Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Зулфия Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Каротид атеросклерозда умумий церебрал қон оқимининг допплерографик кўрсаткичларини комплекс баҳолаш» 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tib1216.
Илмий раҳбар: Розиходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори; Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий допплер текширишлари мажмуасини қўллаш орқали уйқу артерияси атеросклерози мавжуд беморларда мия ҳажмли қон оқими ташхисотини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каротид артерияларнинг атеросклерози бўлган беморларда стеноз даражасини, атеросклеротик пилакча контурини баҳолаш учун оқимнинг бурчакга боғлик эмаслиги ва тезлиги паст оқимларнинг аниқланиши хисобига, ADFва B-Flow режимларидан фойдаланиш зарурати исботланган;
ёш гуруҳлари бўйича ўзбек популяциясида каротид атеросклерознинг хусусиятларини ўрганиш имконини берадиган умумий мия қон оқимининг меъёрий қийматлари ишлаб чиқилган;
каротид атеросклерозида умумий мия қон оқимини бахолаш аниқлигини ошириш учун, цереброваскуляр захира индекси билан регрессион модели ишлаб чикилган;
ултратовуш допплерография кўрсаткичларига кўра стеноз даражаси 50% дан юқори булган беморларда, цереброваскуляр захира индексини 0,8 дан пастлиги, мия ҳажмли қон оқимининг пасайиши билан боғлиқ уйку артерияларнинг гемодинамик муҳим ўзгаришлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Намазова Нилуфар Тахировнанинг  “Каротид атеросклерозда умумий церебрал қон оқимининг допплерографик кўрсаткичларини комплекс баҳолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида Эксперт Кенгашига 2024 йил 29 февраль 3-сонли хати  юборилган.
биринчи илмий янгилик: каротид артерияларнинг атеросклерози бўлган беморларда стеноз даражасини, атеросклеротик пилакча контурини баҳолаш учун оқимнинг бурчак боғликмаслиги ва тезлиги паст оқимларнинг аниқланиши хисобига, ADFва B-Flow режимларидан фойдаланиш зарурати исботланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти:  ультратовуш текшируви (УТТ) қўлланилишининг диагностик информативлигини оширадиган замонавий ультратовуш технологиялари ёрдамида экстракраниал даражадаги умумий мия қон оқимини комплекс баҳолашга тизимли ёндашув ишлаб чиқилди ва илмий асосланди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят диагностика маркази  ва 2-сонли Тошкент шаҳар клиник касалхонаси фаолиятига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: замонавий ультратовуш технологиялари ёрдамида ишлаб чиқилган экстракраниал даражада мия ҳажмли қон оқимини комплекс баҳолашга тизимли ёндашув, муқобил диагностика муолажалари учун сарфланган вақтни қисқартиради, беморларнинг бошқа нурли тадқиқот усулларига сарфланган харажатларини камайтиради, шунингдек, танланган медикаментоз терапия самарадорлигини мониторинг  қилишда  иштирок этади.
 Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: уйқу артериялари атеросклерозида замонавий ультратовуш технологиялари ёрдамида экстракраниал даражада умумий мия қон оқимини комплекс баҳолашга тизимли ёндашув қуйидаги иқтисодий ҳисоб-китобларга олиб келди: диагностика марказларида бош мия қон томирлари МРТ ангиографияси  ва комплекс УТТ текшируви ўртача нархи  мос равишда 385,5+26,2 минг сўмни ва 145,4+18,1 минг сўмни ташкил қилди. Тадқиқот харажатларидан ҳисобланган фарқ  натижасида, замонавий ультратовуш технологияларидан фойдаланиб комплекс УТТ ўтказилганда, 1 беморга диагностика муолажаларига ишлатилган ўртача  нарх камайиши 240,1+8,1 минг сўмни ташкил қилди.
Хулоса: Замонавий ультратовуш технологиялари (РД, ЭД, ADF, B-Flow, денситометрик таҳлил) ёрдамида экстракраниал даражада умумий мия қон оқимини комплекс баҳолаш уйқу артериялари атеросклерози бўлган беморларда ўта муҳим бўлган диагностика ва муолажаларга ажратилган вақти қисқариши, ҳамда нархлари камайиши имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ёш гуруҳлари бўйича ўзбек популяциясида каротид атеросклерознинг хусусиятларини ўрганиш имконини берадиган умумий мия қон оқимининг меъёрий қийматлари ишлаб чиқилган;
 Илмий янгиликнинг аҳамияти: мия ҳажмли қон оқимининг патологик ҳолатларда, яъни мияни қон билан таъминловчи уйқу артериялари атеросклеротик зарарланишида ўзгариш жараёнларини тўғри баҳолаш учун,   турли ёш гуруҳлари учун мия ҳажмли қон оқимининг меъёрий қийматлари ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят диагностика маркази ва 2-сонли Тошкент шаҳар клиник касалхонаси фаолиятига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ултратовуш допплерографияси ёрдамида мия ҳажмли қон оқимини баҳолаш бош мия ишемиясига кўпроқ мойил бўлган беморларни аниқлаш учун қулай ва самарали диагностика усули бўлиб хизмат қилади ва медикаментоз даволашнинг самарадорлигини кузатиш мақсадида қўлланилади. Бу эса, тўғри терапия йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга, танланган даволаниш йўналишининг самарадорлигини баҳолашда беморларни динамик кузатишга ва беморларнинг бошқа нурли диагностика усуллари учун харажатларини камайтиришга имкон бериши аниқланган.
 Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: турли ёш гуруҳлари учун мия ҳажмли қон оқимининг меъёрий қийматларини аниқлаштириш учун  контрастли МСКТ ангиографияда мия перфузиясини текшириб мия ҳажмли қон оқимини меъёрий қийматларини аниқлаш  ва комплекс допплерография усулини қўллаб аниқлаш мос равишда 1150.000+90,6  ва 140,0+17,4 минг сўмни ташкил қилди. Танланган диагностикаси йўналишининг самарадорлигини аниқлашда комплекс УТТдан фойдаланилганда, ҳар бир бемор учун тежамкорлик 1100.000 +63,5 минг сўмни ташкил этди.  
Хулоса: умумий мия қон оқими ўзгариш жараёнларини билиш популяциядаги, каротид атеросклерозли беморларни ташхислаш ва даволашда муҳим қўшимча маълумотлар манбаи бўлиши мумкин ва беморларни дастлабки текшириш ва танланган даволаш усули самарадорлигини мониторинг қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: каротид атеросклерозида умумий мия қон оқимини бахолаш аниқлигини ошириш учун, цереброваскуляр захира индекси билан регрессион модели ишлаб чикилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: замонавий ультратовуш технологиялари ёрдамида мия ҳажмли қон оқимининг ёш, уйқу артерияларининг атеросклеротик зарарланишларининг даражаси ва субклиник атеросклерознинг бошқа кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш, мия ҳажмли қон оқимини баҳолашда қўлланиладиган информатив кўрсаткичларни белгилайди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят диагностика маркази ва 2-сонли Тошкент шаҳар клиник касалхонаси фаолиятига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мия ҳажмли қон оқимининг ёш, уйқу артерияларининг атеросклеротик зарарланишларининг даражаси, цереброваскуляр захира билан корреляцион боғлиқлиги аниқланиши, уйқу артерияси стенози бўлган беморларда мия қон ҳажмли оқимини ўзгаришини тўғри баҳолаш имконини беради. Бу эса, тўғри терапия йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга, танланган даволаниш йўналишининг самарадорлигини баҳолашда беморларни динамик кузатишга ва беморларнинг бошқа нурли диагностика усуллари учун харажатларини камайтиришга имкон бериши аниқланган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: каротид томирларни атеросклеротик зарарланишида мия ҳажмли қон оқимини аниқлаш учун ишлаб чиқилган қулай ва информатив  допплерография кўрсаткичлари танлаш, информативлиги паст бўлган текширув усулларидан воз кечишни тақозо қилади ва ортиқча сарф ҳаражатни олдини олади. Текширувларимиз шуни кўрсатдики оёк артериялари интима-медиа қавати қалинлиги, тўпиқ елка индексини кўрсаткичлари билан мия ҳажмли қон оқими ўртасида корреляцион боғликлик жуда паст. Шунинг учун каротид атеросклерози бўлган беморларда бу текширувларни ўтказиш шарт эмас. Экстракраниал артериялар комплекс допплерографияси нархи ўртача 140,0+17,4 сўмни ташкил қилса, оёқ артериялари допплерографияси тўпиқ елка индексини текшириш билан бирга яна қўшимча 90,0 +12,2 сўмни ташкил қилиб, умумий текширув нархи 230,0+ 18,2 сўмга айланади. Иқтисодий самарадорлик 90,0 +12,2 сўмни ташкил қилади.
Хулоса: мия ҳажмли қон оқимининг ёш, уйқу артерияларининг атеросклеротик зарарланишларининг даражаси, цереброваскуляр захира билан боғлиқлиги аниқланиши, уйқу артерияси стенози бўлган беморларда мия қон ҳажмли оқимини ўзгаришини тўғри баҳолашда ушбу кўрсаткичларга аҳамият бериш зарурлигини белгилайди.
тўртинчи илмий янгилик: Ултратовуш допплерография курсаткичларига кўра стеноз даражаси 50% дан юқори булган беморларда, цереброваскуляр захира индексини 0,8 дан пастлиги, мия ҳажмли қон оқимининг пасайиши билан боғлиқ уйку артерияларнинг гемодинамик жиҳатдан муҳим зарарланиши белгиси эканлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: гемодинамик жиҳатдан аҳамиятли 50% дан ортиқ стенози бўлган беморларда мия ҳажмли қон оқими қийматларини билиш, скрининг текширувларда, клиник ва илмий тадқиқотларда мия қон оқимининг компенсация даражаси паст, асоратлар хавфи юқори бўлган беморларни аниқлаш  имконини  беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят диагностика маркази ва 2-сонли Тошкент шаҳар клиник касалхонаси фаолиятига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мия қон оқими компенсация даражаси пасайиши билан кечувчи артерияларнинг гемодинамик жиҳатдан муҳим зарарланишини аниқлаш ва даво чораларини кўриш, ўткир бош мия қон айланиши бузилиши ҳолатини олдини олишга имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 50% дан ортиқ стенози бўлган беморларда қон оқими компенсация даражаси пасайиши билан кечувчи артерияларнинг гемодинамик жиҳатдан муҳим зарарланиши аниқланганда,  поликлиникада қон томир ҳодисалари хавфи аниқланган беморлар учун профилактик даволаш курси (ой) нархи кунига ҳисоб-китоб вақтида 28 000 сўмни ташкил қилади инсульт билан стационарда ётганда ётоқ кунининг нархи ҳисоблаш вақтида-ўртача олганда 350 000 сўмни ташкил қилади. Тахминий иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш, ҳар бир бемор учун 322 000 сўмни тежашга имкон беради ва ҳар бир бемор учун юқори иқтисодий самарадорликни кўрсатади.
Хулоса: гемодинамик аҳамиятга эга каротид томирлар атеросклерози бўлган беморларда мия қон оқими компенсация даражаси пасайганлигини  ултратовуш допплерографияси ёрдамида ташхислаш, сўнгра етарли даволаш чора тадбирларни кўриш мия қон айланиши бузилишининг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish