1% ли консентратсияси 2023-йил баҳор мавсумида Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Агро-пилла» МЧЖ «Зарафшон МФЙ» га қарашли касаначи Х.Ўринов хонадонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 25-октябрдаги 1-3/701-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба варианти қуртларидан қиёсловчига нисбатан 7,0 кг қўшимча пилла олинган. Иқтисодий самарадорлик 3870072 сўмни, соф фойда 716675 сўмни ташкил этган. Тажриба вариантида рентабеллик 22,7% бўлишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish