Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳмонов Жаҳонгир Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Линтер машинасига тозалаш мосламасини тадбиқ қилиш ва унинг параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4208
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Расулов Рўзимурот Хасанович техника фанлари доктори, доцент, Бобожонов Хусанхон Тохирович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: линтер машинасига янги тозалаш мосламасини тадбиқ қилиш орқали такомиллаштирилган линтер конструксиясини яратиш, пахта чигитини линтерлаш ва линтни тозалаш жараёнларини самарадорлигини таʼминлайдиган технологик ва конструктив параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитларни линтерлаш жараёнида линтни чиқариш қувурига унинг сифатини ошириш имконини берувчи тозалаш мосламасини ўрнатиш орқали линтерлаш машинаси такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган линтер машинасида ишлаб чиқарилаётган линт маҳсулотини тозалаш юзасининг самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омиллар боғлиқликларини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган.
арра тишидан маҳсулотни тўлиқ ажратиб олишни таъминлаш ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида конструктив параметрларни асослаш ва уларни таҳлил қилиш орқали линт ажратувчи чўткали барабан конструкцияси яратилган;
линт ажратиш барабанида жойлашган чўткалар қатори, уларнинг умумий сони ҳамда тўрли сирт фойдали юзаларининг линт ажратиш жараёнига таъсир модели конструксияларни лойиҳалаш усули асосида яратилган
такомиллаштирилган линтер машинасида ишлаб чиқарилаётган линт маҳсулотини тозалаш юзасининг самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омилларнинг боғлиқликларини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Линтер машинасига қўшимча тозалаш мосламасини жорий қилиш орқали олинган натижалар асосида:
- линт таркибидан ифлосликларни ажратиш мосламаси “Наманган Пахта Текс” МЧЖ “Косонсой пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган  (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластери” уюшмасининг 2023-йил, 11-декабрдаги 03/22-1008-сон маълумотномаси). Натижада асосий ўлчамлари, диаметри 250 мм бўлган, 1100 айл/мин айланиш тезлигига эга чўткали барабан ва барабандан келган линтни тўрли юзага узатувчи, 30 градус қияликда ўрнатилган ўлчамлари; эни 1600 мм, узнлиги 400 мм, тешик ўлчамлари 2х6 мм, бўлган жиҳозлардан ташкил топган тозалаш мосламаси ҳисобига линт таркибидан ифлосликларни 55.1 % га тозалаш билан сифатли линт маҳсулоти олишга эришилган;
- линтер машинасига тадбиқ қилинган тозалаш мосламасининг мақбул параметрлари “Наманган Пахта Текс” МЧЖ “Косонсой пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластери” уюшмасининг 2023-йил, 11-декабрдаги 03/22-1008-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир линтер машинасига тозалаш мосламасини алоҳида ўрнатиш натижасида олинган линт таркибидаги ифлосликлар 55,1 % га тозаланиб сифатли линт маҳсулоти олиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish