Sayt test rejimida ishlamoqda

Шербўтаев Жамшид Абдураззоковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Маҳаллий хомашёлардан ерга ишлов берувчи машиналарнинг деталларини тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш ва уларга мустаҳкамловчи термик ишлов бериш”,
05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3468.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали, (Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида.)
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тилабов Баходир Қурбанович, техника фанлар доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Бегатов Жахонгир Мухаммаджонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ерга ишлов берувчи ва чеканка қилувчи машиналарнинг ишчи органларига ўрнатиладиган қуйма пўлат деталларини тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ейилишга бардошлилиги ва хизмат қилиш муддатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагидан иборат:
ерни чуқур юмшатувчи лемех ва пахта ғўзасини кесиб чеканка қилувчи чеканка пичоғини тайёрлаш учун қуйиш технологияси бўйича 45 маркали ўртауглеродли пўлат танланган ва шу пўлат асосида қуйма деталлар ишлаб чиқилган;  
қишлоқ хўжалиги машиналари ва техникасининг ҳар иккала деталини тайёрлаш учун C=0,42-0,47%; Си=0,18-0,38%; Мн=0,5-0,9%; Cр=10-15%; Ни=0,25-0,30%; П=0,035%; С=0,03% 45 маркали пўлатнинг таркиби ишлаб чиқилган;
ерни чуқур юмшатувчи лемехлари учун оптимал термик ишлов бериш режимлари (820–825°C ҳароратда тоблаш ва паст ҳароратда 170-180°C да бўшатиш) ишлаб чиқилган ва шунинг асосида қуйма деталларнинг максимал қаттиқлиги ҲРC56-58 га ошган, майда донали мартенсит структураси ҳосил бўлган;
оптимал термик ишлов бериш юқори частотали ток билан 815-820 °C ҳарорат оралиғида тоблаш ва паст ҳароратда 170-180°C да бўшатилганда аустенитнинг юпқа пластинкали мартенситга ўзгариши аниқланган, натижада қуйма чеканка пичоқларининг қаттиқлиги ҲРC57-59 га ошган;
нормал ҳавода совутиш билан якуний оптимал термик ишлов беришдан фойдаланиб қуйма чеканка пичоқларининг эксплуатация муддатини 2-3 мартага ошириш имконини берувчи юқори частотали ток билан мустаҳкамловчи термик ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машиналарнинг деталларини тайёрлаш, термик ишлов бериш ва юқори частотали ток билан тоблаш усулларида уларнинг қаттиқлиги ва ейилишга бардошлилигини ошириш технологиясини такомиллаштириш илмий-тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Агрегат заводи» АЖ га ўртауглеродли 45 маркали пўлатдан ерни чуқур юмшатувчи лемехларни тайёрлаш ва термик ишлаш технологиялари жорий қилинган (11.08.2021-йилда берилган 15/06-25-1420-сонли маълумотнома). Мазкур технологияларни амалиётда қўллаш натижасида қуйма деталларнинг қаттиқлиги ва ейилишга бардошлилигини 1,2-1,4 мартага ошган, металл сарфи эса 12-15% га камайган.      
«Агрегат заводи» АЖ га ўртауглеродли 45 маркали пўлатдан чеканка пичоқларини тайёрлаш ва юқори частотали ток билан оптимал тоблаш технологиялари жорий қилинган (11.08.2021-йилда берилган 15/06-25-1420-сонли маълумотнома). Мазкур усулни амалиётга қўллаш натижасида пичоқларнинг ейилишга бардошлилиги ва хизмат қилиш муддати 1,3-1,5 мартага ошган, электр-энергияси сарфи эса 15-20% га камайган.     

Yangiliklarga obuna bo‘lish