Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Бобир Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқлик алмашинув қурилмаларини қўллаш орқали иссиқлик марказларининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2508
Илмий раҳбар: Захидов Ромен Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар:Хошимов Фозилджан Абидович– техника фанлари доктори, профессор. Усмонов Низомжон Орифович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик - технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқлик алмашинув қурилмаларини қўллаш орқали иссиқлик марказлари ва қозонхоналарнинг энергийа самарадорлиги оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик алмашинув қурилмасидан ўтадиган тутун газининг ва қолдиқ сув буғининг ҳажмлари ҳароратини ҳисобга олган ҳолда юқори ҳароратли тутун газларининг байпаслаш коеффициентини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
қозонхона қурилмасидан чиқиб кетувчи тутун газлари турли ҳарорат режимларини иссиқлик алмашинув коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик алмашинув жараёнларини математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик марказидан чиқиб кетувчи тутун газлари ҳарорат режимларининг математик моделлари асосида ёқилғи маҳсулотлари ҳажмлари ва иссиқлик балансини аниқловчи алгоритмлар ишлаб чиқилган;
иссиқлик марказлари энергия самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган иссиқлик алмашинув қурилмасининг геометрик ўлчамларини аниқлаш методикаси эксплуатацион кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
иссиқлик марказининг энергия самарадорлигини оширувчи очиқ иссиқлик энергия таъминотига эга қозонхона қурилмасининг принципиал схемаси иссиқлик алмашинув қурилмаси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иссиқлик алмашинув қурилмаларини қўллаш орқали иссиқлик марказларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
иссиқлик марказларининг энергия самарадорлигини оширишда иссиқлик алмаштиргич билан такомиллаштирилган ҳавони иситиш қурилмаси Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ филиалига жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2023-йил 16-октябрдаги 05-20/848-сон маълумотномаси). Натижада технологик агрегатларни энергия самарадор иш режимида ишлатиш ҳисобига йилига 120437 кW·соат электр энергиясини тежаш имконини берган;
иссиқлик марказидан чиқиб кетувчи тутун газлари ҳарорат режимларининг математик моделлари асосида ёқилғи маҳсулотлари ҳажмлари ва иссиқлик балансини аниқловчи алгоритми Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ филиалига жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2023-йил 16-октябрдаги 05-20/848-сон маълумотномаси). Натижада сарфланадиган ёқилғи сарфини  1,7 марта камайтириш имконини берган;
иситиш қозонхонаси иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда таъсир этувчи омиллар шартли ёқилғи (газ) ва ҳаво ҳарорати, мавсумий иссиқлик энергиясига бўлган талаблар инобатга олинган ҳолда натижаларни қайта ишлаш усули Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ филиалига жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2023-йил 16-октябрдаги 05-20/848-сон маълумотномаси). Натижада бир йилда 54196000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish