Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадирханов Мухамедзариф Мухамед Кабировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лапароскопик пиелолитотомия, пиелопластика ва уретероцистонеоанастомозда буйрак ва қовуқни дренажлаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib772.
Илмий маслаҳатчи: Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Меринов Дмитрий Станиславович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Файзулло Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат универститети» Олий таълимнинг федерал давлат автоном таълим муассасасининг Урология ва инсон репродуктив саломатлиги институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лапароскопик ташрихларда сийдик йўлларини дренажлаш усулларини такомиллаштириш орқали беморларнинг даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лапароскопик пиелопластикадан сўнг қўшимча мутахассислар ва асбоб-ускуналарни жалб қилмаган ҳолда ташрих вақтидаёқ амалиётни бажариш имконияти билан тавсифланувчи буйракнинг косача-жом тизимини дренажлаш усули такомиллаштирилган;
лапароскопик ташрих вақтида беморларни қўшимча аралашувлар ва анестезия ўтказиш заруриятидан ҳалос қилувчи буйракнинг косача-жом тизимини лапароскопик дренажлаш ва буйракдан қон кетишини тўхтатиш усули такомиллаштирилган;
лапароскопик пиелопластикадан сўнг касалликнинг кечиш оғирлиги ва стриктуранинг жойлашуви ҳамда оператив аралашувнинг хусусиятини ҳисобга олувчи юқори сийдик йўлларини дренажлашнинг мақбул усулини танлашнинг клиник-анатомик хусусиятлари аниқланган;
лапароскопик пиелопластикада янги комбинацион техника ёрдамида юқори сийдик йўлларини дренажлаш ва сийдик найи интубациялашда барча дренажлар ягона тешикдан чиқарилгани ҳолда сийдик найининг автономлиги сақланиб қолиши аниқланган;
лапароскопик пиелопластикада бир вақтда нефростома ва сийдик найи стентини ўрнатиш, сийдик найини алоҳида интубация қилиш, шунингдек интубатор ва нефростома комбинациясида дренажлашнинг мақбул давомийлигини ойдинлаштиришга қаратилган тактик жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2024-йил 6 майидаги 06-05-012-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2024 йил 6-майдаги 209-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: лапароскопик пиелопластикадан сўнг қўшимча мутахассислар ва асбоб-ускуналарни жалб қилмаган ҳолда ташрих вақтидаёқ амалиётни бажариш имконияти билан тавсифланувчи буйракнинг косача-жом тизимини дренажлаш усули такомиллаштирилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нефростомали беморларни дренажлардан тез халос қилиниши ва уларнинг ҳаёт сифати юқори бўлганлиги сабабли, беморларнинг ишлаш ва ўз-ўзини парвариш қилиш қобилияти сийдик йўллари стентлари бўлган беморларга қараганда 30 % га яхши. Вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва касалликдан тикланиш даврини қисқартириш беморларнинг нормал ҳаёт ва меҳнатга эрта қайтишига ёрдам беради. Бу ижтимоий фаолликни сақлашга ва жамият ҳаётида иштирок этишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Нефростомани ўрнатишнинг янги усулидан фойдаланилганда жаррохлик амалиётининг ўртача нархи 7450000 сўмгача пасаймоқда, бу эса ҳар бир операциядан 330000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Шунингдек, беморларга 1430000 сўмлик стентни олиб ташлаш учун операцион хонада цистоскопия қилиш шарт эмас. Бундан ташқари, беморларда қўшимча тиббий аралашувни талаб қилувчи уринома ривожланиши каби асоратлар кузатилмайди: қўшимча нефростома ўрнатиш - ўртача 3210000 сўм; очиқ жарроҳлик – ўртача 4200000 сўм; лапароскопик жарроҳлик - ўртача 7100000 сўм. Хулоса: Лапароскопик пиелопластикада нефростома ўрнатишнинг такомиллаштирил-ган усули сийдик найи стентига нисбатан ҳар бир операция учун 1760000 сўмга яқин маблағни тежаш имконини беради. Йилига 100 та жаррохлик амалиёти амалга оширилса, жами жамғарма тахминан 176000000 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, стентдан фойдаланилганда асоратлар юзага келса, тахминан 3758000 сўм қўшимча харажатларга олиб келиши мумкин, бу операция умумий қийматининг тахминан 20,1% ни ташкил қилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 майдаги 209 сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: лапароскопик ташрих вақтида беморларни қўшимча аралашувлар ва анестезия ўтказиш заруриятидан ҳалос қилувчи буйракнинг косача-жом тизимини лапароскопик дренажлаш ва буйракдан қон кетишини тўхтатиш усули такомиллаштирилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйракдан қон кетишини тўхтатиш беморларнинг аҳволини яхшилашда асосий рол ўйнайди, уларнинг минимал қон йўқотиши туфайли тезроқ тикланишига имкон беради. Қон кетишини назорат қилиш билан бажарилган жаррохлик амалиёти беморлар 45% тезроқ ишга қайтадилар ва 7-10 кун олдин дренажлардан халос бўлишади. Амалиётдан кейин тез тикланиш ва ногиронлик хавфини камайтириш беморларнинг ижтимоий интеграциясига фойдали таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Лапароскопик пиелопластика амалиётининг ўртача нархи 7615000 сўмни ташкил қилади. Диссертация натижаларига кўра, нефростомани ўрнатиш пайтида буйракдан қон кетиши беморларнинг 13 фоизида ривожланиши мумкин. Нефростомани ўрнатиш ва буйракдан қон кетишини тўхтатиш учун янги техникадан фойдаланганда, 85% ҳолларда қон кетишини тўхтатиш мумкин. Қон кетиши билан оғриган беморларнинг 4,5 фоизи интенсив терапия бўлимида ўртача 2 кун давомида даволанади. Қолган беморлар оддий бўлимда қўшимча 4 ётоқ куни даволанади. Оддий бўлимда ҳар бир қўшимча тўшак кунига 350000 сўм, реанимация бўлимида 1450000 сўм сарфланади. Буйракдан қон кетган беморларга ўртача 455000 сўм кўпроқ харажат қилинади. Буйракдан қон кетиш ривожланса, беморларни анъанавий усулда даволаш учун ўртача 1061000 сўм, янги техникада эса 748480 сўмни ташкил этади. Хулоса: Нефростома ўрнатиш ва буйракдан қон кетишни тўхтатиш учун янги техниканинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиш анъанавий усулга нисбатан сезиларли афзалликларни кўрсатади. Лапароскопик пиелопластика жарроҳлик амалиётининг нархи, буйракдан қон кетиш эҳтимоли, янги техниканинг қон кетишини тўхтатишдаги самарадорлиги ва асоратларни даволашдаги қўшимча харажатлар ҳисобга олиниб, янги техника ҳар бир бемор учун 312520 сўмга арзон деган хулосага келинди. Йил давомида 100 нафар беморда 31252000 сўм маблағни тежашга муваффақ бўлинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 майдаги 209 сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: лапароскопик пиелопластикадан сўнг касалликнинг кечиш оғирлиги ва стриктуранинг жойлашуви ҳамда оператив аралашувнинг хусусиятини ҳисобга олувчи юқори сийдик йўлларини дренажлашнинг мақбул усулини танлашнинг клиник-анатомик хусусиятлари очиб берилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дренажлаш усулини танлашни оптималлаштириш жаррохлик амалиётидан кейин ўртача тикланиш вақтини қисқартиради. Беморларнинг тикланиш вақти тахминан 20% га қисқаради. Бундан ташқари, бу асоратларни олдини олишга ёрдам беради ва касалликнинг мураккаб шаклини ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Бу беморларга меҳнат қобилиятини ва ҳаёт сифатини сақлаб қолиш имконини беради. Aсоратларнинг олдини олиш ва реабилитация даврини қисқартириш орқали беморлар тезроқ тузалиб, нормал ҳаётга қайтишлари мумкин бўлади. Жисмоний ва психологик фаровонликнинг яхшиланиши туфайли лапароскопик пиелопластика ўтказган беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларида тахминан 20% ўсиш кузатилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: М.М. Бахадирхановнинг диссертация тадқиқотида тасвирланган битта "ножўя ҳодиса" учун даволанишнинг ўртача нархи 990 000 сўм эканлигини ҳисобга олган ҳолда, турли турдаги жаррохлик амалиётлари учун лапароскопик пиелопластикадан сўнг дренажлаш усулини танлашда таклиф этилаётган алгоритмнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мумкин. Пиелитотомия билан лапароскопик пелопластикада “ножўя ҳодисалар” частотасининг қисқариши 26,6 фоизни (31,6 фоиздан 5,0 фоизга) ташкил этади, асоратларни даволаш харажатлари эса ҳар бир операция учун 263 340 сўмга камайиши кутилмоқда. Aнтевазал пиелопластикада - 37,5% га (50,0% дан 12,5% гача), асоратларни даволаш харажатлари 371 250 сўмга камайтирилади. Трансмезентерик кириш усулидан фойдаланган ҳолда ЖСНС пластикасида - 63,3% га (67,7% дан 4,4% гача), харажатлар 624 642 сўмга арзонлашди. Тақасимон ёки дистопик буйракларнинг ЖСНС пластикасида - 84,6% га (15,4% дан 2,3% гача), харажатлар 837 840 сўмга арзонлашди. Иккиламчи пйлопластикада – 27,4 фоизга (34,8 фоиздан 7,4 фоизга), асоратларни даволаш харажатларини ҳар бир операция учун 273 060 сўмга камайтиради. Барча турдаги операциялардан кейинги асоратларни даволаш харажатларининг умумий қисқариши тахминан 2389232 сўмни ташкил этади. Хулоса: Лапароскопик пиелопластикадан сўнг дренажлаш усулини танлаш учун тавсия этилган алгоритмни амалга ошириш соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий жиҳатдан самарали ечим сифатида баҳоланади. Лапароскопик пиелопластика ўтказган беморларда алгоритмдан фойдаланишдан ўртача иқтисодий фойда асоратлар ривожланиш этимоли хисобга олган холда, 2389232 сўмни ташкил этади. Ушбу рақамлар таклиф этилаётган ёндашувнинг сезиларли иқтисодий самарадорлигини кўрсатади, бу асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга ва тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 майдаги 209 сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик пиелопластикада янги комбинацион техника ёрдамида юқори сийдик йўлларини дренажлаш ва сийдик найи интубациялашда барча дренажлар ягона тешикдан чиқарилгани ҳолда сийдик найининг автономлиги сақланиб қолиши аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анъанавий дренажлаш усуллари билан солиштирганда, янги усул жарроҳлик амалиёти давомийлигини қисқартириши, асоратлар хавфини камайтириши ва тикланиш даврини тезлаштириши мумкин. Шундай қилиб, янги усулни жорий этиш вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик давомийлигини ўртача давомийлигини 1-2 кунга қисқартириши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Янги усулни қўллаш операциядан кейинги даврда оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллашни камайтириш ҳисобига ўртача ҳисобда ҳар бир бемор учун 65000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Жарроҳликдан сўнг тезроқ тикланиш туфайли янги усул даволаниш муддатини бир тўшак кунига қисқартириши мумкин. Бир кунлик ётоқнинг ўртача нархи 350000 сўм бўлиб, пировардида ҳар бир бемор учун 350000 сўм иқтисод қилиш мумкин. Хулоса. Лапароскопик пиелопластикада юқори сийдик йўлларини дренажлаш ва сийдик найи интубациясини бирлаштиришнинг янги усулининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш натижалари унинг тиббиёт муассасаларида ресурсларни тежаш учун муҳим имкониятларини кўрсатди. Йилига 100 нафар бемор мисолида ушбу усулни амалиётга татбиқ этиш оғриқ қолдирувчи воситаларга сарфланадиган харажатларни 6 500 000 сўмгача камайтириш, шунингдек, шифохонада қолиш муддатини қисқартириш ҳисобига 35000 000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 майдаги 209 сонли хат юборилган;
бешинчи илмий янгилик: лапароскопик пиелопластикада бир вақтда нефростома ва сийдик найи стентини ўрнатиш, сийдик найини алоҳида интубация қилиш, шунингдек интубатор ва нефростома комбинациясида дренажлашнинг мақбул давомийлигини ойдинлаштиришга қаратилган тактик жиҳатларга аниқлик киритилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган тавсияларга асосланиб, лапароскопик пиелопластика қилинган беморларда вақтинчалик мехнатга лаёқатсизликни сезиларли даражада камайиши кутилиши мумкин. Оптимал дренаж алгоритмини жорий этиш бу муддатни 1,5 ҳафтагача қисқартириши мумкин. Тез тикланиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш беморларнинг ижтимоий интеграциясига ёрдам беради, уларга яна бир бор ижтимоий ва касбий ҳаётда фаол иштирок этиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Нефростома ва сийдик найи стент ёрдамида сийдик йўлларини дренажлашда асоратларни камайтириш орқали даволаш харажатларини пасайишини кутиш мумкин. Мисол учун, битта “ножўя ҳодиса”ни даволанишнинг ўртача нархи 990 000 сўмни ташкил қилади. Ўтказилган тадқиқотда нефростома ва сийдик найи стент қўлланилган гуруҳдаги 108 нафар бемордан 2 нафарида “ножўя ҳодиса” кузатилгани ҳисобга олинса, асоратларни камайтиришдан йиллик иқтисодий фойда 19800000 сўмни ташкил қилади. Сийдик чиқариш йўлларини фақат сийдик йўллари стентидан фойдаланганда йилига 100 нафар беморга 14838400 сўмга арзонлашишни кутилиши мумкин. Нефростомия ва интубатор ёрдамида сийдик йўлларини дренажлашда., аклиф етилаётган алгоритм беморларнинг 8 фоизида “ножўя ҳодисалар” билан касалланганлигини ҳисобга олган ҳолда йилига 100 нафар беморга 23241600 сўмга харажатларни камайтириш имконини беради. Хулоса. Лапароскопик пиелопластикадан сўнг сийдик йўлларини дренажлаш давомийлигини аниқлаш учун тавсия этилган алгоритмни қўллаш касалхонада даволаниш даври ва асоратларни камайтириши орқали даволаш харажатларини сезиларли даражада тушуриши мумкин. Дренажни олиб ташлаш учун оптимал вақтдан фойдаланиш охир-оқибатда тиббиётда харажатларни тежашилига олиб келади. Масалан, касалхонага ётқизиш ва асоратларни даволашнинг ўртача харажатлари тўғрисидаги маълумотларга кўра, алгоритмдан 100 нафар беморга бир йилда фойдаланишнинг иқтисодий фойдаси тахминан 57880000 сўмни ташкил қилиши мумкин. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 майдаги 209 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish