Sayt test rejimida ishlamoqda

Аликулов Хусниддин Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида экологик хавф-хатарни олдини олишнинг 
ижтимоий-фалсафий механизмлари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal679.
Илмий раҳбар: Тилавов Уктам Ғуломович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат Бегалиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида экологик хавф-хатарни олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик хавфларни бошқариш орқали глобал ижтимоий-экотизимнинг экологик хавфсизлигини таъминлашдаги структуравий жиҳатлар инвайроментализм контекстида жамият ҳаёти билан боғлиқ амалий ўзгаришларга, глобал мақсадларга эришиши очиб берилган;
 “экологик хавфсизлик” ва “экологик хавф” тушунчаларининг коеволюция консепсияси моҳияти билан детерменистик алоқадорлиги, экологик хавфсизлик ижтимоий-экотизимнинг барқарор ривожланишини белгилаб берувчи экологик хавф чегараларини глобал хавфларни бартараф этиш мақсадида ташкил этиши асосланган;
антропоген табиатни ўзгартирувчи фаолият атрибути сифатида иккиламчи табиатнинг экомуҳит софлигини таъминлашдаги ижобий таъсири натижаларининг намоён бўлиш шакли сифатида экологик хавфларнинг ташкилий-институционал тизимини такомиллаштириш зарурияти далилланган; 
ижтимоий эволюцияда экологик хавфларнинг экологизм парадигмасидаги прогностик ҳолати белгиланиб, экологик хавфсизлик ва ривожланиш ўртасидаги интегратив боғлиқлик асосланган ҳамда экологик қарама-қаршиликни енгиб ўтишга глобал ижтимоий-экотизимнинг бошқариладиган ривожланиши орқали эришиш, бунда экологик хавф глобал экологик хавфсизлик чораларининг тартибга солувчи омиллар орқали бартараф этилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида экологик хавф-хатарни олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий механизмларини ўрганиш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
экологик хавфларни бошқариш орқали глобал ижтимоий-экотизимнинг экологик хавфсизлигини таъминлашдаги структуравий жиҳатлар инвайроментализм контекстида жамият ҳаёти билан боғлиқ амалий ўзгаришларга, глобал мақсадларга эришишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил қилинган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022-йилда амалга ошириш бўйича “ЙЎл харитаси” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2023-йил 2-июндаги 
04-13/3035-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот иши натижалари Ўзбекистонда экологик хавфларни бошқариш тизимини ўрганишнинг консептуал механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“экологик хавфсизлик” ва “экологик хавф” тушунчаларининг коеволюция консепсияси моҳияти билан детерменистик алоқадорлиги, экологик хавфсизлик ижтимоий-экотизимнинг барқарор ривожланишини белгилаб берувчи экологик хавф чегараларини глобал хавфларни бартараф этиш мақсадида ташкил этишига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Мамлакатда атроф-муҳитни ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва истиқболли чора-тадбирлар” режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 10-июлдаги 89-03-2725-сонли маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклиф ва тавсиялар режанинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш ва узлюксиз таълим тизимини яратиш йўналиши такомиллашувига хизмат қилган;
антропоген табиатни ўзгартирувчи фаолият атрибути сифатида иккиламчи табиатнинг экомуҳит софлигини таъминлашдаги ижобий таъсири натижаларининг намоён бўлиш шакли сифатида экологик хавфларнинг ташкилий-институционал тизимини такомиллаштириш заруриятига доир илмий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси фаолиятида, хусусан, Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2023-йил 6-октябрдаги 132-58-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар олий таълим муассасаларини экология ва атроф муҳит муҳофаза соҳасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлардан кенг фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
ижтимоий эволюцияда экологик хавфларнинг экологизм парадигмасидаги прогностик ҳолати белгиланиб, экологик хавфсизлик ва ривожланиш ўртасидаги интегратив боғлиқлик асосланган ҳамда экологик қарама-қаршиликни енгиб ўтишга глобал ижтимоий-экотизимнинг бошқариладиган ривожланиши орқали эришиш, бунда экологик хавф глобал экологик хавфсизлик чораларининг тартибга солувчи омиллар орқали бартараф этилишига оид таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида, жумладан, 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг “Аҳоли экологик фаоллиги, масъулияти ва маданиятини юксалтириш”, “Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”, (8; 10; 17) бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2023-йил 8-сентябрдаги 09/72-сонли маълумотномаси). Диссертация илмий натижаларидан фойдаланиш Экологик ҳаракат томонидан “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” шиори остида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш соҳасида ташкил этилган таҳлилий-амалий тадбирлар самарадорлигининг ошишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish