Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиназарова Илтифотхон Содиқжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон танаси саратон олди ва саратон касалликларини ташҳислашда “Pipelle”-урогенитал зондининг қўлланилиш самарадорлиги» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2790.
Илмий раҳбар: Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори; Каримова Феруза Жавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон танаси ўсма олди касалликларини ва саратонини эрта босқичларда ташхислашда Pipelle урогенитал зонд ёрдамида олинган намуналарининг самарадорлиги, хавфсизлиги, диагностик аниқлигини баҳолаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
15 смдан катта бўлган бачадон, ультратовуш текширувда кюретка ва Pipelle – урогенитал зонди билан биоматериал олиш бачадон тешилишининг олдини олишда хавфсиз тадқиқот усули эканлиги исботланган;
бачадон танаси саратон олди касалликлари ҳамда саратонини эрта, асоратларсиз баҳолаш мақсадида комбинирлашган усулнинг қўлланилиши гистологик аниқлилик ва сезгирликни ошириши асосида ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган;
Pipelle–урогенитал зондини ёрдамида намуна олиш тартиби ҳамда тавсия қиланаётган мезонлар тизимли тартибида  оғриқсиз, ноинвазив, қон кетишининг олдини олиш,  бачадон  бўшлиғини тўлиқ қамраши натижасида шикастланишни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш  имкони исботланган;
бачадон танаси саратонида ўсма хужайралари кенг камровли қон билан таъминланганлини инобатга олиб, бачадондан Pipelle–урогенитал зонди ёрдамида қон томир қаватини шикастламай биоматериал олишнинг оптимал усул эканлиги CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширув таҳлиллари билан исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 30 апрелдаги 1-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 15 декабрдаги 01-4/255 -сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик. 15 смдан катта бўлган бачадон, ультратовуш текширувда кюретка ва Pipelle – урогенитал зонди билан биоматериал олиш бачадон тешилишининг олдини олишда хавфсиз тадқиқот усули эканлиги исботланган;     Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бачадон ўлчамлари 15 см ва ундан катта бўлган беморларда ультратовуш текшириш назорати остида кюретка ва Pipelle–урогенитал зонди билан биоматериал олиш бачадон тешилишининг олдини олишда хавфсиз усуллар эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 1 июндаги 107-Т сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 14 июндаги 36-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги натижалар даволаш вa профилактика чоралари самарадорлигини оширишга бевосита таъсир қилади, бу эса беморларда бачадондан қон кетиши ва тешилиши каби асоратларни камайтириб беморда юзага келувчи нохуш ҳолатлар фоизини камайтиради, шунингдек, ташхислаш даврида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни даволаш учун сарф этадиган маблағ тежалишига сабаб бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон танаси саратон олди ва саратон олди касалликларига шубҳа бўлган беморлардан кюретка ёрдамида биопсия олишда кўп маротаба ишлатилинадиган гинекологик кўзгу вa кенгайтиргичлардан фойдаланилади. Бу инструментлар кўп маротаба ишлатилинувчи инструмент бўлганлиги сабабли, хар ишлатилинишдан аввал стерилизация қилиниши талаб этилади. Бир нафар бемор учун ишлатиладиган инструментлар стерилизацияси 97432 сўмни Pipelle урогенитал зонди ёрдамида биопсия олиш бир мартали бўлганлиги сабабли стериллаш талаб этмайди, шу билан бирга дори-дармонларни ҳисобга олинса, бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 45% га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бачадон ўлчамлари 15-18 см ва ундан катта бўлган беморларда, УТТ назорати остида кюретка ва Pipelle–урогенитал зонди билан биоматериал олиш бачадон тешилишининг олдини олиш  мақсадида 97432 сўмни Pipelle урогенитал зонди ёрдамида биопсия олиш бир мартали бўлганлиги сабабли стериллаш талаб этмайди, шу билан бирга дори-дармонларни ҳисобга олинса, бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 45%га иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик. бачадон танаси саратон олди касалликлари ҳамда саратонини эрта, асоратларсиз баҳолаш мақсадида комбинирлашган усулнинг қўлланилиши гистологик аниқлилик ва сезгирликни ошириши асосида ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бачадон танаси саратон олди касалликлари ҳамда саратонини эрта, асоратларсиз баҳолаш мақсадида комбинирлашган усулнинг қўлланилиши гистологик аниқлилик ва сезгирликни ошириши асосида ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 1 июндаги 107-Т сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 14 июндаги 36-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш тактикасини тўғри танлаш вa алгоритм ишлаб чиқиш орқали беморларда касалликни эрта ташхислаш натижасида хасталикни ўз вақтида тўлиқ даволаш ва унинг самарадорлигини ошириш, бачадон танаси саратон олди вa саратон касалликларини ташхислашда биопсияни қай усулда олиш бемор учун зарарсиз вa қулай эканини шифокорлар учун ишлаб чиқилган кодификатор ёрдамда аниқлаштирилиши, ташхислаш алгоритмдан фойдаланиш, шифокорлар вақтининг тежалиши вa беморга тўғри вa тўлиқ ташхис қўйиш орқали самарали даволаш имкон берган ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон танаси саратон олди касалликлари ҳамда саратонини эрта, асоратларсиз баҳолаш мақсадида комбинирлашган усулнинг қўлланилиши гистологик аниқлилик ва сезгирликни ошириши асосида ташхислаш мезонлари ишлаб чиқиш беморларни  даволаш харажатлар вa уларнинг самарадорлиги кўрсаткичи бўйича ҳисобланса, ташхислашнинг оптимал усулини танлаш қўшимча ташхислаш усуллари, шунингдек, шифохонада ётоқ кунлари сонини камайтириш натижасида  бир нафар бемор учун 220000 минг сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: бачадон танаси саратон олди касалликлари ҳамда саратонини эрта, асоратларсиз баҳолаш мақсадида комбинирлашган усулнинг қўлланилиши гистологик аниқлилик ва сезгирликни ошириши асосида ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган натижасида бир нафар бемор ҳисобига 220000 минг сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. Pipelle–урогенитал зондини ёрдамида намуна олиш  тартиби  ҳамда  тавсия қиланаётган мезонлар тизимли тартибида  оғриқсиз, ноинвазив, қон кетишининг олдини олиш,  бачадон  бўшлиғини тўлиқ қамраши натижасида шикастланишни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш  имкони исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Pipelle–урогенитал зондини ёрдамида намуна олиш  тартиби  ҳамда  тавсия қиланаётган мезонлар тизимли тартибида  оғриқсиз, ноинвазив, қон кетишининг олдини олиш,  бачадон  бўшлиғини тўлиқ қамраши натижасида шикастланишни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш тартиби исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 1 июндаги 107-Т сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 14 июндаги 36-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги такомиллаштирилган ташхислаш усуллари УТТ назорати остида кюретка, УТТ назорати остида Pipelle- урогенитал зонди беморлар учун сезиларли ноқулайликларга сабаб бўлувчи усулларни тайинлаш заруратини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат Pipelle–урогенитал зондини ёрдамида намуна олиш  тартиби  ҳамда  тавсия қиланаётган мезонлар тизимли тартибида  оғриқсиз, ноинвазив, қон кетишининг олдини олиш, бачадон  бўшлиғини тўлиқ қамраши натижасида шикастланишни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш  имкони исботлангани «тахминий харажатлар ва уларнинг самарадорлиги» кўрсаткичи бўйича ҳисобланса, оптимал ташхислаш ёки турли асоратларни олди олиниши ҳисобига беморларнинг маблағларини 400-535 минг сўмгача тежаш имконини берган. Хулоса: Pipelle–урогенитал зондини ёрдамида намуна олиш  тартиби  ҳамда  тавсия қиланаётган мезонлар тизимли тартибида  оғриқсиз, ноинвазив, қон кетишининг олдини олиш,  бачадон  бўшлиғини тўлиқ қамраши натижасида шикастланишни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш  мақсадида 400-535 минг сўмгача иқтисод қилиш имконини  берган.
тўртинчи илмий янгилик. бачадон танаси саратонида ўсма хужайралари кенг камровли қон билан таъминланганлини инобатга олиб, бачадондан Pipelle–урогенитал зонди ёрдамида қон томир қаватини шикастламай биоматериал олишнинг оптимал усул эканлиги CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширув таҳлиллари билан исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: бачадон танаси саратонида ўсма хужайралари кенг камровли қон билан таъминланганлини инобатга олиб, бачадондан Pipelle–урогенитал зонди ёрдамида қон томир қаватини шикастламай биоматериал олишнинг оптимал усул эканлиги CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширув таҳлиллари билан исботлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 1 июндаги 107-Т сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкогенекология бўлимида 2023 йилнинг 14 июндаги 36-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Бачадон эндометрийсидан олинган намуналар CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширилганда кюретка ёрдамида олинган биоматериаллар эндометрий қаватини қириб олиш вақтида қон томирлар шикастланиши ва натижада турли асоратлар жинсий йўлларда профуз қон кетиши, инфицирланиш ва ҳатто бачадон тешилиши каби асоратларга сабаб бўлиб, Pipelle урогенитал зонди ёрдамида олинган биоматериалларда эса CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширилганда қон томирлар қавати шикастланиши олдини олиш натижасида Pipelle қурилмаси эса юмшоқ, эластик ва тўмтоқ учли хавфсиз бўлганлиги сабаб бундай ҳолатларда Pipelle урогенитал зонди ёрдамида биоматериал олиш тавсия қилинади, шунингдек, биопсия олингач вужудга келиши мумкин бўлган асоратлар олди олиниб беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон танаси саратонида ўсма хужайралари кенг камровли қон билан таъминланганлини инобатга олиб, бачадондан Pipelle–урогенитал зонди ёрдамида қон томир қаватини шикастламай биоматериал олишнинг оптимал усул эканлиги CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширув таҳлиллари  амалга ошириш натижасида бемордан кюретка ёрдамида биоматериал олингандан сўнг асоратларни (қон кетиши, оғриқ синдроми, инфекция) олдини олиш учун дори воситаларига (гемостатик, аналгетик, антибактериал даво вa x.к.) ўртача 170 500 сўм харажат этилади. Pipelle –урогенитал зондини қўлланилиши кутилаётган иқтисодий самарадорликни «тахминий харажатлар вa уларнинг самарадорлиги» кўрсаткичи бўйича ҳисобласак, оптимал ташхислаш усулини танлаш асоратлар бартараф этилиши, шунингдек, шифохонади ётоқ кунлари сонини камайтириши, бу эса беморнинг моддий маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: бачадон танаси саратонида ўсма хужайралари кенг камровли қон билан таъминланганлини инобатга олиб, бачадондан Pipelle–урогенитал зонди ёрдамида қон томир қаватини шикастламай биоматериал олишнинг оптимал усул эканлиги CD34 мембрана оқсили орқали иммуногистокимёвий текширув таҳлиллари амалга ошириш учун 170500 сўм  бюджет маблағларнининг тежаш имконини берган.
Абдиназарова Илтифот Содиқжон қизининг «Бачадон танаси саратон олди ва саратон касалликларини ташхислашда «Pipelle» урогенитал зондининг қўлланилиш самарадорлиги» мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йилдаги 17 июндаги 09-04815-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish