Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Джахонгир Азадбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноонкологик касалликларда эндовидеохирургик нефрэктомияни бажаришнинг мураккаблигини башорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3223.
Илмий раҳбар: Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Аллазов Салах Аллазович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кариев Саидахрор Саидасланович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат универститети» Олий таълимнинг федерал давлат автоном таълим муассасасининг Урология ва инсон репродуктив саломатлиги институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эндовидеохирургик нефрэктомияни бажариш мураккаблигини башорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш орқали буйракни олиб ташлашни талаб қиладиган ноонкологик касалликларга чалинган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этиологик ноонкологик омил турига боғлиқ ҳолда пионефротик ўзгаришлар кечишининг асосий клиник-диагностик хусусиятлари ҳамда уларнинг буйракни эндовидеохирургик олиб ташлаш усулларини амалга оширишнинг тактик жиҳатларига таъсири асосланган;
буйракни ягона блок билан лапароскопик трансперитонеал олиб ташлашнинг аралашув инвазивлигини минималлаштиришга ва ташрихдан кейинги инфекцион асоратлар ривожланиш эҳтимолини камайтиришга қаратилган техник жиҳатлари такомиллаштирилган;
ноонкологик касалликларда эндовидеохирургик нефрэктомияни бажаришни мураккаблаштирувчи – асосий касалликнинг тури ва кечиши оғирлигини, зарарланган аъзо ҳажмини, зарарланган томонда ўтказилган оператив аралашувлар мавжудлигини ҳамда беморнинг антропометрик хусусиятларини ҳисобга олувчи прогностик омиллар аниқланган;
ташрихнинг техник жиҳатларини мураккаблаштирувчи асосий прогностик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, ноонкологик касалликларда эндовидеохирургик нефрэктомияни бажариш мураккаблигини баҳолашнинг балли шкаласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2024-йил 6 майидаги 06-05-011-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2024 йил 6-майдаги 210-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: этиологик ноонкологик омил турига боғлиқ ҳолда пионефротик ўзгаришлар кечишининг асосий клиник-диагностик хусусиятлари ҳамда уларнинг буйракни эндовидеохирургик олиб ташлаш усулларини амалга оширишнинг тактик жиҳатларига таъсири асослангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №34/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник натижалар ва амалиётдан кейин тикланиш вақтини қисқартириш беморларнинг вақтинчалик ногиронлигини сезиларли даражада камайтиради, бу уларга тезда нормал ҳаёт ва меҳнатга қайтиш имконини беради. Бундан ташқари, асоратларнинг камайиши ва касалхонадан эрта чиқиш ногиронлик хавфини камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Натижада, эндовидеохирургик нефрэктомия ўтказган беморларнинг жамиятга тўлиқ интеграциялашуви ва унинг ҳаётида фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар мавжуд бўлиб, бу ижтимоий харажатларни камайтириш ва ижтимоий самарадорликни оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пионефроз билан оғриган беморларни даволаш амалиётига эндовидеохирургик нефрэктомиянинг жорий этилиши катта иқтисодий фойда келтиради. Масалан, касалхонада даволанишнинг ўртача давомийлигини 5 кунга қисқартириш, бир кунлик ётоқ харажатларини камайтириш ва интенсив терапия ресурсларидан кам фойдаланиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 1750000 сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради. Ушбу амалиётни ўтказган беморлар реанимация бўлимида ўртача 2 кунга камроқ вақт ўтказишади, бу эса қўшимча 3000000 сўмни тежайди. Оғриқ қолдирувчи воситаларга сарфланган маблағ ўртача 89 минг сўмга камайади. Бир беморда умумий тежамкорлик ўртача 4839000 сўмни ташкил этади. Қайд этиш жоизки, эндовидеохирургик нефрэктомия амалиётининг ўзи очиқ жарроҳлик амалиётига нисбатан 2 300 000 сўмга қимматроқ. Шундай қилиб, ҳар бир бемор учун 2539000 сўм тежалади. Aммо очиқ жарроҳлик амалиётида асоратлар кўрсаткичи 6 баробар кўп бўлиб, бу асоратларни даволаш харажатларини ҳар бир беморга 1123000 сўмгача оширади. Эндовидеохирургик нефрэктомиянинг жорий этилиши асоратларни 1,9 фоизгача камайтиради, бу эса ҳар бир бемор учун 103315 сўм миқдорида қўшимча маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: Пионефроз билан оғриган беморларни даволашда эндовидеохирургик нефрэктомияни жорий этиш сезиларли иқтисодий самарадорликка эга. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида олиб борилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, ушбу инновацион даволаш усули туфайли ҳар бир беморни даволаш учун 2539000 сўмгача, шунингдек, асоратларни даволаш учун қўшимча 103315 сўм маблағ тежаш мумкин. Йиллик 30 нафар беморда пионефроз билан касалланиш ҳажмига нисбатан жами жамғарма 79269450 сўмни ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш. Назаров Джахонгир Азадбековичнинг диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024-йил 6 май куни 210 сонли хат юборилган.  
иккинчи илмий янгилик: буйракни ягона блок билан лапароскопик трансперитонеал олиб ташлашнинг аралашув инвазивлигини минималлаштиришга ва ташрихдан кейинги инфекцион асоратлар ривожланиш эҳтимолини камайтиришга қаратилган техник жиҳатлари такомиллаштирилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №34/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу техникадан фойдаланиш касалхонада ўртача даволаниш кунини 0,8 кунга қисқариши ҳисобига беморларнинг вақтинчалик ногиронлигини камайтириш ва уларнинг нормал ҳаёт ва меҳнатга қайтишини осонлаштириши мумкин. Амалиётдан кейинги асоратларнинг камлиги тезроқ тикланишига ёрдам беради ва ногиронлик хавфини камайтиради. Бундай ижобий ўзгаришлар нафақат беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, балки уларнинг янада муваффақиятли ижтимоий интеграциялашувига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пионефрозда буйракни трансперитонеал ягона блокда олиб ташлаш техникасига асосланган янги эндовидеохирургик нефрэктомия техникасининг жорий этилиши нафақат катта клиник самара беради, балки юқори иқтисодий самарадорликни ҳам кўрсатади. Бир ётоқ-кун нархини 350000 сўм эканлигини ҳисобга олган ҳолда касалхонада даволаниш муддатини 0,8 кунга қисқартириш ҳар бир бемор учун 280000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Қолаверса, янги техникани қўлланилиши натижасида оғриқ қолдирувчи дори воситаларига сарф ҳар бир бемор учун 23900 сўмга арзонлашади. Амалиётдан кейинги жароҳатда экссудат сақланиш частотаси 33,3 фоиздан 12,9 фоизга қисқарганини ҳисобга олсак, ушбу асоратни даволашда 83640 сўм маблағ тежалади. Хулоса: Янги усулни жорий этиш ресурсларни тежашнинг муҳим салоҳиятини ифодалайди. РИУИАТМ мисолида мазкур янги техникани қўллаш ҳар бир бемор учун 387540 сўм, жумладан, стационарда қолиш муддатини қисқартириш, оғриқ қолдирувчи воситаларга сарфланадиган харажатларни камайтириш ва операциядан кейинги асоратларни даволашда тежамкорлик қилиш имконини беради. Йилига ўртача 30 та пионефроз ҳолатини ҳисобга олсак, жами йиллик жамғарма 11626200 сўмни ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш. Назаров Джахонгир Азадбековичнинг диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 май куни 210 сонли хат юборилган.    
учинчи илмий янгилик: ноонкологик касалликларда эндовидеохирургик нефрэктомияни бажаришни мураккаблаштирувчи – асосий касалликнинг тури ва кечиши оғирлигини, зарарланган аъзо ҳажмини, зарарланган томонда ўтказилган оператив аралашувлар мавжудлигини ҳамда беморнинг антропометрик хусусиятларини ҳисобга олувчи прогностик омиллар аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №34/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари вақтинчалик ногиронликни яхшилаш, ногиронликнинг олдини олиш ва сийдик йўллари касалликлари билан оғриган беморларнинг ижтимоий интеграциясини оширишга қаратилган. Жарроҳлик муолажаларининг мураккаблигига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва индивидуал даволаш усулларини ишлаб чиқиш орқали тадқиқот операциядан кейин тикланиш вақтини қисқартиришга, асоратлар хавфини камайтиришга ва узоқ муддатли даволаниш ва реабилитацияга бўлган эҳтиёжни камайтиришга ёрдам беради, бу эса пировардида беморларнинг тезроқ реинтеграциясига ёрдам беради ва ҳаёт сифатини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: урология соҳасидаги ушбу илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги даволаниш харажатларини оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш ресурсларини бошқариш орқали намоён бўлади. Тадқиқотда буйракларни олиб ташлаш бўйича операцияларнинг мураккаблигига таъсир қилувчи омиллар аниқланди, бу эса тиббиёт ходимларига ресурсларни яхшироқ тақсимлаш ва харажатларни камайтириш имконини беради. Жумладан, РИУИАТМ маълумотлари таҳлил қилинганда, беморнинг битта асоратини даволаш учун ўртача 1 200 000 сўм маблағ сарфланиши аниқланди. Тахминларга кўра, асоратларни икки баравар камайтириши мумкин бўлган янгиликни жорий этиш ушбу харажатларни сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши мумкин. Хулоса: Ушбу тадқиқотда тақдим этилган илмий инновацияни амалга ошириш соғлиқни сақлашда иқтисодий харажатларни сезиларли даражада камайтириш имкониятига эга. РИУИАТМда йилига 200 нафар беморда эндовидеохирургик нефрэктомия амалга оширилиши ва асоратларнинг 1% ни ташкил этишини ҳисобга олсак, асоратларни даволаш харажатларини сезиларли даражада баҳолаш мумкин. Прогностик омилларни ҳисобга олишни жорий этиш йилига 2400000 сўмга яқин потенциал жамғарма сифатида баҳоланмоқда. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш. Назаров Джахонгир Азадбековичнинг диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 май куни 210 сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: ташрихнинг техник жиҳатларини мураккаблаштирувчи асосий прогностик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, ноонкологик касалликларда эндовидеохирургик нефрэктомияни бажариш мураккаблигини баҳолашнинг балли шкаласи ишлаб чиқилгани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №34/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилаётган башорат шкаласини амалга ошириш вақтинчалик ногиронликни сезиларли даражада камайтиришни ваъда қилади, бу еса беморларнинг нормал ҳаёт ва меҳнатга тезроқ қайтишига олиб келади. Жарроҳлик амалиётини аниқроқ режалаштириш, шунингдек, асоратлар эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради, бу еса ўз навбатида узоқ муддатли ногиронликнинг камайишига ва узоқ муддатли реабилитация ёрдамига муҳтож бўлишни қисқартиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндовидеохирургик оддий нефрэктомиянинг мураккаблигини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган шкалани амалга ошириш соғлиқни сақлашда сезиларли харажатларни тежашни ваъда қилади. Катта томирлар шикастланиши ва интраоператив конверсия каби асоратларни даволаш харажатлари баҳоси шуни кўрсатадики, бу шкаладан фойдаланиш соғлиқни сақлаш харажатларини камайтириши мумкин. Битта асоратни даволашнинг ўртача қиймати 1200000 сўмга баҳоланса, йилига 200 нафар беморга нефректомия ўтказилаётгани ва асоратланиш даражаси 1 фоизни ташкил этса, йилига 2 400 000 сўм тежамкорлик қилинади. Хулоса: Эндовидеохирургик оддий нефрэктомиянинг мураккаблигини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган шкаладан фойдаланиш асоратларни даволаш харажатларини камайтиради, бу ҳар йили 2400000 сўмни тежаш имконини беради. Ушбу натижалар ушбу техникани соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ этиш ва тадқиқ еэишнинг самарадорлиги ва истиқболларини кўрсатади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш. Назаров Джахонгир Азадбековичнинг диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 2024 йил 6 май куни 210 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish