Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегматов Тоир Мухторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бомбйх мори Л. тут ипак қуртининг ядро полиедрози касаллигига қарши курашнинг селексион ва профилактик чора-тадбирларини илмий  асослаш”, 06.02.04 – Ипакчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1229.
Илмий раҳбар: Исматуллаева Дилорам Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ипакчилик илмий тадқиқот институти, PhD.36/30.01.2020.Qx.103.01
Расмий оппонентлар: Данияров Умирзак Тухтамурадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ялғашев Хуршид Абдуғаниевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қуртининг ядро полиедрози (сариқ) касаллигини қурт парваришлаш даврида тарқалишини олдини олиш  мақсадида янги воситаларни қўллаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда анъанавий селекция усули ёрдамида касалликка чидамли селексион тизимларни яратишни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тут ипак қуртини ядро полиедрози касаллигига чидамлиликни ошириш мақсадида янги маҳаллий «Ҳосилдор» ва «Омад плюс» стимуляторларининг  таъсир механизми аниқланган;    
«Ҳосилдор» 0,05 % ли стимулятори тут ипак қуртининг хориж ва маҳаллий  дурагайлар ҳаётчанлигини назоратга нисбатан ўртача 14,7 % ва 11,3 % га ошириш мумкинлиги исботланган;
тут ипак қуртининг Ипакчи 2, Я-120 зотлари ва  Линия 27, Линия 28 селексион тизимларида ядро полиедрози касаллигига чидамли оилалар аниқланган ва
уларнинг 6 та инбрид авлодлари олинган;
совуқ ҳарорат таъсирида сариқ касаллиги индуксия қилинган популятсияларда ҳаётчанлик кўрсаткичи Ф1-Ф3  авлодларда  Ипакчи 2 (79,9-70,8 %) ва Я-120 (80,0-71,9 %) зотларида кескин пасайиб,  Ф4-Ф6  авлодларга келиб селексион танлов ишлари натижасида 83,6-87,4 % ва 83,0-85,1 % га кўтарилганлиги исботланган;
тут ипак қурти ривожланишининг барча даврларида танлаш усули орқали касалликларга энг чидамли оилалар аниқланган ва рейтинг бўйича баҳоланган;
тут ипак қуртини ядро полиедрози касаллигига чидамли янги «ЛД-1» ва «ЛД-2» селексион тизимлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тут ипак қуртининг ядро полиедрози касаллигига қарши курашнинг селексион ва профилактик чора-тадбирларидан фойдаланишни янги усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Тут ипак қуртининг ядро полиедрози (сариқ) касаллигига чидамлилигини ошириш мақсадида маҳаллий стимулятордан фойдаланиш усули» номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва ушбу стимулятор Фарғона вилояти «Фарғона Пилла Наслчилик» МЧЖ да маҳаллий Иқбол-2 х Иқбол-3  дурагай қуртларнинг 15 қутисида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш» қўмитасининг 2024-йил 2-февралдаги 1-2/57-сон маълумотномаси). Натижада парваришланган тажриба вариантидаги 15 қути маҳаллий дурагай ипак қуртининг ҳар бир қутисидан 5,7 кг қўшимча пилла олиниб, бир қути ҳисобидан 3138000 сўм иқтисодий самарадорлик олинган, соф фойда 495800  сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 18,8 % ни ташкил этган;
ипак қуртининг ҳаётчанлиги ва пилла ҳосилини ошириш мақсадида янги стимулятор «Ҳосилдор» 0,05 % Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани «Боғистон МФЙ» га қарашли касаначи М.Турғунов хонадонида, 7 қути ҳориж дурагай қуртларини парваришлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш» қўмитасининг 2024-йил 2-февралдаги 1-2/57-сон маълумотномаси).  Натижада етиштирилган ҳар бир қути ҳисобидан қўшимча 8,3 кг пилла олиниб, иқтисодий самарадорлик 3658800 сўмни, соф фойда 724100 сўмни ташкил этган, рентабеллик даражаси 24,7 % га етишига эришилган;
энг самарали деб топилган «Ҳосилдор» стимуляторининг 0,05 % ли варианти Фарғона вилояти «Фарғона Пилла Наслчилик» МЧЖ да маҳаллий Иқбол-2 х Иқбол-3 дурагай қуртларнинг 3 қутисида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш» қўмитасининг 2024-йил 2-февралдаги 1-2/57-сон маълумотномаси). Натижада етиштирилган ҳар бир қути ҳисобидан қўшимча 6,0 кг пилла ҳосили олинган ва иқтисодий самарадорлик 1 қути ипак қурти ҳисобидан 4101784,3 сўмни, соф фойда 802219,8 сўмни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 30,1 % бўлишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish