Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиразаков Илхам Абдигапаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без ўсмаларининг морфологик ва морфометрик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2796.
Илмий раҳбар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дон Андрей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без хавфсиз ва хавфли ўсмаларини учраш даражаси, гистологик турлари, иммуногистокимёвий хусусиятлари ва морфометрик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти бўйича қалқонсимон без хавфсиз ва хавфли ўсмаларнинг гистологик турларини охирги 10 йилликдаги учраш даражасини баҳолаш ва  проспектив башоратлаш натижасида, улар аёлларда 30-59 ёшда, эркакларда эса 40-69 ёшда кўп кузатилиши аниқланган;
қалқонсимон без хавфли ва хавфсиз ўсмаларининг морфологик  текшириш орқали тўқима ва ҳужайра атипизми ривожланишининг таққослама натижалари асосланган;
қалқонсимон без хавфли ўсмаларини иммуногистокимиёвий текширишда папиллер карциномада Ki-67 ва р53 маркерларининг юқори позитив эксперссияланиш, шунингдек, фолликуляр карциномада Ki-67, р53 ва TTF1 маркерларининг юқори позитив экспрессияланиш даражалари аниқланган;
қалқонсимон без хавфли ўсмаларини иммуногистокимёвий текшириш  натижасида олинган кўрсаткичлар таҳлили асосида Ki-67, р53, TTF1 маркерларини экспрессияси натижалари, замонавий морфометрияда (QuPath-0.4.0.да рақамлар билан ифодаланган юқори аниқлиқ кўрсаткичилари) математик кўрсаткичларнинг орасидаги уйғунлиги рақамларда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03/085-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 1 ноябрдаги 09-09929-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Тошкент вилояти бўйича қалқонсимон без хавфсиз ва хавфли ўсмаларнинг гистологик турларини охирги 10 йилликдаги учраш даражасини баҳолаш ва  проспектив башоратлаш натижасида, улар аёлларда 30-59 ёшда, эркакларда эса 40-69 ёшда кўп кузатилиши аниқлангани, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/u-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/i-сони буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без ўсмалари билан оғриган беморларни асосан 30-59 ёшдаги аёлларда, дисгармонал бузилишларнинг салбий таъсирини, хавфли ўсмалар ортиши даражасини баҳолаш, эрта ташхислаш ва профилактика килиш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қалқонсимон без ўсмаларини ташхислаш ва даволаш тактикасининг стационар даврини 30% га қисқаришини, ҳар бир беморда ўртача стандарт текшириш даврини  қисқариши ва ўртача ҳар бир беморга давлат бюджетидан сарфланадиган ўртача 230000 сўмни тежалиши ва гормонларга текширилиш касалликнинг босқичига қараб камайишига олиб келган (РИО ва РИАТМнинг прейскурантига кўра умумий гормонларга текшириш 320000 сўмни ташкил қилади, таклиф этилган текширув усулига 100000 сўм сарфланади). Хулоса: қалқонсимон без ўсмаларини ташхислаш амалиётида ортиқча гормонларга текширишнинг камайиши, мақсадли текшириш  ва даволаш вақтида ҳар бир бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни ўртача 220000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: қалқонсимон без хавфли ва хавфсиз ўсмаларининг морфологик  текшириш орқали тўқима ва ҳужайра атипизми ривожланишининг таққослама натижалари асослангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/u-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/i-сони буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без хавфли ва хавфсиз ўсмалар фонида ривожланадиган асоратларни, ўлим кўрсткичини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тахлил натижаларига асосланган ҳолда касалликнинг ҳавфлилик  даражасига қараб тўғри ва самарали даволаш тактикасини қўллаш имконини берган, даволашга ўртача 5-7 кун, хавфли ўсмаларни даволашга 7-10 кун ва асоратланган хафли ўсмаларни даволашга 12-14 кун сарфланишини ва кунлик даволаш учун ўртача 4100000 сўм (РИО ва РИАТМнинг прейскурантига кўра УТТ – 50000 сўм, МРТ – 250000 сўм, ПЭТ – 3500000 сўм, ТАБ – 300000 сўм, жами 4100000 сўмни ташкил этади) сарфланса, таклиф этилган йўриқнома бўйича 30% иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса:  ҳар бир даволанаётган беморнинг жами  ташхислаш ва даволаш учун сарфланаётган 4100000 сўмдан 2870000 сўмгача қисқариши, ҳамда беморни шифохонада бўлиш муддатини қисқариши натижасида бир бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни ўртача 1230000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: қалқонсимон без хавфли ўсмаларини иммуногистокимиёвий текширишда папиллер карциномада Ki-67 ва р53 маркерларининг юқори позитив эксперссияланиш, шунингдек, фолликуляр карциномада Ki-67, р53 ва TTF1 маркерларининг юқори позитив экспрессияланиш даражалари аниқлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/u-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/i-сони буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без  хавфли ўсмаларини иммуногистокимёвий ташхислаш орқали  даволаш тактикасини белгилаш орқали, кутилаётган оғир асоратлар ва ўлим кўрсаткичини кескин камайтириш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қалқонсимон хавфли безларини  ташхислашда стандарт белгиланган  текширишлар учун 4180000 сўмни ва 5 та онкомаркерлардан иборат иммуногистокимёвий текшириш учун жами 2800000 сўмни ташкил этади. Таклиф этилган усулда минимал текширув учун 3 та онкомаркерлар Ki-67, р53, TTF1 орқали текшириш 1680000 сўмни ташкил этиб, 1120000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Бу эса, ҳар бир бемор ҳисобига 1120000 сўмни иқтисод қилишга олиб келади (РИОваРИАТМнинг прейскурантига кўра 5 та онкомаркерларга текшириш 4180000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: қалқонсимон без ўсмаларини дифференциал ташхислаш ва даволашни ташкил этишда ҳар бир беморга тавсия этилган усул билан  3 та (Ki-67, р53, TTF1) онкомаркерларга текшириш орқали ҳар бир бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 1120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: қалқонсимон без хавфли ўсмаларини иммуногистокимёвий текшириш  натижасида олинган кўрсаткичлар таҳлили асосида Ki-67, р53, TTF1 маркерларини экспрессияси натижалари, замонавий морфометрияда (QuPath-0.4.0.да рақамлар билан ифодаланган юқори аниқлиқ кўрсаткичилари) математик кўрсаткичларнинг орасидаги уйғунлиги рақамларда исботлангани, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/u-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 10.11.2023 йилдаги 41/i-сони буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без ўсмаларининг турли шаклларидаги морфологик ўзгаришларини  морфометрик текшириш орқали рақамларга таянилган кўрсаткичларини бўйича ретроспектив тахлил натижалари билан таққослаш орқали клиник морфологик даражаси ташхислаш ва даволаш усули танланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: РИО ва РИАТМ Сирдарё филиалида жами соғлиқни сақлаш тизимида ажратилган молиявий маблағларни 4,3% ни ташкил этади, морфометрия усули орқали иқтисодий жиҳатдан умумий маблағни 1,72% тежаш имконини берган. Хулоса: РИО ва РИАТМ Сирдарё филиалида жами соғлиқни сақлаш тизимида ажратилган молиявий маблағларни 4,3% га иқтисод қилиш таъминланган, биз қўллаган усул орқали иқтисодий жиҳатдан умумий маблағни 1,72% тежашалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish