Sayt test rejimida ishlamoqda

Матанов Замирбек Мирзахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда узун суякларни остеопороз ва остеопения фонида синишларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020/2/PhD/Tib1340.
Илмий раҳбар: Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Муродилла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, Дуйсенов Нурлан Булатович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади остеопения ва остеопорозни ташхислаш, профилактика ва даволаш усулларини такомиллаштириш орқали болаларда узун суяклар синишларини, шу жумладан суяк минерал зичлиги пастлиги фонида юзага келган синишларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда дастлаб 39,3% ҳолларда остеопения, шу жумладан 13,1% ҳолларда остеопороз ривожланиши, бунда минерал зичликнинг пасайиши болаларда кам энергияли суяк синишларига олиб келувчи омил эканлиги аниқланган;
узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда даволаш ва тикланиш даврларида (жарохатдан кейин 9 ойгача) остеопения ва остеопороз частотаси 85,7% гача остеопенияни фармакологик коррекция қилинмаган ҳолларда кўпайиши, кальций ва D витамини комбинацияланган препаратлари тайинланганда эса 21,7% гача ҳолларда камайиши исботланган.;
суяк тўқимаси метаболизми биокимёвий маркерлари (кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза, витамин D) амалдаги соғлом ва узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда норма ва остеопения холатларида чегаравий қийматнинг турли даражаларига эга эканлиги аниқланган;
ишлаб чиқилган ФФ (фосфор-фосфатаза) остеопениянинг биокимёвий ҳисоблаш маркери соғлом одамларда ва узун суякларнинг кам энергияли синишларида D витаминини аниқлаш имконияти бўлмаганда остеопенияни аниқлаш учун ишлатилиши мумкинлиги исботланган;
ишлаб чиқилган остеопениянинг биокимёвий маркерлари – ҳисобланган маркер ФФD (фосфор-фосфатаза- D витамини) ва таркибли маркер D-ФФД (D витамини плюс фосфор-фосфатаза-D витамини) остеопениянинг D витамини маълум маркерига нисбатан юқори диагностик қийматга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.08.2022 йилдаги 8н-р/895-сон илмий ишланмаларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида жорий этиш тўғрисидаги хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда дастлаб 39,3% ҳолларда остеопения, шу жумладан 13,1% ҳолларда остеопороз ривожланиши, бунда минерал зичликнинг пасайиши болаларда кам энергияли суяк синишларига олиб келувчи омил эканлиги аниқланган. Диссертация тадқиқотлари натижалари соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (06.10.2022; 106-сон), Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали (12.10.2022; 45-сон) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.11.2022; 27- сон) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: узун суякларнинг кам энергияли синиши бўлган болаларда суяк минерал зичлиги пасайишининг юқори частотасини аниқлаш, биринчи навбатда, ушбу хавф омилининг мавжудлигини исботлайди, уни махсус оммавий профилактика чораларини ўтказиш орқали олдини олиш мумкинлигини таъминлайди, иккинчидан, мумкин бўлган асоратларнинг сонини ва оғирлигини камайтириш учун даволаш ва тикланиш пайтида тегишли тузатиш учун асос беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: болаларда кам энергияли синишлар учун янги олдини олиш мумкин бўлган хавф омилини аниқлаш уни даволаш ва тикланиш даврларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш учун тузатиш чораларини кўришга имкон беради. Хозирги кунда узун суяклар синиши билан стационар даволанган битта бемор болани стационар 10 кунлик даволаниш учун ўртача давлат бюджети тамонидан 3 600 000 сум маблағ ажратилади. Ўтказилган профилактик даво чоралардан сўнг такрорий синишларни олдини олиш натижасида давлат бюджети хисобидан юқорида кўрсатилган сумма миқдори тежаб қолинади. Хулоса: болаларда СМЗ пасайишининг юқори даражасини турли ёшдаги болаларда унинг умумий популяцияда тарқалиш даражасини аниқлаш ва тегишли даволаш чораларини кўриш учун махсус эпидемиологик тадқиқотлар ҳамда болаларда суяк синишлар сонини камайтириш учун остеопенияни даволаш ва профлактик чора-тадбирлари зарурлигини кўрсатади.
иккинчи илмий янгилик: узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда даволаш ва тикланиш даврларида (жарохатдан кейин 9 ойгача) остеопения ва остеопороз частотаси 85,7% гача остеопенияни фармакологик коррекция қилинмаган ҳолларда кўпайиши, кальций ва D витамини комбинацияланган препаратлари тайинланганда эса 21,7% гача ҳолларда камайиши исботланган. Диссертация тадқиқотлари натижалари соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (06.10.2022; 106-сон), Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали (12.10.2022; 45-сон) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.11.2022; 27- сон) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узун суякларнинг кам энергияли синиши бўлган болаларда даволаш ва тикланиш даврларда остеопения частотаси кўпайиши ва тегишли фармакологик коррекциядан сўнг остеопения частотаси сезиларли даражада камайиши узоқ муддатли даволаш натижаларини яхшилашга ва такрорий синишларнинг олдини олишга имкон беради ва шу билан бирга суяк синишни даволашдан кейин болаларнинг соғлиғини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узун суякларнинг кам энергияли синиши бўлган болаларда калций ва D витамини комбинацияланган препаратларини буюришда такрорий травмалар ва шикастланган оёқ-қўлларнинг фаолиятини яхшилаш орқали такрорий синишларни олдини олиш ва даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилашда сезиларли иқтисодий самарани олиш имконини беради. Давлат бюджети ҳисоб-китобларига кўра, болаларда стандартлар асосида ҳар бир бемор учун ўтказилган стационар биокимёвий тадқиқотлар бўйича 255 000 сўм ва инструменитал диагностика тадқиқотлари бўйича 223 000 сўм тежалган. Хулоса: узун суякларнинг кам энергияли синиши бўлган болаларда даволаш ва тикланиш даврларда суяк минерал зичлигини камайиши ҳолатлари частотасининг кўпайиши ва тегишли фармакологик тузатишдан кейин уларнинг частотасининг кескин пасайиши фактларини аниқлаш такрорий травмалар сонини камайтириш ҳамда, узоқ муддатда шикастланган оёқ-қўлларнинг саломатлиги ва фаолиятини яхшилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: суяк тўқимаси метаболизми биокимёвий маркерлари (кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза, витамин D) амалдаги соғлом ва узун суякларнинг кам энергияли синишлари бўлган болаларда норма ва остеопения холатларида чегаравий қийматнинг турли даражаларига эга эканлиги аниқланган. Диссертация тадқиқотлари натижалари соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (06.10.2022; 106-сон), Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали (12.10.2022; 45-сон) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.11.2022; 27- сон) амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: остеопенияни аниқлаш учун суяк метаболизмининг биомаркерлари ўзига хос чегараларини белгилаш узун суяклар синиши бўлган болаларда ва соғлом болаларда остеопенияни аниқлаш жараёнини стандартлаштириш ва соддалаштиришга имкон беради ва шу билан бирга болаларда остеопенияни аниқлашнинг даражаси ва аниқлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остеопениянинг биокимёвий белгиларидан фойдаланиш имконияти болаларда остеопенияни аниқлаш учун рентген денситометрик аппаратларидан (223 000 сум) фойдаланмасдан махсус биокимёвий тестларни (255 000 сум) кенг жорий этиш ва ушбу рентген ускуналарда ишлаш учун тор мутахассисларни қайта тайёрлаш шарт эмаслиги имконини беради. Хулоса: маълум биокимёвий маркёрлар, хусусан, D витамини ёрдамида болаларда остеопенияни аниқлаш мезонларини стандартлаштиришда махсус рентген ускуналаридан фойдаланмасдан болаларда остеопенияни аниқлашни кенг ташкил этиш ва ушбу ускунада ишлаш учун тор мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил этиш хожати йўқлиги имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган ФФ (фосфор-фосфатаза) остеопениянинг биокимёвий ҳисоблаш маркери соғлом одамларда ва узун суякларнинг кам энергияли синишларида D витаминини аниқлаш имконияти бўлмаганда остеопенияни аниқлаш учун ишлатилиши мумкинлиги исботланган. Диссертация тадқиқотлари натижалари соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (06.10.2022; 106-сон), Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали (12.10.2022; 45-сон) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.11.2022; 27- сон) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: қон плазмасидаги фосфор ва ишқорий фосфатаза даражасини аниқлашга асосланган остеопения ФФ нинг янги биокимёвий маркеридан фойдаланиш ҳар қандай клиник ва биокимёвий лабораториялар, шу жумладан марказий туман касалхоналари лабораторияларида амалий соғлом болаларда остеопенияни аниқ ташхислаш имконини беради, ушбу лабораторияларда махсус ускуналар ва реактивларни талаб қиладиган D витаминини аниқлашни ташкил қилиш керак эмас. Узун суяклари синган болаларда остеопенияни аниқлашда бу маркерларнинг ташхислаш қиймати амалий соғлом болаларга нисбатан камироқ, аммо амалда D витаминини аниқлашнинг иложи бўлмаса, ундан фойдаланиш мумкин. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: D витаминининг биокимёвий маркер ёрдамида остеопенияни аниқлаш амалиёт учун етарли аниқликка эга, аммо махсус диагностика ускуналари, реактивларни ва қўшимча харажатлар талаб қилади. Остеопения ФФ нинг янги биокимёвий маркеридан фойдаланиш D витамини даражасини аниқлаш учун қўшимча харажатларга эҳтиёж сезмасдан, ҳар қандай клиник ва биокимёвий лабораторияда остеопения ташхисининг нисбатан арзон нархлардаги аниқлигини таъминлашга имкон беради. Хулоса: болаларда остеопенияни аниқлаш бўйича кенг кўламли тадбирларни ташкил этишда асосий чекловчи омил - бу етарли миқдордаги махсус рентген аппаратларининг (текшири нархи 150 000 сум) етишмаслиги (республикада денситометрларнинг умумий сони ҳозирда 10 дан кам), шунингдек худудларда остеопения биокимёвий маркери хисобланган витамин D миқдорини кенг қўлланилиши имкониятлари чекланганлиги сабабларидан бири нархи юқорилиги (255 000 сум). Остеопения ФФ нинг янги биокимёвий маркеридан фойдаланиш остеопения диагностикаси географиясини марказий туман шифохоналари даражасига қадар кенгайтириш, тестларнинг арзонлиги ва диагностика аниқлигининг мақбул даражасини таъминлаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган остеопениянинг биокимёвий маркерлари – ҳисобланган маркер ФФD (фосфор-фосфатаза- D витамини) ва таркибли маркер D-ФФД (D витамини плюс фосфор-фосфатаза-D витамини) остеопениянинг D витамини маълум маркерига нисбатан юқори диагностик қийматга эга эканлиги исботланган. Диссертация тадқиқотлари натижалари соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (06.10.2022; 106-сон), Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали (12.10.2022; 45-сон) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.11.2022; 27- сон) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: фосфор, ишқорий фосфатаза ва D витаминини аниқлашга асосланган остеопения ФФD ва D-ФФD нинг янги биокимёвий маркерларидан фойдаланиш D витамини мономаркерига нисбатан остеопенияни аниқлашнинг юқори диагностик аниқлигини таъминлайди ва бу аниқлик амалий соғлом болаларда ҳамда узун суяклари кам энергияли синиши бўлган болаларда денситометриянинг диагностик аниқлиги билан таққосланади. Республикада денситометрларнинг етишмаслиги шароитида бу остеопения диагностикаси географиясини деярли барча туман марказлари даражасига қадар кенгайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: остеопения ФФD ва D-ФФD нинг янги биокимёвий маркерларидан фойдаланиш болаларда остеопенияни махсус рентген аппаратларидан фойдаланмасдан аниқлаш ва ушбу ускунада ишлаш учун мутахассисларни тайёрлашни ташкил етилмасдан имкониятини беради. Хулоса: остеопения ФФ, ФФD ва D-ФФD нинг янги биокимёвий бмаркерларидан фойдаланиш остеопенияни аниқлаш бўйича кенг кўламли тадбирларни ташкил қилиш имконини беради хамда амбулатория шароитида деярли соғлом болаларда ва оммавий профилактик текширувларни (ФФ маркери) ташкил қилишда ва шикастланган болаларда ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида (ФФD ва D-ФФD маркерлари) амбулатор ва стационар даволаниш шароитида, махсус рентген ускуналаридан (150 000 сум) фойдаланмасдан ва ушбу ускунада ишлаш учун мутахассисларни тайёрлашни ташкил қилмасдан, синовларнинг нисбатан паст харажатларини таъминлайди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish