Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Гуззал Джамбуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гиперандрогения мавжуд аёлларда репродуктив функция бузилишлари ривожланишига олиб келувчи  баъзи патогенетик механизмлар” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Tib552.
Илмий рахбар: Асатова Мунира Мирюсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Каюмова Дилрабо Толмасовна, тиббиёт фанлари доктори, доценти; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кодирова Дилбар  Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гиперандрогения кузатилган аёлларда репродуктив функция бузилишлари шаклланишининг клиник, эндокрин ва молекуляр генетик механизмларини андроген гиперсекрецияси патогентик механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдонлар генезидаги гиперандрогенияда овариал дисфункция шаклланишининг асосий патогенетик механизмлари ЛГ, ИЎЎО –I, ингибин В, АМГ секрециясининг ва ИР ортиши эканлиги исботланган;
илк бор PPARG генининг rs1801282 полиморф локуслари мавжудлиги салбий аллели Ala ва генотиплар Pro/Ala, Alа/Ala ни ташувчи аёлларда тухумдон поликистоз синдромининг ривожланиш хавфи келиб чиқиши омили эканлиги исботланган;
илк бор  PPARD генининг rs2267668 полиморфизмининг салбий аллели G ва генотипи G/G тухумдон поликистоз синдромининг шаклланишига мустақил таъсир кўрсатиши исботланган;
илк бор PPARA генидаги rs 4253778 полиморфизмининг салбий С аллели ва С/С гомозиготлик даражасининг ортиши тухумдон поликистоз синдромининг тенденциясига узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор тухумдон поликистоз синдромининг ривожланишида салбий аллел ва генотиплар мавжудлигида генлар LHB (rs5030774) ва CYP19 A1 (rs726547) полиморфизмининг диагностик роли исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола сало-матлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 19 февралдаги №15 д-и/8 эксперт хулосаси асосида тасдиқланган:
тухумдонлар генезидаги гиперандрогенияда овариал дисфункция шаклланишининг асосий патогенетик механизмлари ЛГ, ИЎЎО –I, ингибин В, АМГ секрециясининг ва ИР ортиши эканлиги исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳридаги 5 – сонли "Она ва бола" клиник шаҳар шифохонасига, Тошкент шаҳридаги хусусий “GatlingMed” клиникасига, Қорақалпоғистон Республикаси "РИОваБСИАТМ" давлат муассасасининг филиалига, Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ мажмуасига, Андижон шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникага, International hospital Shox Med Center халқаро хусусий клиникаси шифохонасига, Тошкент  шаҳар Медиофарм ЭКО, ООО Fertility IVF МЧЖ, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Исроил репродуктив тиббиёт ва оилавий саломатлик тиббиёт марказига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-р / 1457 йилдаги 12.12.2022-сонли буйруғи билан, №17 у-т / 10-сонли Экспертлар Кенгашининг 18.12. 2023й-сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Инсулинрезистентлигини эрта ташхислаш – ТПС, 2-тип қандли диабет, гипертония, атеросклероз ва юрак-қон томир касалликлари каби жиддий касалликларнинг секин, яширин ривожланишининг олдини олиш учун профилактика чораларини кўриш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: ГБЖГ таърифи бўйича ИРни эрта ташхислаш учун тавсия этилган тест нархи 63000 сўмни ташкил қилади. Стандарт ИР тадқиқотида инсулин (92,400 сўм), қонда глюкоза (30000 сўм), глюкоза толерантлик тести (60000 сўм), гликирланган гемоглобин (56200 сўм), липид спектри (200000 сўм) учун битта тест билан ҳар бир бемор учун харажатлар 438600 сўмни ташкил этади, бу кўрсаткичлар қайта кўп маротаба аниқланади ва зарур ҳолларда динамик мониторинг (йилига 3-4 марта) ўтказилади, таҳлилларни 3 марта топшириш билан у 1126800 сўмни ташкил этади. (ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорлик 1063800 сўм). Хулоса: ТПС билан касалланган аёлларда ИР диагностикаси кўрсаткичини аниқлаш асосида бюджет маблағларини 2127600 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 063 800 сўм тежаш имконини берди;
илк бор PPARG генининг rs1801282 полиморф локуслари мавжудлиги салбий аллели Ala ва генотиплар Pro/Ala, Alа/Ala ни ташувчи аёлларда тухумдон поликистоз синдромининг ривожланиш хавфи келиб чиқиши омили эканлиги исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳридаги 5 – сонли "Она ва бола" клиник шаҳар шифохонасига, Тошкент шаҳридаги хусусий “GatlingMed” клиникасига, Қорақалпоғистон Республикаси "РИОваБСИАТМ" давлат муассасасининг филиалига, Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ мажмуасига, Андижон шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникага, International hospital Shox Med Center халқаро хусусий клиникаси шифохонасига, Тошкент  шаҳар Медиофарм ЭКО, ООО Fertility IVF МЧЖ, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Исроил репродуктив тиббиёт ва оилавий саломатлик тиббиёт марказига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-р / 1457 йилдаги 12.12.2022-сонли буйруғи билан, №17 у-т / 10-сонли Экспертлар Кенгашининг 18.12. 2023й-сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди.   Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш амалиётига андроген гиперсекрецияси ва репродуктив функцияларнинг бузилиши сабабларини аниқлаш учун тавсия етилган протоколларни жорий этиш турли хил келиб чиқадиган гиперандрогения кузатилган беморларда репродуктив функцияни самарали тиклашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия этилган диагностика усулидан фойдаланиш такрорий гормонал ва инструментал текширувлар нархининг пасайишига олиб келади. Ташхис қўйиш учун гормонал тадқиқотларнинг тўлиқ спектрини такрорий амалга оширишга тўғри келади (ЛГ-64500 сўм; ФСГ-62200 сўм, пролактин – 64500 сўм, ТТГ – 59 800 сўм, тироксин-61800 сўм, Т4 эрк.59,600 сўм, АТ ТПО -76 700 сўм, тестостерон -68 800 сўм ва Т4 эрк -60100 сўм, прогестерон-71 600 сўм, ДГЭА-C-69 000 сўм, 17-ОПН 65 700 сўм, АМГ-154500 сўм, кортизол - 62300 сўм, ГБЖГ-63 000 сўм, инсулин -78100 қонда глюкоза -30000 сўм, гликирланган гемоглобин-56 200 сўм), ултратовуш (бачадон ва тухумдонлар -110 000 сўм, қалқонсимон без -85900 сўм ва буйрак усти безлари -117400 сўм), буйрак усти КТ -252000 сўм ва эндокринолог маслаҳати-100000 сўм. Иқтисодий сарф тахминан 1893700 сўмни ташкил этади. Тавсия этилган услубий ёндашув асоссиз диагностик тадқиқотлар сонини камайтиради, иқтисодий сарф эса (ТТГ, пролактин, 17-ОПН, эркин тестостерон, бачадон ва тухумдонлар ва қалқонсимон безнинг ултратовуш текшируви) 450000 минг сўмни ташкил қилади. (иқтисодий самарадорлик 1450000 сўмни ташкил этди). Хулоса: Таклиф этилаётган методология гормонал ва инструментал текширувлар харажатларини камайтириш ва битта бемор учун 2820000 сўм бюджет маблағларини, 1450000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежашга ёрдам беради;
илк бор  PPARD генининг rs2267668 полиморфизмининг салбий аллели G ва генотипи G/G тухумдон поликистоз синдромининг шаклланишига мустақил таъсир кўрсатиши исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳридаги 5 – сонли "Она ва бола" клиник шаҳар шифохонасига, Тошкент шаҳридаги хусусий “GatlingMed” клиникасига, Қорақалпоғистон Республикаси "РИОваБСИАТМ" давлат муассасасининг филиалига, Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ мажмуасига, Андижон шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникага, International hospital Shox Med Center халқаро хусусий клиникаси шифохонасига, Тошкент  шаҳар Медиофарм ЭКО, ООО Fertility IVF МЧЖ, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Исроил репродуктив тиббиёт ва оилавий саломатлик тиббиёт марказига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-р / 1457 йилдаги 12.12.2022-сонли буйруғи билан, №17 у-т / 10-сонли Экспертлар Кенгашининг 18.12. 2023й-сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АТДКБШ ва ТПС  тўғри ташхиси бепуштлик, ҳомила тушиши, эрта туғруқлар каби репродуктив функциянинг бузилиши билан боғлиқ муаммоларни олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ген полиморфизмини аниқлашнинг умумий сарф харажатлари LHB, CYP19 A1, PPARA, PPARD, PPARG тахминан 635000 сўмни ташкил этади (битта геннинг нархи 127400 сўм). Ҳар бир беморга тўлиқ лаборатория ва инструментал текширув билан ТПС ёки АТДКБШ  диагностикаси нархи 1893700 сўмни ташкил қилади. (умумий иқтисодий самарадорлик 1258700 беморга 1 сўмни ташкил этди);
илк бор PPARA генидаги rs 4253778 полиморфизмининг салбий С аллели ва С/С гомозиготлик даражасининг ортиши тухумдон поликистоз синдромининг тенденциясига узвий боғлиқлиги аниқланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳридаги 5 – сонли "Она ва бола" клиник шаҳар шифохонасига, Тошкент шаҳридаги хусусий “GatlingMed” клиникасига, Қорақалпоғистон Республикаси "РИОваБСИАТМ" давлат муассасасининг филиалига, Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ мажмуасига, Андижон шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникага, International hospital Shox Med Center халқаро хусусий клиникаси шифохонасига, Тошкент  шаҳар Медиофарм ЭКО, ООО Fertility IVF МЧЖ, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Исроил репродуктив тиббиёт ва оилавий саломатлик тиббиёт марказига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-р / 1457 йилдаги 12.12.2022-сонли буйруғи билан, №17 у-т / 10-сонли Экспертлар Кенгашининг 18.12. 2023й-сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ёг ва углевод алмашинувини тартибга солувчи генларни ўрганиш ТПС, семириш, 2-тип қандли диабет каби ёг ва углевод алмашинувининг бузилишига олиб келадиган касалликларга мойил бўлган бир гуруҳ беморларни ўз вақтида прогнозлаш имконини берадиИлмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: : ТПС ни ўз вақтида ташхислай олмаслик ва самарасиз даволаш билан бу касаллик метаболик асоратларга олиб келади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги юқори молиявий харажатларга олиб келади. Бугунги кунга келиб, семиришни даволаш учун аёл эндокринолог маслаҳатига 100000 сўм сарфлайди, бу эса ўз навбатида бутун гормонал спектрни аниқлашни тавсия қилади (1893700 сўм), шунингдек кардиолог маслаҳати -100000 сўм, липид спектрини аниқлаш учун таҳлиллар -200000 сўм, юракнинг ЭКГ 68500 сўм, ЭХО КГ-154 700 сўм, психолог консултацияси – 150000 сўм, гастроэнтеролог -100,000 сўм, семиришни жарроҳлик йўли билан даволаш-35,000,000 сўмгача, дори воситалари – ойига 1000000 сўмгача. Семириб кетишни даволашнинг умумий сарф харажати 38766900 ни ташкил қилади. Генетик тадқиқотлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (битта геннинг нархи 127400 сўм) тахминан 635 000 сўмни ташкил этади (умумий иқтисодий самарадорлик ҳар бир беморга 38131900 сўм). Хулоса:Тухумдон генезидаги ГА билан касалланган аёлларда прогностик белгиларнинг аниқланиши ҳар бир беморга бюджет маблағларини 76263800 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 38131900 сўм тежаш имконини берди;
илк бор тухумдон поликистоз синдромининг ривожланишида салбий аллел ва генотиплар мавжудлигида генлар LHB (rs5030774) ва CYP19 A1 (rs726547) полиморфизмининг диагностик роли исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳридаги 5–сонли "Она ва бола" клиник шаҳар шифохонасига, Тошкент шаҳридаги хусусий “GatlingMed” клиникасига, Қорақалпоғистон Республикаси "РИОваБСИАТМ" давлат муассасасининг филиалига, Андижон шаҳридаги 2-сонли туғруқ мажмуасига, Андижон шаҳридаги 1-сонли туғруқ мажмуасига, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасига, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникага, International hospital Shox Med Center халқаро хусусий клиникаси шифохонасига, Тошкент  шаҳар Медиофарм ЭКО, ООО Fertility IVF МЧЖ, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Исроил репродуктив тиббиёт ва оилавий саломатлик тиббиёт марказига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-р/1457 йилдаги 12.12.2022-сонли буйруғи билан, №17 у-т / 10-сонли Экспертлар Кенгашининг 18.12. 2023й-сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: репродуктив дисфункцияда рол ўйнайдиган генлар полиморфизмини ўрганиш ТПС да бепуштлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: агар тўғри ташхис қўйиш имконсиз бўлса, беморлар ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) ёрдамига муҳтож бўладилар. Нархи тахминан 45000000 сўм. Генетик текширувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тахминан 635000 сўмни ташкил этади. (Умумий иқтисодий самарадорлик 44365000 сўм). Хулоса. Генлар полиморфизмини ўрганиш асосида ташхис қўйишни осонлаштириш ва ҳар бир беморга бюджет маблағларини 88730000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 44365 000 сўмга тежаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish