Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброхимов Илхомжон Шавкатжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2434. 
Илмий раҳбар: Раҳимов Акмал Матяқубович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертацияси бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банклар томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлари сифатини ошриш мақсадида краудсорсинг амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банки томонидан мижозлар учун қулай ҳамда сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида «мижоз - ишонч» тизимига асосланган банк хизматлари пакетини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банки томонидан мижозларга қулайлик яратиш ҳамда банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида банк мобил иловалари орқали жисмоний шахсларнинг пул маблағларини омонатга қабул қилишда минимал қолдиқ суммасининг миқдорига қараб фоизларни табақалаштирган ҳолда белгилаш асосланган;
тижорат банклари томонидан мижозлар (жисмоний шахслар)га кўрсатиладиган хизматлар кўламини ҳамда молиявий инклюзивликни янада ошириш мақсадида банк карталарини масофадан бошқариш имкониятларини ошириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банклар томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлари сифатини ошриш мақсадида краудсорсинг амалиётини жорий этиш таклифи АТ «Алоқа банк»нинг 2022 йилга мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 02 февралдаги 19-04/393-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк мижозлари сони 2022 йилда 15 фоизга ортган. Банк томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга эришилган;
тижорат банки томонидан мижозлар учун қулай ҳамда сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида «мижоз - ишонч» тизимига асосланган банк хизматлари пакетини ишлаб чиқиш таклифи АТ «Алоқа банк»нинг 2023 йилга мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 02 февралдаги 19-04/393-сон маълумотномаси). Натижада, АТ «Алоқабанк»да юқори лояллик даражасига эга бўлган мижозлар гуруҳи ажратиб олиниб, уларга нисбатан хизмат кўрсатишнинг алоҳида тартиби жорий этилган;
тижорат банки томонидан мижозларга қулайлик яратиш ҳамда банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида банк мобил иловалари орқали жисмоний шахсларнинг пул маблағларини омонатга қабул қилишда минимал қолдиқ суммасининг миқдорига қараб фоизларни табақалаштирган ҳолда белгилаш таклифи АТ «Алоқа банк»нинг 2023 йил учун «Депозит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқа банк»нинг 2023 йил 02 февралдаги 19-04/393-сон маълумотномаси). Натижада АТ «Алоқа банк»да эгилувчан шартларда, жозибадор омонат турлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилишига эришилган;
тижорат банклари томонидан мижозлар (жисмоний шахслар)га кўрсатиладиган хизматлар кўламини ҳамда молиявий инклюзивликни янада ошириш мақсадида банк карталарини масофадан бошқариш имкониятларини ошириш таклифи АТ «Алоқа банк»нинг 2023 йилга мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқа банк»нинг 2023 йил 02 февралдаги 19-04/393-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг «Зоомрад» мобил иловасидан фойдаланувчилар сони ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish