Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Шуҳратулла Атоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поналаб маҳкамланадиган тиқин ёрдамида параллел-яқинлашган скважинали зарядлар билан баланд поғоналарни портлатиш усулини ишлаб чиқиш», 04.00.10–Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T265.

Илмий раҳбар: Насиров Ўткир Фатидинович, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.

Расмий оппонентлар: Боровков Юрий Александрович, техника фанлари доктори, профессор; Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «Ўзбеккўмир» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: поналаб маҳкамланадиган тиқин ёрдамида ПМли параллел-яқинлашган скважинали зарядлардан фойдаланган ҳолда поғона баландлиги бўйлаб тоғ жинсларининг майдаланишини бошқариш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ПМнинг жамланган зарядлари билан тоғ жинсларини майдалашда қисиш тўлқини кон массивини бузишнинг асосий омили бўлган зарбли силжишни вужудга келтирувчи градиентли радал тезликка эга ҳаракатга муҳитни лаҳзалик жалб қилинишини келтириб чиқариши аниқланган;

баланд поғоналарни портлатишда қудуқларнинг диаметри, саноат ПМнинг зичлиги ва портлаш тезлиги, эзилишга тоғ жинсларининг чидамлилиги, саноат ПМнинг акустик қаттиқлиги ва портлатилаётган тоғ жинслари муносабатига боғлиқ ҳолда ПМли параллел-яқинлашган скважинали зарядларнинг ўқлари орасидаги оптимал масофа ўзгариши аниқланган;

СНиП-82 шкаласи бўйича тоғ жинслари таснифининг VIII, IX, X ва XI тоифаларига мансуб гуруҳларида ПМли поналаб маҳкамланадиган тиқинининг самарали параметрлари аниқланган;

поналаб маҳкамланадиган тиқинли ПМ скважинали заряди портлатилганда поналаб маҳкамланадиган тиқиннинг юқори ва қуйи қисмларининг узунлиги, ПМнинг ёпувчи зарядлари орасидаги масофа ва уларнинг вазнига боғлиқ ҳолда поғона ости бўйлаб бузилиш соҳаси ҳажми ўзгариши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Поналаб маҳкамланадиган тиқин ёрдамида параллел-яқинлашган скважинали зарядлар билан баланд поғоналарни портлатиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

поналаб маҳкамланадиган тиқин ёрдамида параллел-яқинлашган скважинали зарядлар билан баланд поғоналарни портлатиш усули Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг очиқ усулда қазиб олиш объектларида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 10 апрелдаги 10.02-01-03/4973-сон ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги ОУ-04167-сон маълумотномалари). Натижада тоғ жинсларини майдалаш даражасини бошқариш ва ногабарит бўлаклар сонини камайтириш имконини берган;

ишлаб чиқилган поналаб маҳкамланадиган тиқин ёрдамида ПМли параллел-яқинлашган скважинали зарядларнинг самарали параметрлари Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг очиқ усулда қазиб олиш объектларида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 10 апрелдаги 10.02-01-03/4973-сон ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги ОУ-04167-сон маълумотномалари). Натижада поғона баландлиги бўйича кон массаси майдаланишининг белгиланган сифатига эришиш, бўлакнинг ўртача ҳажми 27% га, катта ҳажмли бўлаклар сони 9% га камайиш ва портлатилган кон массасининг 1 м3 га 196,55 сўм миқдорида аниқ иқтисодий самара олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish