Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаландарова Гавхар Сулаймоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эътиқод ва билим мутаносиблигининг фалсафий методологик жиҳатлари” мавзусидаги 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal612.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигина Арслановна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эътиқод ва билим мутаносиблигининг барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш омили сифатидаги методологик аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний этиқод эзгуликга ишонч, инсон маънавий қиёфасини бошқариш воситаси, илмий билим моддий эҳтиёжларни қондириш, касбий камолот  омили эканлиги, уларнинг бирлиги жамиятнинг ижтимоий тараққиёти ва инсонпарварлашувида намоён бўлиши   асосланган;
илмий билимлар сивилизациялар алмашувининг мезони, одамларнинг кундалик- прагматик эҳтиёжларига жавоб ва инсон тафаккури имкониятларининг маҳсули сифатида дунёни ўзгартирувчи тафаккур тўлқинлари синапслар сифатида номоён бўлиши очиб берилган;
илмий билим ва эътиқод мутаносиблигига эришиш янги технологияларни яратиш, инсониятнинг давомийлигини таъминлаш, коинот сирларини ўрганишга оқилона ёндашувни шакллантиришнинг методологик асоси сифатида ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва инсониятни асраш мезони эканлиги асосланган;
табиий ва ижтимоий билимлар диалектикасининг гуманистик характери олимларнинг кашфиёт ва ихтиролари натижаларида, эътиқод эркинлиги динлараро  бағрикенглик, миллатлараро тотувликни  таъминлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг  эпистемологик омили эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эътиқод ва билим мутаносиблигининг фалсафий методологик жиҳатларини тадқиқ этиш натижасида:
диний этиқод эзгуликга ишонч, инсон маънавий қиёфасини бошқариш воситаси, илмий билим моддий эҳтиёжларни қондириш, касбий камолот  омили эканлиги, уларнинг бирлиги жамиятнинг ижтимоий тараққиёти ва инсонпарварлашувида  намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телерадиоканали» ДМ «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт», «Адабий жараён», «Жаҳон адабиёти» радиоешиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 23-ноябрдаги 04-36/1947-сонли маълумотномаси). Натижалар одамларнинг диний эътиқодини қадрлаш ва илмий билимдан ижтимоий тараққиётни таъминлаш жараёнида фойдаланишнинг зарурлигини тушунишига хизмат қилган;
илмий билимлар сивилизациялар алмашувининг мезони, одамларнинг кундалик- прагматик эҳтиёжларига жавоб ва инсон тафаккури имкониятларининг маҳсули сифатида дунёни ўзгартирувчи тафаккур тўлқинлари синапслар сифатида намоён бўлишига оид хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган «Аҳолининг Интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора-тадбирлар» 31-банди «Буюк аждодларимизнинг илмий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон сивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари бўйича маълумотлар билан халқаро Интернет тармоғини бойитиб бориш»да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 12-декабрдаги 381-сонли маълумотномаси). Натижалар билим ижтимоий муҳит таъсирида шаклланиши ва улардан одамларнинг илмий ва касбий фаолиятида оқилона фойдаланишига хизмат қилган; 
илмий билим ва эътиқод мутаносиблигига эришиш янги технологияларни яратиш, инсониятнинг давомийлигини таъминлаш, коинот сирларини ўрганишга оқилона ёндашувни шакллантиришнинг методологик асоси сифатида ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва инсониятни асраш мезони эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги» лойиҳасини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 2-мартдаги 4-13-21-546-сонли маълумотномаси). Натижалар билим ва эътиқод технологик тараққиёт таъминлаш омили эканлиги, уларнинг мутлақлаштирилиши бу жараёндаги мутаносибликнинг бузилишига олиб келишини тушунишга хизмат қилган; 
табиий ва ижтимоий билимлар диалектикасининг гуманистик характери олимларнинг кашфиёт ва ихтиролари натижаларида, эътиқод эркинлиги динлараро  бағрикенглик, миллатлараро тотувликни  таъминлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг  эпистемологик омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг маданий-гуманитар соҳадаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг  2023-йил 30-октябрдаги 02-02-61-сонли маълумотномаси). Натижалар фуқаролар онгида билим ва эътиқод мутаносиблигига эришишни тўғри англаш малакаларини шакллантиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish