Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалимов Тимур Абдувалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Қадимги ҳинд фалсафасида руҳ ҳақидаги тасаввурлар трансформацияси (веда манбаалари асосида)” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1106.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султанович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исақова  Замирахон Рухиддиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади веда манбаалари асосида қадимги ҳинд фалсафасидаги руҳга оид тасаввурларнинг трансформациясини очиб беришдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
руҳ трансформацияси ҳақидаги қарашлар қадимги ҳинд жамиятининг маънавий ва ижтимоий соҳаларидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқликда ривожлангани илмий асосланган;
ведалар даврида руҳ ҳақидаги тасаввур дастлаб “аҳамияциз” тушунча сифатида талқин қилиниб, кейинчалик Астика мактабларида асосий онтологик муаммо бўлганлиги исботланган;
Астика мактабларида руҳнинг моддий дунё (сансара)дан озод бўлиши таҳлил қилиниб, унинг асосий субстанциялари мокша ва карма эканлиги ҳақидаги тамойил ишлаб чиқилган;
Учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида маърифатли жамиятга эришишга оид ислоҳотлар доирасида  баркамол шахсни шакллантириш вазифалари билан қадимги ҳинд фалсафаси ғояларининг ҳамоҳанглиги очиб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги ҳинд фалсафасида руҳ ҳақидаги тасаввурлар трансформациясига  қаратилган илмий ва амалий аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
руҳ трансформацияси ҳақидаги қарашлар қадимги ҳинд жамиятининг манавий ва ижтимоий соҳаларидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқликда ривожланганига оид илмий тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2020-2022 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 26 июлдаги 04\11-4492 сонли маълумотномаси). Илмий хулосалар масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқишда илмий-методик манбаа бўлиб ҳизмат қилган;
ведалар даврида руҳ ҳақидаги тасаввур дастлаб “аҳамияциз” тушунча сифатида талқин қилиниб, кейинчалик Астика мактабларида асосий онтологик муаммо бўлганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2022 йил 07 июндаги 06-81-851-сонли маълумотномаси). Илмий хулосалар телетомошабинларнинг диний ва дунёвий савиясини юксалтириш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод онгида юксак маданият эгаси ҳақидаги қарашлар шаклланишига самарали таъсир кўрсатган;
Астика мактабларида руҳнинг моддий дунё (сансара)дан озод бўлиши таҳлил қилиниб, унинг асосий субстанциялари мокша ва карма эканлиги ҳақидаги тамойилга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 24 июлдаги 1-13-21-1986-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар агентлик томонидан ўтказилган тарғибот ишларини  самарадорлиги ортишига хизмат қилган;
Учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида маърифатли жамиятга эришишга оид ислоҳотлар доирасида  баркамол шахсни шакллантириш вазифалари билан қадимги ҳинд фалсафаси ғояларининг ҳамоҳанглигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 сентябрдаги маълумотномасига мувофиқ, нашр қилинган “Фалсафа” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 сентябрдаги 02/01-01-132-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар ОТМ бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олувчи талаба-ёшлар орасида бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish