Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Анваржон Абдиқодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бор ва фосфор киришма атомларининг бирикмалари мавжуд кремнийнинг электрофизик, фотоелектрик ва оптик хусусиятлари» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM491
Илмий раҳбар: Мавлонов Ғиёсиддин Ҳайдарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар:
Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнабидинович; академик физика-математика фанлари доктори, профессор;
Отажонов Салим Мадраҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кремнийда бор ва фосфор киришма атомларининг бирикмаларини диффузион усул билан ҳосил қилиш ва унинг электрофизик, фотоелектрик ва оптик хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кремний кристалл панжарасида бор ва фосфор киришма атомлари бирикмалари ҳосил бўлишининг технологик босқичлари АИИИБВ ва АИИБВИ яримўтказгич бирикмаларининг Си2БП тузилишидаги бинар элементар бирикмали (диффузия вақти т=2÷10 соат ва ҳарорати Т=1000÷1200 ̊C) олинган намуналарда аниқланган;
илк бор Т=1000÷1200 ̊C ҳарорат оралиғида юқори консентрацияда Си2БП тузилишидаги бинар элементар фосфор киришма атомлари билан легирланганда киришма атомларининг консентрацияси НБ=4∙1019 см-3 дан НБ=1,2∙1020 см-3 гача ошишига эришилган.
заряд ташувчиларнинг ҳаракатчанлиги бор ва фосфор бинар бирикмаси мавжуд кремний намунасида фосфор ёки бор киришма атомлари билан алоҳида легирланган кремний намуналардагига нисбаттан 2÷3 марта юқори бўлиши Ван-дер Пау усули ёрдамида яримўтказгичларнинг ўтказувчанлиги ва яримўтказгичларнинг турини, олинган намуналарда аниқланган;
илк бор, кремнийни бор ва фосфор киришма атомлари билан кетма-кет лигерлаб кремний панжарасида бор-фосфор киришма атомларидан ташкил топган бирикмаларни диффузия усули ёрдамида ҳосил қилиш орқали ман қилинган соҳаси Шимадзу-1900и спектрометрда ўлчанганда Э=1,1932 эВ га тенг бўлган янги хусусиятли материал олиган;
илк бор монокристалл кремний ҳажмида ҳосил бўлган бинар бирикмаларда бор ва фосфор атомлари ўртасидаги ўзаро боғланиш энергиясининг қиймати Т=1200 ̊C ҳарорат учун Э=0.59 эВ га тенг бўлди ҳамда Си2БП тузилишдаги бинар элементар ячейкаларни ҳосил бўлиши Рентген ва Раман спектрометр қурилмалари ёрдамида тадқиқ қилиш орқали аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кремний кристалл панжарасида бор ва фосфор киришма атомларининг бинар элементар ячейкаларини ҳосил қилишда яратилган технологиядан фойдаланиб:
Бор ва фосфор киришма атомларининг бирикмаларини кремнийни электрофизик, фотоелектрик ва оптик хусусиятларидан олинган натижаларни «ФОТОН» аксионерлик жамиятида яримўтказгичли диодлар, теристир ва транзисторлар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. («Узелтехсаноат» уюшмасининг 2022-йил 28-декабрдаги № 04-3/2742-сон маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни технологик жараёнга қўлланилиб, тезкорлиги юқори бўлган транзисторларни ишлаб чиқариш ва назорат қилиш имконини берган;
Олинган илмий натижалардан Самарқанд давлат университети Қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф2-37 - рақамли “Газ аралашмасини товушдан тез оқимидан фойдаланиб металларни эритиш ғовак металлар олиш ва уларнинг физик хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим фан ва инновациялар” вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 89-02-87-сон маʼлумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши металл-шиша-яримўтказгич асосидаги электрон қурилмаларнинг радиацияга чидамлилигини 10-13% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish