Sayt test rejimida ishlamoqda

Кариев Сарвар Собитжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларни олдини олиш ва даволаш жиҳатлари”, 14.00.31 – “Урология” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4155.
Илмий рахбар: Насиров Фуркат Рауфович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Улугбек Маруфджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги «Академик И.П. Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети» Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси.
Диссертация ёъналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минимал инвазив аралашувлар тактикасини такомиллаштириш орқали реципиентларда қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларнинг тарқалиши, тузилиши ва клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари уларнинг аҳамияти ва трансплантациядан кейинги давр кечишига ҳамда трансплантатнинг яшовчанлигига таъсири верификация қилинган ҳолда аниқланган;
анамнез давомийлигининг уч йилдан ортиқ бўлиши, 12 ойдан ортиқ дастурий гемодиализ, анти ҲЛА иммунизацияси кўрсаткичининг 25% дан кам бўлиши, трансплантатда икки ёки ундан ортиқ артерияларнинг мавжудлиги, шунингдек ташриҳдан кейинги эрта асоратлар қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларнинг юзага келиши учун потенциал хавф омиллари эканлиги исботланган;
донор буйраги реципиентларида уретра стриктураси, везикоуретрал рефлюкс ва сийдик йўллари инфекцияси ривожланиш хавфининг предикторлари аниқланган;
урологик асоратлари бўлган буйрак реципиентларида даволаш тактикасини мақбуллаштириш учун ҳисобга олиниши зарур бўлган патологик жараён ривожланишининг сабаб-оқибат алоқалари ва асосий предикторлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2024-йил 6-майдаги 06-05-009-сонли хулосасига қўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2024 йил 6 майдаги 208-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларнинг тарқалиши, тузилиши ва клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари уларнинг аҳамияти ва трансплантациядан кейинги давр кечишига ҳамда трансплантатнинг яшовчанлигига таъсири верификация қилинган ҳолда аниқлангани Республика ихтиослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й. №32/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларнинг тарқалганлигини, структурасини ва ўзига хос хусусиятларини, уларнинг трансплантациядан кейинги давр кечиши ва трансплантат яшовчанлигига таъсирини, урологик асоратлар ривожланишининг асосий омилларини ҳисобга олиш беморларнинг меҳнатга лаёқацизлик ҳолатини камайтиради, ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларни, уларга олиб келувчи хавф омилларини олдиндан башорат қилиш ва урологик асоратлар ривожланган тақдирда уларни бартараф қилишга қаратилган даволаш-профилактик тактика усулларидан фойдаланиш шифохонадаги койко-кун қисқариши, ортиқча дори воситалари сарф-харажати тежалиши ҳамда меҳнатга лаёқацизлик кунлар камайтирилиши ҳисобига юқори иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг койко-кунларини 6 кундан 4 кунга қисқартириш орқали (1 койко-куни ўртача 180.400 сўмни таҳскил қилади) сарф-харажатлар 1.082.400 сўмдан 721.600 сўмга қисқаради. Бу эса беморнинг койко-кунлари ҳисобига кетадиган сарф-харажатларини 360.800 сўмга тежалишига олиб келади. Хулоса: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги юзага келадиган турли хил урологик асоратларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги давр кечишига таъсирини ва уларнинг ривожланишида асосий рол ўйнайдиган хавф омилларини, сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш ва урологик асоратларни бартараф қилиш тактик жиҳатларни такомиллаштиришга имкон беради. Бу эса йилига ўртача 100 нафар бемордан 36.080.000 сўм миқдоридаги сарф-харажатларнинг тежалишига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш жиҳатлари” мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 06 майдаги 208-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган;
иккинчи илмий янгилик: анамнез давомийлигининг уч йилдан ортиқ бўлиши, 12 ойдан ортиқ дастурий гемодиализ, анти ҲЛА иммунизацияси кўрсаткичининг 25% дан кам бўлиши, трансплантатда икки ёки ундан ортиқ артерияларнинг мавжудлиги, шунингдек ташриҳдан кейинги эрта асоратлар қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларнинг юзага келиши учун потенциал хавф омиллари эканлиги исботлангани Республика ихтиослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й. №32/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратлар ривожланишининг потенсиал хавф омилларини билиш, урологик асоратларни эрта аниқлаш ва уларни эрта адекват даволашни таъминлаш буйрак трансплантацияси амалиётидан кейинги асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, меҳнатга лаёқацизлик ҳолатини камайтиради ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратлар, уларга олиб келувчи хавф омилларини билиш ва урологик асоратларни бартараф қилишга қаратилган кам инвазив усуллардан фойдаланиш ҳисобига беморларнинг шифохонадаги ортиқча дори воситалари сарф-харажати тежалиши ҳамда меҳнатга лаёқацизлик кунлар камайтирилиши орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришилади. Беморларнинг койко-кунларини 6 кундан 4 кунга қисқартириш орқали дори воситалари учун сарфланадиган харажатлар 350.000 сўмдан 200.000 сўмга қисқаради. Бу эса беморнинг дори воситаларига кетадиган сарф-харажатларини 150.000 сўмга тежалишига олиб келади.  Хулоса: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратлар ривожланишининг потенсиал хавф омилларини билиш, асоратлар ривожланганда кам инвазив аралашувлар қўлланилишига кўрсатмаларни оптималлаштириш, урологик асоратларни олдини олишга қаратилган тадбирлар юқори самарали ҳисобланади. Бу эса йилига ўртача 100 нафар бемордан дори воситалари учун сарфланадиган маблағни 15.000.000 сўмга тежалишига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш жиҳатлари” мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 06 майдаги 208-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган;
учинчи илмий янгилик: донор буйраги реципиентларида уретра стриктураси, везикоуретрал рефлюкс ва сийдик йўллари инфекцияси ривожланиш хавфининг предикторлари аниқлангани Республика ихтиослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й. №32/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник амалиётга жорий этилган урологик асоратларни эрта аниқлаш, эрта адекват даволашни таъминлашга ва қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги тегишли асоратларнинг мураккаб кечишини ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, натижада беморларнинг хаёт сифати яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйракларнинг сурункали патологиялари терминал босқичига эга беморларда операциядан кейинги урологик асоратлар ривожланиши потенсиал хавф омилларини белгилашга қаратилган трансплантация олди урологик текширувлари амалга оширилиши натижасида қайта инструментал текширувлар бажарилишини камайтириш орқали (УТТ-107.700 сўм, МСКТ-501.600 сўм, рентгенологик текширув-115.500 сўм, сийдикнинг Нечипоренко бўйича таҳлили-78.300 сўм) умумий 803.100 сўм миқдорида тежамкорликка эришилди. Хулоса: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантацияси амалиётини амалга оширишда буйрак реципиентларида учрайдиган урологик асоратларнинг сабаб-оқибат алоқаларини ва асосий предикторларини олдиндан аниқлаш, ушбу беморларни даволаш тактикасининг оптималлаштирилишига олиб келди. Бу эса йилига ўртача 100 нафар бемордан қайта инструментал текширувлар бажарилишини камайтириш орқали бу текширувлар учун сарфланадиган маблағни 80.310.000 сўмга тежалишига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш жиҳатлари” мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 06 майдаги 208-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган;
тўртинчи илмий янгилик: урологик асоратлари бўлган буйрак реципиентларида даволаш тактикасини мақбуллаштириш учун ҳисобга олиниши зарур бўлган патологик жараён ривожланишининг сабаб-оқибат алоқалари ва асосий предикторлари аниқлаштирилгани Республика ихтиослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й. №32/1) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: урологик асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш алгоритмлари эрта адекват даволашни таъминлашга ва қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги тегишли асоратларнинг мураккаб кечишини ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, бу беморларнинг меҳнатга лаёқацизлик ҳолатини камайтиради ва ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги урологик асоратларни, таклиф қилинган алгоримлар орқали кам-инвазив жарроҳлик усулларидан фойдаланиб бартараф этилганда, ан-анавий жарроҳлик усули билан даволашга нисбатан аналгетик дори воситаларини ишлатилишиниг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади, яъни ҳар бир бемордан ўртача 63.000 сўм миқдорида тежамкорликка эришилади. Хулоса: қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги юзага келган урологик асоратларда тактик алгоритмлардан фойдаланиш, операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатларда қониқарсиз натижалар учраш частотасининг пасайишига олиб келади. Илмий ишлар натижалари қариндаш орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги диагностика ва даволашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга жиддий ҳисса қўшади. Бу эса йилига ўртача 100 нафар бемордан аналгетик дори воситаларини ишлатилишиниг камайиши ҳисобига сарфланадиган маблағни 6.300.000 сўмга тежалишига олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Қариндошлар орасидаги буйрак трансплантациясидан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш жиҳатлари” мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 06 майдаги 208-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish