Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядов Шуқурилло Раҳматуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли экологик шароитларда эфир мойли ўсимликларни кўпайтиришнинг инновацион усуллари (Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти мисолида)», 06.03.03 - Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармоэкологияси, 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B256.
Илмий раҳбар: Аллабердиев Рустамжон Хамраевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Олимжон Каххорович, биология фанлари доктори, профессор; Буриев Салимжон Самеджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли тупроқ-экологик шароитларда эфир мойли ўсимликлар уруғларининг унувчанлик самарадорлигини ошириш, биостимуляторлар ёрдамида кўкарувчанлик кўрсаткичларини яхшилаш ва шўрга чидамли турларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор доривор, эфир мойли ўсимлик уруғларига ультрабинафша нурлар ва электромагнит импульс таъсир эттириш орқали турли экологик шароитларда уруғ унувчанлигининг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган ва уруғларга турли усуллар ёрдамида ишлов бериш орқали уруғларни унувчанлик кўрсаткичи 11-17 % гача оширилиши исботланган;
доривор, истиқболли эфир мойли ўсимликларнинг вегетатив органларига корневин ва эпин биостимуляторлар ёрдамида ишлов бериш орқали кўкарувчанлик кўрсаткичлари яхшиланганлиги исботланган ва эпин биостимулятори ёрдамида ўсимликлар вегетатив органларининг кўкарувчанлик кўрсаткичи 11-13 % га ҳамда корневин биостимулятори ёрдамида 13-16 % га оширилганлиги аниқланган;
етиштирилган ўсимликлардаги эфир мойларининг миқдори ва кимёвий таркиби тупроқ-экологик шароитларга боғлиқлиги яъни Гулистон тумани ва ЎзМУ Ботаника боғи шароитларида Salvia officinalis L. нинг ер устки қисмида мос равишда 0,25- 0,30%, гулида 0,50-0,60 %,  Lavandula angustifolia Mill. нинг ер устки қисмида 0,32-0,40%, гулида 0,60-0,88%, Inula helenium L.нинг ер устки қисмида 0,20-0,30%, гулида 0,50-0,70% ва Origanum tyttanthum Gontsch. нинг  ер устки қисмида 0,60-0,80%, гулида 0,20-0,25% да эфир мойлари миқдори аниқланган;
доривор, эфир мойли ўсимликлар уруғларининг унувчанлик кўрсаткичлари ҳамда вегетатив органлари ёрдамида кўкарувчанлик самарадорлигини ошириш орқали, турли тупроқ-экологик дала шароитларда амалиётда кўпайтиришга тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айрим истиқболли эфир мойли ўсимликларни турли экологик шароитларда етиштириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
эфир мойли ўсимликларни халқ хўжалигида етказиб беришни таъминлаш борасида тадбирларини амалга ошириш ҳамда фармацевтика ресурс базасини мустаҳкамлаш учун тавсия этилган 4 та истиқболли эфир мойли ўсимлик турлари Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ўрмон хўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 6 апрелдаги 4/2021-М-5-сонли маълумотномаси). Натижада, Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалик ер майдонларида доривор мармарак (Salvia officinalis L.), доривор лаванда (Lavandula angustifolia Mill.), баланд бўйли андиз (Inula helenium L.), майдагул тоғрайҳон (Origanum tyttanthum Gontsch.) турларининг оналик плантациялари ташкил этилиб, ушбу ўсимлик турларининг йўқолиб кетаётган табиий популяцияларини қайта тиклаш имконини берган;
қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда тупроқ-экологик шароити оғир ҳудудларни экологик ҳолатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармасининг Гулистон тумани инспекцияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 апрелдаги 04-02/8-1463-сонли маълумотномаси). Натижада, республикамиз ҳудудида камайиб бораётган доривор эфир мойли ўсимликларни маданий шароитда кўпайтириш ҳисобига ҳўл вазни доривор мармаракдан 26,30-160,05 ц/га, доривор лавандадан 20,40-140,15 ц/га, қора андиздан  30,25-180,75 ц/га ҳосилдорлик олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish