Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтаев Ҳаким  Примовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Замонавий аксиология қонуниятларининг Янги Ўзбекистонга хос намоён бўлиш хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fal144
Илмий маслаҳатчи: Назаров Қиёмиддин, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Ҳусейнова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол йилларида Ўзбекистонда  қадриятлар соҳаси ўзгариши ва янгиланиши ҳамда бу жараёнда  аксиология қонуниятларининг амал қилиш диалектикасини тизимли тадқиқ этишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳозирги даврда юртимизда янги қадриятлар тизимини шакллантириш жараёни ва унда аксиология қонуниятлари намоён бўлишининг динамикаси ва диалектикасига таъсир кўрсатадиган инновацион омиллар ва янгиланиш тамойиллар очиб берилган;   
мамлакатимиз мустақиллигининг илк давридаёқ  қадриятлар соҳасини янгилаш ва оптималлаштириш, қадриятларга доир қонуниятларнинг амал қилиш ва динамик такомиллашиш босқичлари, аксиология қонуниятларининг ушбу жараёндаги трансформациясининг ижтимоий-фалсафий  аҳамияти очиб берилган;
  мамлакатимизда барпо этилаётган Янги Ўзбекистон жамиятига хос аксиологик ўзгаришларнинг парадигмал асослари, устувор йўналишлари, бу борадаги амалиётни динамик оптималлаштириш ва диалектик такомиллаштириш йўллари, юртимиз қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар механизмининг имкониятлари очиб берилган;  
бугунги кундаги аксиологик тараққиётни таъминлашга доир амалий фаолият механизмини оптималлаштиришнинг инновацион йўллари ва соционик истиқболлари очиб берилган; 
Янги Ўзбекистонда умуминсоний ва миллий қадриятлар омилининг трансформациясига ёрдам берадиган, янгиланиб бораётган  мамлакатимизда замонавий аксиология қонунлари амалиёти самарасини оширишга хизмат қиладиган парадигмал   қадриятлар аҳамияти асосланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий аксиология қонуниятларининг Янги Ўзбекистонга хос намоён бўлиш хусусиятлари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳозирги даврда юртимизда янги қадриятлар тизимини шакллантириш жараёни ва унда аксиология қонуниятлари намоён бўлишининг динамикаси ва диалектикасига таъсир кўрсатадиган омиллар ва тамойилларга оид илмий хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-185-сонли буйруғи билан тасдиқланган гувоҳномага мувофиқ нашр қилинган “Аксиология: қадриятлар фалсафаси” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йил 25 августдаги  02/02-01-119-сонли маълумотномаси). Натижалар дарсликни янги илмий  маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
мамлакатимиз мустақиллигининг илк давридаёқ  қадриятлар соҳасини янгилаш ва оптималлаштириш, қадриятларга доир қонуниятларнинг амал қилиш ва динамик такомиллашиш босқичлари, аксиология қонуниятларининг ушбу жараёндаги трансформациясига доир умуминсоний жиҳатлари ҳамда миллий хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий  аҳамиятига доир  илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятидаги маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот -ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 15-ноябрдаги 4-13-21-3317-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар мамлакатимиз ёшларини тарих синовларидан ўтган миллий қадриятларга содиқ, мустақил дунёқараш ва теран фикрга эга, қатъиятли қилиб тарбиялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тарғиботининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
мамлакатимизда барпо этилаётган Янги Ўзбекистон жамиятига хос аксиологик ўзгаришларнинг парадигмал асослари, устувор йўналишлари, бу борадаги амалиётни оптималлаштириш ва янада такомиллаштириш йўллари, юртимиз қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар механизмининг имкониятларига оид илмий хулоса ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг жорий йилдаги режаси 18 бандининг “Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида вазирлик ва идоралар, шунингдек ҳудудлардаги маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва таҳлил этиб бориш бўйича мониторингни йўлга қўйиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 15 ноябрдаги 02-22/1264-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар   миллий менталитетимиз ва  қадриятларимиз таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. 
қадрийатларни такомиллаштиришга оид муассасалар тизими ва унинг тармоқлари фаолийатини самарали ташкил қилиш бўйича тажриба чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиб, бугунги кундаги аксиологик тараққиётни таъминлашга доир амалий фаолият механизмини оптималлаштириш йўллари ва истиқболлари очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан партиянинг дастурида белгиланган асосий ғоялардан келиб чиқиб “миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори атрофида бирлашиш асосида, ҳар қандай шароитда миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш; миллий маданий ва маънавий қадриятлар, Ўзбекистон халқининг урф-одат ҳамда анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш соҳасидаги тизимли ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон  “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 05-сентябрдаги 02/04-54-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар глобал маконда миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга таҳдид ва хатар кучаяётган бугунги даврда миллий менталитетимиз, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг қадрини оширишда илмий манба сифатида хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда умуминсоний ва миллий  қадриятлар омилининг трансформациясига ёрдам берадиган,   янгиланиб бораётган  мамлакатимизда замонавий аксиология қонунлари амалиёти самарасини оширишга хизмат қиладиган   қадриятлар ривожи парадигмал аҳамиятга эгалигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон  файласуфлари миллий жамияти томонидан чоп этилган “Жаҳон фалсафаси қомуси” номли 1-2 жилд китобларда фойдаланилган (Ўзбекистон  файласуфлари миллий жамиятининг 2023-йил 21-августдаги 09-сонли маълумотномаси). Буларнинг барчаси, ўз навбатида Ўзбекистон  файласуфлари миллий жамиятининг илмий ва нашр фаолияти оптималлашувига, “Жаҳон фалсафаси қомуси” ва “Маънавият асосий тушунчалар луғати” матнининг такомиллашуви ҳамда мазмунан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish