Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаризаев Хайрулло Обиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси аҳоли ўлим кўрсаткичларига гигиеник ва экологик омилларни таъсири», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib625.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент иббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзибоев Пирмамат Нормаматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти аҳолисининг ўлим динамикаси ва умр кўриш давомийлигига экологик ва гигиеник омиллар таъсирини ўзгариш қонуниятлари ҳамда таъсир қилувчи турли омилларга боғлиқлигини асослашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятида аҳолининг умр кўриш давомийлигига гигиеник ва экологик омиллар, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси, сувнинг кимёвий кўрсаткичларини ўзгаришининг салбий таъсири исботланган;
биринчи маротаба Фарғона вилояти аҳолисини ўлим ва келгуси ўртача умр кўришининг тиббий, ижтимоий ва демографик жиҳатлари махсус усул ёрдамида амалга ошириш асосланган;
Фарғона вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўлим кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий омиллар, ривожланадиган касалликлар ижтимоий гигиеник жиҳатдан аниқланган;
катталар ўлими ва умр кўриш давомийлигининг ҳозирги ҳолати ва асосий тенденциялари, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тузилиши ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи асосий омиллар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкeнт тиббиёт акадeмияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03/086-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясиининг 2024 йил 5 февралдаги 09-13306-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Фарғона вилоятида аҳолининг умр кўриш давомийлигига гигиеник ва экологик омиллар, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси, сувнинг кимёвий кўрсаткичларини ўзгаришининг салбий таъсири исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси бўйича 05.02.2024 йилдаги 9-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Андижон шаҳар бўлими бўйича 05.02.2024 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятида аҳолининг умр кўриш давомийлигига атмосфера ҳавоси таркибидаги турли кимёвий моддалар миқдорининг ортиқчалиги, тупроқнинг таркибидаги турли ортиқча миқдордаги пестицидлар  миқдори аҳолининг касалланиш даражасига таъсирининг ортиши, нафас олиш тизими, юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланишга, сувнинг кимёвий кўрсаткичларини ўзгаришини натижасида ошқозон ичак ва айирув тизими касалликларининг ривожланишга салбий таъсири билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Фарғона вилоятида аҳолининг умр кўриш давомийлигига гигиеник ва экологик омиллар таъсирида моддаларнинг аҳолининг касалланиш даражаси камайтириш ва даволаш учун  терапевтик касалликларни, яъни, нафас олиш, юрак-қон томир, ошқозон ичак тизими касаликларини самарли даволашда дастлабки босқичда бир нафар бемор учун 130000 минг сўмни иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра турли терапевтик касалликлар натижасида 1 кун даволаниш 130000 сўмни, жарроҳлик тизими касалликлари учун 140000 сўмни, хўжалик ҳисобида даволаш учун бир нафат бемор учун бир кунга 150000 сўмни иқтисод қилади). Хулоса: Фарғона вилоятида экологик ва гигиеник омилларнинг таъсирида аҳолининг умр кўриш давомиллигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 130000-150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: биринчи маротаба Фарғона вилояти аҳолисини ўлим ва келгуси ўртача умр кўришининг тиббий, ижтимоий ва демографик жиҳатлари махсус усул ёрдамида амалга ошириш асослангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси бўйича 05.02.2024 йилдаги 9-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Андижон шаҳар бўлими бўйича 05.02.2024 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биринчи маротаба Фарғона вилояти аҳолисини ўлим ва келгуси ўртача умр кўришининг тиббий, ижтимоий ва демографик жиҳатларини комплекс баҳолашнинг гигиеник хусусиятлари ва унинг экологик омилларнинг ўзгариши, ҳаво, сув ва тупроқ таркибининг бузилиши ва унга боғлиқлиги натижасида аҳолининг саломатлик ҳолати ва умр кўриш натижасида ўзгаришларнинг олдини олишдаги муҳим захира деб ҳисобласа бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: биринчи маротаба Фарғона вилояти аҳолисини ўлим ва келгуси ўртача умр кўришининг тиббий, ижтимоий ва демографик жиҳатларини комплекс баҳолаш натижасида бир нафар бемор учун 130000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра турли терапевтик касалликлар натижасида 1 кун даволаниш 130000 сўмни, жарроҳлик тизими касалликлари учун 140000 сўмни, хўжалик ҳисобида даволаш учун бир бемор учун бир кунга 150000 сўмни иқтисод қилади). Хулоса: Фарғона вилоятида экологик ва гигиеник омилларнинг таъсирида аҳолининг умр кўриш давомиллигига таъсир қилувчи касалликларнинг асоратларни даволаш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 130000-150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: Фарғона вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўлим кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий омиллар, ривожланадиган касалликлар ижтимоий гигиеник жиҳатдан аниқлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси бўйича 05.02.2024 йилдаги 9-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Андижон шаҳар бўлими бўйича 05.02.2024 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўлим кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий омиллар, ривожланадиган касалликларнинг асоратлари натижасида шаклланадиган онкологик касалликлар сонининг кескин ортиши  ва унинг умр кўриш давомийлилига таъсирининг  ижтимоий гигиеник жиҳатлари очиб берилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Фарғона вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўлим кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий омиллар ҳаво таркибидаги турли хлор ва фосфорганик бирикмалар ва пестицидаларнинг қолдиқлари, сув таркибининг ўзгариши натижасида ривожланадиган касалликларнинг асоратлари натижасида шаклланадиган онкологик касалликлар ривожланишни олдини олишга қаратилган бир нафар бемор учун 130000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра турли терапевтик касалликлар натижасида 1 кун даволаниш 130000 сўмни, жарроҳлик тизими касалликлари учун 140000 сўмни, хўжалик ҳисобида даволаш учун бир бемор учун бир кунга 150000 сўмни иқтисод қилади). Хулоса: Фарғона вилояти шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўлим кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий омиллар, ривожланадиган касалликларни даволаш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 130000-150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: катталар ўлими ва умр кўриш давомийлигининг ҳозирги ҳолати ва асосий тенденциялари, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тузилиши ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи асосий омиллар исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси бўйича 05.02.2024 йилдаги 9-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Андижон шаҳар бўлими бўйича 05.02.2024 йилдаги 17-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: катталар ўлими ва умр кўриш давомийлигининг ҳозирги ҳолати ва асосий тенденциялари, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тузилиши ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи асосий  гигиеник омилларнинг ўрни исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: катталар ўлими ва умр кўриш давомийлигининг ҳозирги ҳолати ва асосий тенденциялари, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тузилиши ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи касаллкиларни камайтириш мақсадида бир нафар бемор учун 130000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра турли терапевтик касалликлар натижасида 1 кун даволаниш 130000 сўмни, жарроҳлик тизими касалликлари учун 140000 сўмни, хўжалик ҳисобида даволаш учун бир бемор учун бир кунга 150000 сўмни иқтисод қилади). Хулоса: катталар ўлими ва умр кўриш давомийлигининг ҳозирги ҳолати ва асосий тенденциялари, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий тузилиши ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда ўлим даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи  касалликларни даволашда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 130000-150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish