Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Ширин Зохид қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон тижорат воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3149.
Илмий раҳбар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги 03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Мўминов Баҳодир Болтаевич; иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент  Махаммадиев Махсуд Мардон иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон тижорат воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра, “электрон тижорат экотизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муносабатларнинг ўзаро манфаатлилиги тамойилига асосланган иштирокчилар, ахборот сервислари ва бизнес-жараёнларнинг катта миқдорини бирлаштирувчи рақамли тизим харидор ва сотувчининг муайян жорий электрон саҳифадан бошқасига ўтмаган ҳолда электрон тижорат тақдим этувчи электрон товарлар ва хизматлар хариди ва тўловини амалга ошириш имкониятлари жиҳатидан такомиллаштирилган;
электрон савдо майдончасидаги тижорат фаолияти жараёнларини ташкил этиш ва амалга оширишда тезкор мослашувчан рақамли ахборот тизими воситасида рақамли форматда ифодаланувчи электрон маҳсулот шаклланишининг ҳар бир алоҳида жараёнини қиймат жиҳатидан баҳолаш ҳамда минималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон савдо майдончаси орқали кийим-кечак маҳсулотларини сотишда харидорнинг тана қисмлари ўлчамларини сунъий интеллект ёрдамида автоматик равишда ҳисоблаш алгоритми ва дастурига мижознинг талаб ва хоҳишига оид қўшимча маълумотларни киритиш орқали электрон савдо ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда электрон тижорат рақамли трансформация жараёнлари ва интернет фойдаланувчилари сони ҳамда хавфсиз интернет-серверларнинг ошиб бориши асосида ривожланишининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон тижорат воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга оид илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “электрон тижорат экотизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муносабатларнинг ўзаро манфаатлилиги тамойилига асосланган иштирокчилар, ахборот сервислари ва бизнес-жараёнларнинг катта миқдорини бирлаштирувчи рақамли тизим харидор ва сотувчининг муайян жорий электрон саҳифадан бошқасига ўтмаган ҳолда электрон тижорат тақдим этувчи электрон товарлар ва хизматлар хариди ва тўловини амалга ошириш имкониятлари жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақамли маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда электрон тижорат тақдим этувчи электрон товарлар ва хизматлар хариди ва тўловини амалга ошириш имкониятлари жиҳатидан такомиллаштирилган электрон тижорат экотизими тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги назарий билимлар ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
электрон савдо майдончасидаги тижорат фаолияти жараёнларини ташкил этиш ва амалга оширишда тезкор мослашувчан рақамли ахборот тизими воситасида рақамли форматда ифодаланувчи электрон маҳсулот шаклланишининг ҳар бир алоҳида жараёнини қиймат жиҳатидан баҳолаш ҳамда минималлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 23-февралдаги 9/01-30-35-03-сонли ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02/22-317-сонли малумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Ясканаму Футуре” МЧЖ ҳамда “Имрон Техтиле Гроуп” хусусий корхоналарининг электрон тижорат платформаларининг қидирув тизимлари соддалаштириш асосида 2023-йилнинг биринчи чорагида электрон кийим савдоси ҳажмини “Ясканаму Футуре” МЧЖда 3,5 фоизга, “Имрон Техтиле Гроуп” хусусий корхонасида 6,2 фоизга ошириш имконини берган;
электрон савдо майдончаси орқали кийим-кечак маҳсулотларини сотишда харидорнинг тана қисмлари ўлчамларини сунʼий интеллект ёрдамида автоматик равишда ҳисоблаш алгоритми ва дастурига мижознинг талаб ва хоҳишига оид қўшимча маʼлумотларни киритиш орқали электрон савдо ҳажмини ошириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 23-февралдаги № 9/01-30-35-03-сонли ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 28-апрелдаги № 02/22-317-сонли малумотномалари). Мазкур илмий таклиф “Ясканаму Футуре” МЧЖ ҳамда “Имрон Техтиле Гроуп” хусусий корхоналарининг электрон тижорат платформаларида синовдан ўтказилиб, синов натижалари асосида электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар тўғрисидаги гувоҳномалар олинган (ДГУ 27403; № ДГУ 31144), корхоналар томонидан электрон савдо майдончасида сотувни самарали ва сифатли амалга оширишга, электрон тижоратдаги энг муҳим муаммо сотиб олинаётган кийимни визуал кўриш ва унинг ўлчамлари билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга имкон яратган;
Ўзбекистонда электрон тижорат рақамли трансформация жараёнлари ва интернет фойдаланувчилари сони ҳамда хавфсиз интернет-серверларнинг ошиб бориши асосида ривожланишининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Ўзбекистон электрон тижорат уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон электрон тижорат уюшмасининг 2024-йил 24-февралдаги 1-2402-сонли ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 23-февралдаги 9/01-30-35-03-сонли маʼлумотномалари). Мазкур прогноз параметрларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон электрон тижорат уюшмасининг тармоқлар ва соҳаларда электрон тижорат соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish