Sayt test rejimida ishlamoqda

Азадаева Комила Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастродуоденал соҳа микробиоценозининг бузилишида реактив артритларнинг кечишини ўзига хослиги ва уларни коррекциялаш йўллари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2224.
Илмий раҳбар: Тухтаева Нигора Хасановна , тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Мираҳмедова Хилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, дотцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ошқозон-ичак тизими микробиоценозининг бузилиши ва у билан боғлиқ дислипопротеинемия ривожланишини ҳисобга олган ҳолда реактив артрит кечишини баҳолаш ҳамда  ушбу гуруҳ беморларни даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реактив артритнинг кечиши бевосита ошқозон-ичак тизимидаги дисбиотик ўзгаришларга боғлиқ эканлиги, ҳамда гастродуоденал соҳа дисбиози мавжудлиги ва даражаси реактив артритнинг клиник кечиши хамда оқибатларини башоратлаш имконияти асосланган;
учинчи даражали гастродуоденал соҳанинг дисбиози билан оғриган беморларда уроген ва энтероген этиологияли реактив артрит 100% ҳолларда сурункали кечиши аниқланган;
реактив артритли беморларда йўғон ичак микробиоценозининг ифодаланган дисбиотик бузилишлари билан атероген дислипидпротеинемия ривожланиши орасида узвий боғлиқлик аниқланган;
реактив артритли беморларда ошқозон-ичак тизими дисбиози билан боғлиқ бўлган атероген дислипидпротеинемияни даволашда бифидо ва лакто сақловчи пробиотикларни қўллаш самарадорлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 15-февралдаги 02/070-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: реактив артритнинг кечиши бевосита ошқозон-ичак тизимидаги дисбиотик ўзгаришларга боғлиқ эканлиги, ҳамда гастродуоденал соҳа дисбиози мавжудлиги ва даражаси реактив артритнинг клиник кечиши ва оқибатларини башоратлаш имконияти асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг ревматология бўлимларига 10.10.2023-йил, 111-сон ва 112-сон буйруқ билан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлимларининг иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 299-сон ва 300 -сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастродуоденал соҳадаги дисбиотик ўзгаришларни ўрганиш реактив артритнинг ривожланишида касаллик сурункали кечишига ўтиши ҳолатларини эрта аниқлаш ва дисбиоз даражаларини монанд баҳолаш асосий касалликни авжланишини ва асоратланиш даражасини ўрганиш, бемор ҳаётига хавф солувчи касаллик ривожланиши ва сурункали тус олиб, бошқа ревматик касалликларга трансформатсияланишини  олдини олиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий тадқиқот натижалар жорий қилиниши билан реактив артритда гастродуоденал соҳа дисбиози даволаниши давомида касаллик фаоллиги камайиши натижасида мехнатга лаёқатсизлик муддати 28.6 % га қисқаради ва тиббий хизматга кетадиган сарф-ҳаражатни  197100 сўмга  камайтиради. Ўз вақтида олиб борилган ташхислаш ва даволаш ишлари ҳар бир бемор ҳисобига 1 марталик даволанишда 1971000, 1 йиллик даволанишда 3942000 сўм  тежаш имконини беради. Касаллик кечишини ижобий ўзгаришларига ва беморлар  ҳаёт сифатини  яхшилашга шароит яратади.
Хулоса: Олинган натижаларга кўра гастродуоденал соҳадаги дисбиотик ўзгаришларни ўрганиш реактив артритнинг ривожланишида касаллик сурункали кечишига ўтиши ҳолатларини эрта аниқлаш ва дисбиоз даражаларини тўғри баҳолаш асосий касалликни авжланишини, асоратланишини олдини олиш, беморларнинг касалхонага қайта ётишлари сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши “Гастродуоденал соҳа микробиосенозининг бузилишида реактив артритларнинг кечишини ўзига хослиги ва уларни коррексиялаш йўллари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-майдаги №8-1481—сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: учинчи даражали гастродуоденал соҳанинг дисбиози билан оғриган беморларда уроген ва энтероген этиологияли реактив артритни 100% ҳолларда сурункали кечиши аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг ревматология бўлимларига 10.10.2023-йил, 111-сон ва 112-сон буйруқ билан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлимларининг иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 299-сон ва 300 -сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: учинчи даражали гастродуоденал соҳанинг дисбиози билан оғриган беморларда энтероген ва урогенитал этиологияли реактив артритни 100% ҳолларда сурункали кечишини эрта аниқлаш билан бир қаторда касалликни авжланиши ва бемор ҳаётига хавф солувчи асоратларни, жумладан бўғим функсияси етишмовчилигини олдини олиш ва касаллик даволаш стратегиясини тўғри танлаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий тадқиқот натижалар жорий қилиниши билан реактив артритда гастродуоденал соҳа дисбиози даволаниши давомида касаллик фаоллиги камайиши натижасида мехнатга лаёқатсизлик муддати 28.6 % га қисқариши ва тиббий хизматга кетадиган сарф-ҳаражатни 197100 сўмга камайтиради. Ўз вақтида олиб борилган ташхислаш ва даволаш ишлари ҳар бир бемор ҳисобига 1 марталик даволанишда 1971000, 1 йиллик даволанишда 3942000 сўм  тежаш имконини беради. Касаллик кечишини ижобий ўзгаришларига ва беморлар ҳаёт сифатини  яхшилашга шароит яратади.
Хулоса: Олинган натижаларга кўра учинчи даражали гастродуоденал соҳанинг дисбиози билан оғриган беморларда энтероген ва урогенитал этиологияли реактив артрит 100% ҳолларда сурункали кечишини касаллик асоратларидан бири бўғим функсия етишмовчилиги асоратини эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида монанд даво олиб бориш беморларнинг касалхонага қайта ётишлари сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши “Гастродуоденал соҳа микробиосенозининг бузилишида реактив артритларнинг кечишини ўзига хослиги ва уларни коррексиялаш йўллари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-майдаги №8-1481—сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: реактив артритли беморларда йўғон ичак микробиоценозининг ифодаланган дисбиотик бузилишлари билан атероген дислипидпротеинемия ривожланиши орасида узвий боғлиқлик аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг ревматология бўлимларига 10.10.2023-йил, 111-сон ва 112-сон буйруқ билан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлимларининг иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 299-сон ва 300-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ошқозон-ичак тизими меʼёрий микрофлорасини тиклаш, ундан ташқари, дисбиоз билан боғлиқ бўлган дислипопротеинемиянинг олдини олиш кейинчалик юрак қон-томир касалликларини ривожланишини олдини олиш ва касаллик даволаш стратегиясини тўғри танлаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий тадқиқот натижалари жорий қилиниши билан реактив артритда гастродуоденал соҳа дисбиози даволаниши давомида касаллик фаоллиги камайиши натижасида меҳнатга лаёқатсизлик муддати 28.6 % га қисқариши ва тиббий хизматга кетадиган сарф-ҳаражатни  197100 сўмга  камайтиради. Ўз вақтида олиб борилган ташхислаш ва даволаш ишлари ҳар бир бемор ҳисобига 1 мартталик даволанишда 1971000, 1 йиллик даволанишда 3942000 сўм тежаш имконини беради. Касаллик кечишини ижобий ўзгаришларига ва беморлар  ҳаёт сифатини  яхшилаш   имкониятини беради.
Хулоса: Ошқозон-ичак тизими меʼёрий микрофлорасини тиклаш, ундан ташқари, дисбиоз билан боғлиқ бўлган дислипопротеинемиянинг олдини олиш кейинчалик юрак қон-томир касалликларини ривожланишини олдини олиш билан бирга  ногиронликни камайтириб беморларнинг ҳаёт сифатини оширади, касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши “Гастродуоденал соҳа микробиосенозининг бузилишида реактив артритларнинг кечишини ўзига хослиги ва уларни коррексиялаш йўллари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-майдаги №8-1481—сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: реактив артритли беморларда ошқозон-ичак тизими дисбиози билан боғлиқ бўлган атероген дислипидпротеинемияни даволашда бифидо ва лакто сақловчи пробиотикларни қўллаш самарадорлиги асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг ревматология бўлимларига 10.10.2023-йил, 111-сон ва 112-сон буйруқ билан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлимларининг иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 299-сон ва 300-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ошқозон-ичак тизими меʼёрий микрофлорасини тиклаш, ундан ташқари, дисбиоз билан боғлиқ бўлган дислипопротеинемиянинг олдини олиш учун бифидо ва лактони ўз ичига олган пробиотикларни қўллаш реактив артритни даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган  даволаш стратегиясини тўғри танлаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий тадқиқот натижалари жорий қилиниши билан реактив артритда гастродуоденал соҳа дисбиози даволаниши давомида касаллик фаоллиги камайиши натижасида меҳнатга лаёқатсизлик муддати 28.6 % га қисқаради ва тиббий хизматга кетадиган сарф-ҳаражатни  197100 сўмга  камайтиради. Ўз вақтида олиб борилган ташхислаш ва даволаш ишлари ҳар бир бемор ҳисобига 1 марталик даволанишда 1971000, 1 йиллик даволанишда 3942000 сўм  тежаш имконини беради. Касаллик кечишини ижобий ўзгаришларига ва беморлар  ҳаёт сифатини  яхшилаш шароитини яратади.
Хулоса: Олинган натижаларга кўра реактив артритни комплекс даволашда пробиотиклардан фойдаланиш ошқозон ичак йўлли меъерий микрофлорасига ижобий таʼсир кўрсатиб, бифидобактериялар ва лактобактериялар сони сезиларли даражада ошади ва шу билан ушбу беморларда атерогенлик коэффитсиенти камаяди. Бунинг эвазига беморларда юрак қон томир тизимга хасталиклари билан касалланиш эҳтимоли камаяди, бу уз навбатида беморларни даволаш учун кетадиган харажатларни камайиши орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши “Гастродуоденал соҳа микробиосенозининг бузилишида реактив артритларнинг кечишини ўзига хослиги ва уларни коррексиялаш йўллари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-майдаги №8-1481—сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish