Sayt test rejimida ishlamoqda

Талипов Рустам Миркабиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кексалар миокард инфарктини ўтказганларидан сўнг терапевтик чора-тадбирларнинг самарадорлиги» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/ Tib32.
Илмий раҳбар: Тулабоева Гавхар Мирокборовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Dsc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миокард инфаркти ўтказган кекса беморларни регистрини яратиш ва узоқ кузатув босқичида “миокард инфаркти мактаби”нинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив ва проспектив қисмлардан иборат бўлган, миокард инфарктини ўтказган кекса беморларнинг стационар шароитда ёзилган касаллик тарихи маълумотларини таҳлилини ўз ичига олган тиббий регистр самарадорлиги асосланган;
миокард инфарктини ўтказган кекса ёшдаги беморларнинг узоқ муддатли кузатув натижасида ҳаёт сифатига салбий таъсир этувчи асосий хавф омиллари бўлиб коморбид ҳолатлардан қандли диабет 58,5%, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши 78%, артериал гипертония 48,5% ва сурункали юрак етишмовчилиги аниқланган;
миокард инфаркти ўтказган кекса беморларнинг фармако-эпидемиологик таҳлили улар томонидан дори-дармонларни қабул қилишни унутилгани, мустақил равишда дориларнинг дозаларини ва ҳатто уларни қабул қилиш сонини ўзгартириши каби юзага келган ҳолатлар билан ҳаёт сифати кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик аниқланган;
миокард инфаркти хасталигига учраган беморларнинг клиник ва функционал ҳолатини яхшилаш, комплаенс ва касалликнинг прогнозини кузатиш учун индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда турмуш тарзини ўзгартиришга мўлжалланган “миокард инфаркти” мактаби ташкил этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштируви эксперт кенгашининг 2024 йил 25-март 03/088-сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: миокард инфарктини ўтказган кекса беморларнинг стационар шароитда тиббий регистри яратилди. Регистр ретроспектив ва проспектив қисмлардан иборат бўлиб, унда беморларнинг шифохона шароитида ёзилган касаллик тарихи маълумотларини  таҳлил қилишни ўз ичига олди.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: миокард инфарктини ўтказган кекса беморлар учун шаҳар клиник касалхонаси шароитида яратилган регистр даволашнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар стратегиясини ишлаб чиқишга имкон берди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг кардиология бўлимига 10.10.2023-йил, 110-сон буйруқ билан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 224/1-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аҳолини ўрганишда маълумот тўплаш, аҳолини сўров қилиш ва олинган натижаларни баҳолашнинг стандарт усулларидан фойдаланиш муҳимдир. Миокард инфарктини ўтказган кекса беморлар учун яратилган регистрнинг натижалари, қайта миокард инфаркти ривожланиши хавфининг асосий омилларини объектив баҳолаш, уларнинг касаллик кечишига таъсирини ўрганиш ва нохуш оқибатини эҳтимол қилинган предикторларини аниқлаш мақсадида кейинги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш зарурати тўғрисида далолат берди. Эпидемиологик тадқиқотлар, самарали даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш ва ўткир коронар патологияси бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун муҳим асосдир, чунки улар миокард инфаркти билан касалланиш, унинг намоён бўлишининг турли шакллари ва клиник кечишини аниқ ҳисобга олишни таъминлайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир йиллик кузатув давомида тиббий муассасага ташриф буюрган беморларнинг ўртача харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда беморлар ўртача 800000 сўм сарфлашган. Ушбу харажатлар юрак ишемик касалликлари ўткир коронар синдром, миокард инфаркти аломатлари билан боғлиқ равишда хусусий тиббий муассасаларга текшириш ёки хусусий фавқулодда ёрдам гуруҳларини чақириш билан боғлиқ эди. Назорат гуруҳида худди шу кўрсаткич 1350000 сўмни ташкил этди. Харажатлар самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳдаги беморларни тиббий бошқариш анча тежамкор бўлишига имконият яратди.
Хулоса: олинган натижаларга кўра миокард инфарктини ўтказган кекса беморлар учун яратилган регистр, қайта миокард инфаркти ривожланиши хавфининг асосий омилларини аниқлаш, самарали даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш ва ўткир коронар патологияси бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун муҳим асосдир, чунки улар миокард инфаркти билан касалланиш, унинг намоён бўлишининг турли шакллари ва клиник кечишини аниқ ҳисобга олишни таъминлайди.
Илмий янгиликнинг моҳияти: миокард инфарктини ўтказган кекса ёшдаги беморларнинг узоқ муддатли  кузатув даврида ҳаёт сифатига таъсир қилувчи асосий хавф омиллари аниқланди
Илмий янгиликнинг аҳамияти: миокард инфарктини ўтказган кекса ёшдаги беморларнинг узоқ муддатли даврида ҳаётнинг салбий прогнозининг асосий омиллари аниқланди ва олинган натижалар ўткир миокард инфаркти ривожланишига олиб келадиган асосий омилларни ҳамда узоқ муддатли ўлимни башоратлаш имконини яратиш билан изоҳланади
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг кардиология бўлимига 10.10.2023-йил, 110-сон буйруқ билан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 224/1-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу тадқиқот ёши улуғ бўлган миокард инфаркти билан оғриган беморларда ўз самарадорлигини кўрсатди. Бунда миокард инфарктининг қайталанувчи  клиник кўриниши 60%,  оғир ишемия турлари 54%, ўлим кўрсатгичлари частотасининг 22%га камайиши кузатилди. Натижада даволаш вақти тежалди ва иқтисодий самарадорликка  эришилди. Бу эса ўз навбатида  ногиронлик кўрсатгичларини камайишига ва беморларнинг яшаш сифатини янада қониқарли бўлишига ижобий таъсир этади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиббий муассасага ташриф буюрган беморларнинг ўртача харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда беморлар ўртача 580000 сўм сарфлашган. Назорат гуруҳида худди шу кўрсаткич 1040000 сўмни ташкил этди. Харажатлар самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳдаги беморларни тиббий бошқариш анча тежамкор бўлишига имконият яратди.
Хулоса: олинган натижаларга кўра икки хиссалик антиагрегант терапияси миокард инфарктининг узоқ муддатли даврида ҳаётнинг ноқулай прогнозининг асосий омилларига ўз самарадорлигини кўрсатди. Бу самарадорлик миокард инфарктининг қайталанувчи клиник кўринишини, оғир ишемия турларини, ўлим кўрсатгичларини сонини камайиши билан изоҳланди. Икки хиссалик антиагрегант терапияси беморларда жиддий асоратларга олиб келмади.
Илмий янгиликнинг моҳияти: миокард инфаркти ўтказган кекса беморларнинг фармако-эпидемиология ҳолати чуқур таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари клиник шароитида даволанаётган беморларни “Миокард инфаркти диагностикаси ва даволаш ишлари “борасида ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган стандартларга мос келмаслиги аниқланди. Айни шу гуруҳ беморларида стационар шароитида ўлим кўрсатгичи 18 % тенг бўлганлиги илмий изланишимизда ўз исботини топди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, касалликнинг асоратларини бартараф этишда беморларнинг шифокор тавсиясига мойиллик даражаси ҳам катта аҳамият касб этади. Биз текширувга жалб этган беморларимизда бу кўрсатгич паст даражада эканлиги исботланди.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Миокард инфарктини билан хасталанган беморларнинг фармако–эпидемиологик ҳолатлари тахлилидан олинган маълумотлар шифокорларни  беморларни даволаш чоғида нечоғли эътиборли бўлишларини талаб этади. Юрак хуружи билан оғриган беморларнинг 98 фоиздан ортиғи узоқ вақт давомида бир нечта дори-дармонларни қабул қилишга мажбурдирлар, ушбу дорилар юрак хуружининг қайталанишини олдини олади, симптомларни энгиллаштиради ва хаёт давомийлигини узайтиради. Аммо бунда тўғри танланган дори воситаларигина  узоқ муддатли кузатув босқичида асоратларни олдини олишда бир омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг кардиология бўлимига 10.10.2023-йил, 110-сон буйруқ билан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 224/1-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашга сарф қилиниши мумкин бўлган дори-дармон ва лаборатор текширув харажатлари камайтириш туфайли шифохона шароитида моддий харажатларни камайтиришга эришилди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий тадқиқот натижалари жорий қилиниши билан тиббий муассасага ташриф буюрган беморларнинг ўртача харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда беморлар ўртача 580000 сўм сарфлашган. Ушбу харажатлар юрак ишемик касалликлари ўткир коронар синдром, миокард инфаркти аломатлари билан боғлиқ равишда хусусий тиббий муассасаларга текшириш ёки хусусий фавқулодда ёрдам гуруҳларини чақириш билан боғлиқ эди. Назорат гуруҳида худди шу кўрсаткич 1040000 сўмни ташкил этди. Харажатлар самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳдаги беморларни тиббий бошқариш анча тежамкор бўлишига имконият яратди.
Хулоса: Миокард инфаркти билан оғриган беморларни статсионар шароитида даволаш борасида бир қатор камчиликлар кузатилди. Бу камчиликларни бартараф этиш билан кекса ёшдаги беморларда узоқ кузатув босқичида жиддий асоратларни, яъни ўлим кўрсатгичини пасайтиришга эришиш мумкин. Узоқ кузатув босқичида касаллик келтириб чиқарадиган асоратларининг профилактикасида беморларнинг шифокор тавсияларига бўлган мойиллик даражасини юқори даражаларга кўтариш лозимдир.
Илмий янгиликнинг моҳияти: “миокард инфаркти” мактаби ташкил этилди. Миокард инфаркти хасталигига учраган беморларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш дастури индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда беморларнинг турмуш тарзини ўзгартириш ва дори-дармон билан даволаш усулларини ўрганиш учун мўлжалланган. Беморларда мумкин бўлган асоратларини учраши тўғрисида хабардорлигини оширишда, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини ўргатишда, уларда даволовчи шифокор билан ҳамкорлик қилиш ва унинг тавсияларига амал қилиш учун мотиватсия яратишга имкон беради ва шунинг баробарида беморларга  хавф омилларининг соғлиққа салбий таъсирини камайтириш чора тадбирлари билан таништиради.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: яратилган “миокард инфаркти мактаби” беморнинг профилактика ва даволаш усуллари ҳақида хабардорлигини оширади, ёмон одатлардан воз кечишга, соғлом турмуш тарзига ўтишга, ратсионал овқатланишга, семизлик ҳолатида вазн йўқотишга, зарарли одатлардан воз кечишга,  мунтазам жисмоний машқлар кўникмаларини эгаллашга ва дори воситаларини шифокор тавсияларига кўра қабул қилишга ўргатади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ТТА кўп тармоқли клиникасининг кардиология бўлимига 10.10.2023-йил, 110-сон буйруқ билан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали иш жараёни ва клиник амалиётига эса 09.10.2023-йил, 224/1-сон буйруқ асосида амалиётига татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагиларда иборат: Ушбу тадқиқот ёши улуғ бўлган миокард инфаркти билан оғриган беморларда ўз самарадорлигини кўрсатди. Кузатишлар натижалари шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда қайта миокард инфаркти билан 2,7% бемор, назорат гуруҳида 4,1% бемор шифохонага қайта ётказилган бўлса, гипертоник криз билан асосий гуруҳдан 1,8% бемор, назорат гурухидан 3,6% бемор қайта шифохонага ётқизилди. Юрак ритмини бузилиши билан асосий гуруҳдан 1,4% бемор қайта шифохонага ётқизилган бўлса, назорат гуруҳидан 3,6% бемор қайта ётди. Аорта коронар шунтлаш амалиёти асосий гуруҳда 0,5% беморда ўтказилган бўлса, назорат гуруҳида бу кўрсаткич 1,7% ни ташкил этди. Коронар қон томирларни стентлаш амалиёти асосий гуруҳда 2,7%, назорат гуруҳида 4,1% ни ташкил этди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги илмий тадқиқот натижалари жорий қилиниши билан тиббий муассасага ташриф буюрган беморларнинг ўртача харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда беморлар ўртача 780000 сўм сарфлашган. Ушбу харажатлар юрак ишемик касалликлари ўткир коронар синдром, миокард инфаркти аломатлари билан боғлиқ равишда хусусий тиббий муассасаларга текшириш ёки хусусий фавқулодда ёрдам гуруҳларини чақириш билан боғлиқ эди. Назорат гуруҳида худди шу кўрсаткич 1140000 сўмни ташкил этди. Харажатлар самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳдаги беморларни тиббий бошқариш анча тежамкор бўлишига имконият яратди.
Хулоса: иккинчи юрак хуружининг олдини олиш учун шифокорнинг барча тавсияларига амал қилиш, қандай ва қай шакилда соғлом турмуш тарзини олиб боришда беморлар учун ташкил этиладиган индивидуал ўқув дастурлари лозимдир. Беморларнинг касаллик ҳақида билим даражасини оширибгина узоқ кузатув босқичида унинг ҳаёт учун хавфли бўлган асоратларини камайтира олишимиз мумкин.
Талипов Рустам Миркабиловичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини (14.00.05–“Ички касалликлар”) олиш учун “Кексалар миокард инфарктини ўтказганларидан сўнг терапевтик чора-тадбирларнинг самарадорлиги” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024-йил 7-февралдаги №9-13513 - сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish