Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердибаев Марс Жанабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ҳаракатланувчи ва сейсмик юклар таъсиридаги автойўл кўприкларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т1769.
Илмий раҳбар: Рашидов Турсунбай, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович, техника фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Миралимов Мирзоҳид Хамитович, техника фанлари доктори, доцент; Салиханов Саидхон Салиханович, техника фанлари номзоди. профессор.
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ институти
Диссертация йоъналиши. Техника йоъналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобил йўлларида эксплуатация қилинаётган темирбетон кўприклари таянчларининг оралиқ қурилма ва грунт билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатланувчи ва сейсмик юклар таъсиридаги кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бикрлик коеффисиентининг турли қийматларида, темирбетон кўприкларни тўпланган ва тақсимланган ҳаракатланувчи юклар таъсирига аналитик ҳисоблаш усули таянч қисмларининг оралиқ қурилмалар билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Фуре усули асосида, грунт билан ўзаро таъсирдаги таянчларга турли сейсмик тўлқинлар таъсиридаги оралиқ қурилмаларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш усули ўзгарувчиларни гуруҳларга ажратиш орқали ишлаб чиқилган;
таянчларнинг грунт ва оралиқ қурилма билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда темирбетон кўприкларни бўйлама сейсмик тўлқинлар таъсирига ҳисоблаш усули орқали оралиқ қурилма кесимларида нормал кучланишлар амплитудасининг ортиши аниқланган;
турли автотранспорт воситалари ҳаракатланиши натижасида темирбетон кўприк оралиқ қурилмаларининг динамик кўрсаткичларини вибродиагностика усулида баҳолаш асосида, техник диагностика сифати ва ишончлилигини ортиши ҳисобига сейсмик хавф-хатарнинг сезиларли даражада камайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳаракатланувчи ва сейсмик юклар таъсиридаги автойўл кўприкларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
таянч қисмларнинг оралиқ қурилмалар билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда бир ва икки оралиқли темирбетон кўприкларни ҳаракатланувчи юклар таъсирига ҳисоблаш усули «КЎПРИК ЛОЙИҲА СЕРВИС» МЧЖ да кўприк оралиқ қурилмасининг кучланиш ва салқилигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 05 январдаги 02-29−сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўлланилиши кўприкларнинг юк кўтарувчи конструксиялари мустаҳкамлигини баҳолаш имконини берган;
таянчларнинг оралиқ қурилма ва грунт билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, кўприкларни бўйлама сейсмик тўлқинлар таъсирига ҳисоблаш усули “Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти” УК да қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 05 январдаги 02-29−сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларнинг қўлланилиши кўприкларнинг зилзилабардошлигини ошириш имконини берган;
темирбетон кўприкларнинг динамик кўрсаткичларини аниқлашнинг вибродиагностика усули Жиззах вилояти 4Р197 “«Пахтакор – Чимқўрғон» автойўли – Зафаробод ш. – Гагарин ш.” автомобил йўлининг 22,4 км даги кўприкни баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 05 январдаги 02-29−сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши иш сифатини ортишига, техник диагностика ишларига сарфланадиган сарф-харажатларни тежалишига ва техник кўрикдан ўтказиш вақтини 2-3 марта тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish