Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Махмуда Абдугафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютер дастурини қўллаш асосида ейилишга бардошли пўлатларни кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш режимини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3661.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Бердиев Дароб Муратович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Бегатов Жахонгир Мухамаджонович, техника фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компютер дастурини қўллаш асосида йейилишга бардошли пўлатларнинг кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш режимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўналтирувчи втулкага ноанъанавий ҳароратда иссиқлик билан ишлов бериш технологияси иссиқлик алмашинув қонунияти асосида металл сарфига боғлиқ равишда компютер дастури ёрдамида ишлаб чиқилган;
ейилишбардошли пўлатларнинг кимёвий таркибини аниқлаш усули, компютер дастури ёрдамида кимёвий таркиб элементларининг пўлат хоссаларига таъсирининг динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
йўналтирувчи втулкага иссиқлик билан ишлов бериш технологиясини аниқлаш усули, ишчи қисмларининг ейилишбардошлилиги ишлов беришнинг ўзгарувчан ҳарорат параметрлари асосида ишлаб чиқилган;
пўлатларга турли ҳароратда қиздириб ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган структура кўрсаткичларининг ейилиш қийматига таъсир кўрсатувчи омиллар юза қатламининг қалинлигига боғлиқлик даражаси асосида аниқланган;
йўналтирувчи втулканинг ишчи қисмлари ейилишбардошлилигининг талаб даражасини таъминловчи пўлатларнинг кимёвий таркиби элементларининг механик хоссаларига таъсири асосида ишлаб чиқилган;
тадқиқот натижалари бўйича йўналтирувчи втулкага ноанъанавий усулда термик ишлов бериш технологик режими намунанинг иссиқлик алмашинув кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Компютер дастурини қўллаш асосида ейилишга бардошли пўлатларнинг кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш режимини ишлаб чиқиш илмий тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
йўналтирувчи втулкага ностандарт ҳароратда иссиқлик билан ишлов бериш технологияси Тошкент трактор заводи масъулияти чекланган жамиятида жорий қилинган (ЎзАуто АЖнинг 2023-йил 30-августдаги 15/06-25-1225-сонли маълумотномаси). Натижада қисмларни ишлаб чиқариш учун металл сарфи 10–15 %га камайган;
ейилишбардошли пўлатларнинг кимёвий таркибини аниқлаш учун компютер дастури Тошкент трактор заводи масъулияти чекланган жамиятда жорий қилинган (ЎзАуто АЖ нинг 2023-йил 30-августдаги 15/06-25-1225-сонли маълумотномаси). Натижада капитал харажатларни 1,2–1,3 баробарга қисқартирган;
йўналтирувчи втулкага иссиқлик билан ишлов бериш технологиясини аниқлаш учун компютер дастури Тошкент трактор заводи масъулияти чекланган жамиятда жорий қилинган (ЎзАуто АЖнинг 2023-йил 30-августдаги 15/06-25-1225-сонли маълумотномаси). Натижада втулка ишчи қисмлари ейилишбардошлилигини 1,1–1,2 баробарга оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish