Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров Куатбай Абдирахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг статистик тадқиқи (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида) 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1681
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмедовиc, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Байханов Баходир Турсинбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: асосий капиталга киритилаётган инвестицияларнинг статистик тадқиқи бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат томонидан жалб қилинган инвестиция лойиҳаларини тартибга солишнинг фундаментал асослари ҳамда уларни молиялаштириш манбалари ва шаклларининг ўзаро боғлиқлигини рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилган;
инвестиция муҳитини доимий равишда кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш босқичлари асосида мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг такомиллаштирилган модели таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга инвестициялар ҳажми ўзгаришининг иш ҳақи, иқтисодиётда бандлар сони ва фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича ретроспектив мезонлар асосида кўп омилли регрессия тенгламаси таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулот ва асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг 2024-2028-йиллар бўйича кўп омилли прогноз кўрсаткичлари олинган ва натижалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
Давлат томонидан жалб қилинган инвестиция лойиҳаларини тартибга солишнинг фундаментал асослари ҳамда уларни молиялаштириш манбалари ва шаклларининг ўзаро боғлиқлигини рағбатлантириш тизими бўйича ишлаб чиқилган таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги АО-22/01-173-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси асосий капиталига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2021-йилга нисбатан 2022-йилда қўшимча 12,3 фоизга ошириш имкоиятини берди;
Инвестиция муҳитини доимий равишда кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш босқичлари асосида мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг такомиллаштирилган модели бўйича берилган илмий таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги АО-22/01-173-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция таркибида хорижий инвестициялар улушини 17,5 %га ошириш имконини берди.
Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга инвестициялар ҳажми ўзгаришининг иш ҳақи, иқтисодиётда бандлар сони ва фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича ретроспектив мезонлар асосида кўп омилли регрессия тенгламаси натижалари бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги АО-22/01-173-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши Қорақалпоғистон Республикасининг асосий капиталига инвестиция ҳажмини, иқтисодиётда бандлар сони ва республикадаги фаолият кўрсатаётган корхоналар сонини 1,0 %га оширилса, уҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми мос равишда 422,3 млрд. сўм, 6377,4 млрд. сўм ва 1554,5 млрд. сўмга қўшимча ошиши ҳамда ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақини, иқтисодиётда бандлар сонини ва республикада фаолият кўрсатаётган корхоналар сонини ҳар бирини босқичма-босқич амалга оширадиган бўлсак, мос равишда 121,3 млрд. сўм, 163,1 млрд. сўм ва 8,0 млрд. сўмга қўшимча асосий капиталга инвестиция ҳажми ошиши аниқланди;
Қорақалпоғистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулот ва асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг 2024-2028-йиллар бўйича кўп омилли прогноз кўрсаткичлари олинган ва натижалар бўйича таклиф ва тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилди (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги АО-22/01-173-сон маълумотномаси). Бу илмий таклиф натижаларидан Қорақалпоғистон Республикасида “2022 - 2026 - йилларда Инвестиция фаолиятини ривожлантириш” бўйича мақсадли дастурини айрим бандларини тайёрлашда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish