Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбоев Аскар Акромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сийдик найи тошларини каминвазив ва ноинвазив усулларда жаррохлик  йўли билан даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.31 – «Урология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3417.
Илмий рахбар: Гиясов Шухрат Искандарович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Кариев Саидахрор Саидаслонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашов Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Миллий радиология илмий-тадқиқот маркази” Федерал бюджет муассасининг Н.А. Лопаткин  номидаги урология ва интервенцион радиология  илмий-тадқиқот институти филиали (Россия федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тошни ноинвазив масофавий майдалаш технологиясидан ҳамда каминвазив эндоскопиядан фойдаланишни оптималлаштириш орқали сийдик найи тошларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уретеролитиазда масофавий литотрипсиянинг самарадорлигига таъсир қилувчи салбий омиллар - тошнинг ўлчами ва зичлиги эканлиги, эндоскопик аралашувларда эса, тошнинг ўлчами, кўп сонлилиги ва сийдик найининг проксимал қисмида жойлашуви эканлиги аниқланган;
сидик найи тошларида экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсияни амалга оширишдан аввал тошлар зичлигини аниқлашнинг клиник аҳамияти аниқланган ва унинг максимал чегараси 1000 HU га тенглиги ва ундан юқори бўлган зичликда ушбу усулни қўллаш самарадорлиги сезиларли даражада пасайиши аниқланган;
сийдик найидаги ўлчами 5 мм гача бўлган, шунингдек зичлиги 1000 HU дан ошмайдиган 6-16 мм ўлчамдаги тошларда экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсияни қўллаш эндоскопик аралашувлар билан таққослаш мумкин бўлган самарадорлик ва хавфсизликни таъминлаши исботланган;
уретероскопияда ионлашган нурланишни ютилиш дозаси экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсия қўлланилганга қараганда юқорироқ эканлиги ва тошнинг ўлчами, зичлиги ва беморнинг тана вазни индексига мутаносиб равишда ошиб бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2024-йил 6 майидаги 06-05-010-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2024 йил 6-майдаги 207-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: уретеролитиазда масофавий литотрипсиянинг самарадорлигига таъсир қилувчи салбий омиллар - тошнинг ўлчами ва зичлиги эканлиги, эндоскопик аралашувларда эса, тошнинг ўлчами, кўп сонлилиги ва сийдик найининг проксимал қисмида жойлашуви эканлиги аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й.; №31/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жорий қилинган тадқиқот натижалари, сийдик найида тош бўлган беморларда ноинвазив ва каминвазив жаррохлик усулида даволашдан кейин учрайдиган асоратларни камайишига, бу эса беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқаришига ва ўз кундалик фаолиятларини барвақт давом эттиришларига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳар бир бемор учун экстракорпорал зарба тўлқинли литотрипсиядан кейин қўшимча амалиётлар ўтказилмаслиги,  учраши мумкин бўлган асоратлар кўрсаткичи камайиши, беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 3,6 кундан 1(0) кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 606.000 сўмга камайиши (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 202.000 сўмни ташкил қилади) ўртача 120.000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилиши ҳисобига (1 кунга ўртача  360.000 сўм дори воситалари сарфланади) иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: сийдик найи тошларида тошларнинг ўлчами, жойлашуви ва Хаунсфилд (HU) бўйича зичлигини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш, даволаш натижаларини башорат қилиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва тиббий самарадорлик ошишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 06.05.2024 йилдаги 207 сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: сидик найи тошларида экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсияни амалга оширишдан аввал тошлар зичлигини аниқлашнинг клиник аҳамияти аниқланган ва унинг максимал чегараси 1000 HU га тенглиги ва ундан юқори бўлган зичликда ушбу усулни қўллаш самарадорлиги сезиларли даражада пасайиши аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й.; №31/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сийдик найи тошларини зичлиги 1000 HU ва ундан кам бўлганда, экстракорпорал зарба тўлқинли литотрипсия усули юқори самара беради ва ҳар бир бемор учун экстракорпорал зарба тўлқинли литотрипсиядан кейин қўшимча амалиётлар ўтказилмаслиги (хар бир нафар бемор учун антерград урограмма 141.600 сўм, сийдик найи стентини олиш 142.800сўм)  шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши шифохонада қолиш тўлов миқдори 606.000 сўм,  ўртача 120.000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилиши ҳисобига (1 кунга ўртача  360.000 сўм дори воситалари сарфланади) юқори иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: сийдик найи тошларида тошларнинг зичлигини аниқлаш даволаш усулларини танлаш, даволаш натижаларини башорат қилиш, иккиламчи касалликларни олдини олиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва тиббий самарадорлик ошишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 06.05.2024 йилдаги 207 сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: сийдик найидаги ўлчами 5 мм гача бўлган, шунингдек зичлиги 1000 HU дан ошмайдиган 6-16 мм ўлчамдаги тошларда экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсияни қўллаш эндоскопик аралашувлар билан таққослаш мумкин бўлган самарадорлик ва хавфсизликни таъминлаши исботлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й.; №31/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: зичлиги 1000 HU дан ошмайдиган 6-16 мм ўлчамдаги сийдик найи тошларида экстракорпорал зарб тўлқинли литотрипсия усули клиник амалиётга жорий этиш сийдик найи тош касаллиги билан хасталанган беморлар ҳолатининг қисқа вақт оралиғида яхшиланишига, асоратларни башорат қилиш ва олдини олишга катта ҳисса қўшди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонада қолиш муддатини  ўртача 3,6 кундан 1(0) кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 606.000 сўмга (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 202.000 сўмни ташкил қилади) камайтирди. Шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 360.000 сўмлик (1 кунга ўртача  202.000 сўм дори воситалари сарфланади) дори-дармон кам талаб этилди. Амалиёлардан кейинги учраши мумкин бўлган асоратлар кўрсаткичи 27% дан 7% камайиб қўшимча амалиётлар ўтказилмаслиги ҳисобига юқори иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: ўлчами 5 мм ва ундан кичик, зичлиги 1000 HU дан ошмайдиган 6-16 мм ўлчамдаги сийдик найи тошларини даволашнинг экстракорпорал зарб тўлқинли литотрипсия усули, эндоскопик усулга таққослаш мумкин бўлиб, самарадорлик ва хавфсизлик жиҳатдан устун туради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 06.05.2024 йилдаги 207 сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: уретероскопияда ионлашган нурланишни ютилиш дозаси экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсия қўлланилганга қараганда юқорироқ эканлиги ва тошнинг ўлчами, зичлиги ва беморнинг тана вазни индексига мутаносиб равишда ошиб бориши аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (04.05.2024 й.; №31/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тошларнинг ўлчами, сони, зичлиги ва тана вазни индексини инобатга олган ҳолда, даволаш усулларини танлаш, нурланишнинг ютилиш дозасини камайтиришга имкон яратди ва бу беморларнинг соғлиқларига ножўя таъсирлар таъсир кўрсатмасликка олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сийдик найи тошлари ўлчами 5 мм дан кичик бўлганда экстракорпорал зарб тўлқинли литотрипсия муолажаси пайтида беморга нурланишнинг ютилиш дозасини миқдори энг кам кўрсаткичда эканлиги аниқланди. Тош ўлчамлари ва зичлиги юқори бўлганда, шунингдек, тана вазни индекси юқори бўлган беморларда нурланиш дозасини ютилиш миқдори юқорилиги инобатга олган ҳолда, тошни бир вақтни ўзида Эндоскопик усулда олиниши, дистанцион литорипсияни самарадорлиги паст бўлиши ҳисобига, амалиётдан кейинги даврда қайта  ультратовуш ва радиологик (УТТ текширувлари учун 107.700 сўм, обзор рентгенграмма учун 115.500 сўм  МСКТ текшируви 501.600 сўм), дистанцион литотрипсиянинг иккинчи сеанси ва атаралгезия учун 1.175.400 сўм  ва даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: амалиётларда нурланишни ютилиш дозаси тошнинг ўлчами, зичлиги ва тана вазни индексига мутаносиб равишда ортишини инобатга олиш керак. сийдик найи тоши 5 мм ва ундан кичик, ўлчами 6-16мм зичлиги 1000 HU ва ундан паст бўлганда экстракорпорал зарб тўлқинли литотрипсия, тошнинг ўлчами 6 мм дан катта, зичлиги 1000 HU дан юқори бўлганда эндоскопик амалиётлар авфзаллиги маълум бўлди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси директори томонидан 06.05.2024 йилдаги 207 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish