Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандаров Аброрбек Исломбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тут меваси шарбати ва концентрати олиш технологиясини такомиллаштириш ва жараёнларини оптималлаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/T.3843.
Илмий раҳбар: Максумова Дилрабо Кучкoровна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSс.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Бобоев Акмал Хатамович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тут меваси шарбати ва концентрати олиш жараёнларини оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тут шарбати таркибидаги крахмал ва пектин парчаланиб, чўкма ажратилиб, шаффоф шарбат олиш, вакуум-буғлатиш аппаратида олинган концентратда Na+, K+, Ca+, Mg2+ минерал моддалари ион ҳолатида сақланиши исботланган;
тут шарбатида рефрактометрик қуруқ моддада қандлар 18 %, қўрғошин, темир, кадмий, никель каби оғир металлар миқдори рухсат этилган мейёрлардан кам эканлиги аниқлаганган ва оксиметилфурфурол ҳосил бўлмаслиги асосланган;
қуюқ массанинг намлиги 78-80,5 %, таркибига целлюлоза ва гемицеллюлоз, қуруқ моддалар концентрацияси 19,5-22 % ни, қуюқ массанинг зичлиги центрифугани ишлатиш режимига мос 1060 кг/м3 ни ташкил этиши аниқланган;
график усулда тут меваси шарбати массасини декантациялаш, иссиқлик- гидромеханик тиндирилган шарбатни массаалмашиниш орқали буғлатиш орқали фугат таркибида қандлар, пектин, крахмал, микро- ва макроэлементлар, витаминлар, органик кислоталар, ароматик моддалар, пигментлар максимал сақланиш асосланган; 
тут меваси шарбати олиш жараёнлари мақбуллаштирилиб, концентрат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тут меваси шарбати ва концентрати олиш жараёнларини мақбуллаштириш ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тут шарбати концентрати олиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»да ишлаб чиқариш амалиётга жорий қиланган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йилнинг 14 декабридаги 14-112/12-23-сон маълумотномаси). Натижада, қандлар, микро- ва макроэлементлар, витаминлар ва доривор органик кислоталарга бой истеъмол учун хавфсиз тут концентрати олиш имконини беради;   
тут шарбати ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2024-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йилнинг 14 декабридаги 14-112/12-23-сон маълумотномаси). Натижада, жигарни ҳимоя қилиш, қон босимини пасайтириш, шунингдек, қондаги қанд ва липид даражасини пасайтириш хусусиятига эга витаминлар, микро- ва макроэлементлар ҳамда органик кислоталарга бой тут шарбати ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish