Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтоева Феруза Ганжабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «СOVID-19 беморларида гемостаз тизимидаги бузилишларни тузатиш усуллари самарадорлигини баҳолаш» 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.I.PhD/Tib2555.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тиб 30.02.
Расмий оппонентлар: Бобоев Қодиржон Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Болтоев Камол Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СOVID-19 ўтказган ва постковид синдром билан касалланган беморларда гемостазиологик бузилишларни ўрганиш ва антикоагулянт терапия самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда ўрта молекуляр гепарин билан даволашда паст молекуляр гепарин билан даволашга нисбатан антикоагулянт таъсир кучлироқ бўлганлиги сабабли ўрта молекуляр гепарин билан даволаганда геморрагик асоратлар 11,8% ҳолатда кузатилган бўлса, паст молекуляр гепарин билан даволашда 1,6% беморда кузатилиши исботланган;
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда коагуляцион гемостазда касалликнинг кучайиши билан гиперкоагуляция белгилари мавжудлиги аниқланган;
постковид синдром асоратларидан бўлган сон суяги бошчасининг асептик некрози, каверноз синус ва чуқур веналар тромбозида гемостазиологик ўзгаришларни текширганда гиперкоагуляцион ўзгариш борлиги аниқланган;
постковид синдром билан касалланган беморларда амбулатор даволаш учун  перорал антикоагулянт терапияни коагулограмма назорати остида узоқ муддат қабул қилиш афзаллиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 26-февралдаги 02/080-сон хулосасига кўра:
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда ўрта молекуляр гепарин билан даволашда паст молекуляр гепарин билан даволашга нисбатан антикоагулянт таъсир кучлироқ бўлди, шунинг учун ўрта молекуляр гепарин билан даволаганда геморрагик асоратлар 11,8% ҳолатда кузатилган бўлса, паст молекуляр гепарин билан даволашда 1,6% беморда кузатилиши исботланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 18.07.2023- йилдаги 134-н сонли буйруқ, ҳамда Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2023- йилдаги 93-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбозларни эрта ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган, бу эса ногиронликнинг олдини олади.  
СOVID-19 билан оғриган беморларда гиперкоагуляцияни бартараф этиш, тромботик асоратларни даволаш ва олдини олиш учун ўрта молекуляр гепарин ўрнига паст молекуляр гепаринни амалиётга татбиқ қилинишида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 432 000 сўмга, 250 нафар бемор учун эса 108 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда оғир тромботик асоратларнинг хавфи юқорилигини кўрсатувчи белгиларни текшириш, тромбозларни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш иқтисодий самарадорлигининг амалиётга татбиқ қилинишида тежамкорлик самарадорлиги битта беморнинг стационар шароитида даволаниши бир кунлик харажати: 216 000 сўм бўлса, 2 кун ётоқ куни қисқарисҳи ҳисобига 432 000 сўм иқтисод қилинади, 250 нафар  бемор учун эса 432 000 х 250 = 108 000 000 сўмни ташкил қилади.
Хулоса: таклиф қилинган тромбозларни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш иқтисодий самарадорлиги бир йилига 108 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “СOVID-19 беморларида гемостаз тизимидаги бузилишларни тузатиш усуллари самарадорлигини баҳолаш”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023- йил 17- июлдаги 03-5/4604-сонли, 2023- йил 07- июлдаги 03-5/4404-сонли хатлари юборилган.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда коагуляцион гемостазда касалликнинг кучайиши билан гиперкоагуляция белгилари мавжудлиги аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 18.07.2023- йилдаги 134-н сонли буйруқ, ҳамда Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2023- йилдаги 93-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган гемостаз тизимини комплекс баҳолаш натижалари коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар орасида тромботик асоратларни олдини олиш йўли билан саломатлик индексининг оширган, таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда гиперкоагуляцион синдромни ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар камайишига олиб келган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бу маблағнинг тежалиши, стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 432 000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган ФҚТВ, ПТВ, фибриноген ва Д-димер фаолиятини лаборатор текшириш усули 120 000 сўм бўлса, бемордан кунлик 312 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. 250 бемордан 250х312 000=78 000 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Хулоса: Таклиф қилинган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда коагулограмма лаборатор текшириш усулини татбиқ этиш натижасида беморлардаги гиперкоагуляцион синдромда кузатилиши мумкин бўлган асоратлар олди олинган, ҳамда бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан 78 000 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: СOVID-19 беморларида гемостаз тизимидаги бузилишларни тузатиш усуллари самарадорлигини баҳолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023- йил 17- июлдаги 03-5/4604-сонли, 2023- йил 07- июлдаги 03-5/4404-сонли хатлари юборилган.
Постковид синдром асоратларидан бўлган сон суяги бошчасининг асептик некрози, каверноз синус тромбози ва чуқур веналар тромбозида гемостазиологик ўзгаришларни текширганда гиперкоагуляцион ўзгариш исботланган.;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 18.07.2023- йилдаги 134-н сонли буйруқ, ҳамда Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2023- йилдаги 93-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган гемостаз тизимини комплекс баҳолаш натижалари постковид синдром билан касалланган беморларда тромбо-геморрагик асоратларни олдини олиши, саломатлик индексини ошиши, таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш натижасида беморларда гиперкоагуляцион синдромни ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбо-геморрагик асоратларни олдини олиш маблағнинг тежалиши, стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда статсионар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 432 000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Жами беморлардан 108 060 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Хулоса: постковид синдром билан касалланган касалланган беморларда коагуляцион гемостазни 6 ойгача назорат қилиш ва гиперкоагуляцион синдром ташхисланганда тавсия этилган ташхислаш усулларидан фойдаланиш постковид синдром асоратларини олдини олади ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллаш имконини берди. Натижада беморнинг шифохонада даволанишлари 4 кунга қисқариб, бюджет маблағларининг 40% кам сарфланишига имкон берган
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “СOVID-19 беморларида гемостаз тизимидаги бузилишларни тузатиш усуллари самарадорлигини баҳолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023- йил 17- июлдаги 03-5/4604-сонли, 2023- йил 07- июлдаги 03-5/4404-сонли хатлари юборилган.
Илк бор постковид синдромда антикоагулянт терапия сифатида амбулатор даволаш учун апиксабан перорал препаратини коагулограмма назорати остида узоқ муддат қабул қилиш афзаллиги асосланган;  
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 18.07.2023- йилдаги 134-н сонли буйруқ, ҳамда Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2023- йилдаги 93-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постковид синдромда гиперкоагуляцияни бартараф этиш мақсадида апиксабан препаратини амалиётга жорий қилиш СOVID-19 кечки асоратларини олдини олиш, ўз вақтида лаборатор ташхислаш, тромботик асоратлар ривожланиши ва ўлим ҳолатларнинг олдини олиш, касалликни даволаш вақтини камайтириш ҳамда ногиронликнинг олдини олади, беморлар ҳаёт сифати яхшилашга имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган 2 компонентли антикоагулянт эноксапарин ва апиксабан билан даволаш қон ивиш тизими 1-босқичида қуюқлашиш белгиларини 1 ойга келиб самарали бартараф этишини кўрсатди. Постковид синдромда гемостазологик ўзгаришларни ўрганиш монанд даволаш усулини қўллашга имкон беради, постковид синдром асоратларининг, самарасиз тиббий муолажаларни камайишига олиб келди, бу эса турли аъзоларда ва тизимларда ривожланиш эҳтимоллиги бўлган ножўя ҳолатларни камайтириб, тузалиш муддати ҳамда ётоқ кунини камайтирган. Постковид синдромда гиперкоагуляцияни бартараф этиш мақсадида апиксабан препаратини амалиётга жорий қилиш СOVID-19 кечки асоратларини олдини олиш, ўз вақтида лаборатор ташхислаш, тромботик асоратлар ривожланиши ва ўлим ҳолатларнинг олдини олиш, касалликни даволаш вақтини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини сақлаб қолиш имконини берган.
Хулоса: таклиф қилинган даволаш усули иқтисодий самарадорлиги 1 нафар бемор учун 2 кунга 432 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган
“СOVID-19 беморларида гемостаз тизимидаги бузилишларни тузатиш усуллари самарадорлигини баҳолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023- йил 17- июлдаги 03-5/4604-сонли, 2023- йил 07- июлдаги 03-5/4404-сонли хатлари юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish