Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Истам Баётовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Чучук сув балиқларини қайта ишлаш технологиясини тайёр маҳсулот товаршунослик тавсифи ва хавфсизлиги асосида такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/T3610.
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSс.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Дадамирзаев Музаффар Хабибуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чучук сув балиқларини қайта ишлаш технологиясини тайёр маҳсулот товар тавсифи ва хавфсизлиги асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ва сунъий ташкил этилган чучук сув ҳавзаларида етиштирилган балиқ гўштининг кимёвий таркиби аниқланиб, барча ҳудуддаги лаққа балиғининг таркибида рухсат этилган мейёрлардан ортиқ мишяк йиғилиши исботланган; 
гўшт таркибини балиқ етиштирилган муҳитдаги моддалар, жумладан токсик элементлар билан тўйиниши маълум қонуниятга эгалиги аниқланган ва таркиби сувдаги элемент миқдорига бевосита боғлиқлиги асосланган; 
балиқни консервалашда ишлатиладиган соус таркибидаги алоҳида компонентлар балиқ консервасида специфик ҳид, таъм, консистенция ва ранг ҳосил қилиши билан консерва сифати ошиши аниқланган;  
Ўрта Зарафшонда овланган маринка, карп ва оқдўнгпешона балиқларида маргимуш ва сурма концентрацияси меъёрий қийматларидан юқори, сурманинг асосий қисми тангаси, терисида, жабра ва скелетида тўпланиши исботланган;
балиқ консерваси ишлаб чиқаришда қадоқлаб герметикланган консерва маҳсулотини стериллаш режимларининг ҳарорат ва вақтга боғлиқлиги асосланган; 
тайёр маҳсулот товар тавсифи ва хавфсизлиги асосида, чучук сув балиқларини қайта ишлаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чучук сувларда сунъий етиштирилган ёки табиий шароитда яшовчи балиқларни консервалаш технологиясини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карп, оқдўнгпешона, лаққа, вобла балиқлардан тайёрланган консервалар ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йилнинг 14 ноябридаги 14-96/11-23-сон маълумотномаси). Натижада, оқсил, ёғ, углеводлар, микро- ва макроэлементлар ҳамда витаминларга бой истеъмол учун хавфсиз балиқ консервалари ишлаб чиқариш имконини беради; 
«Томат соусидаги балиқ», «Томат соусидаги сабзавот балиқ», «Қовурилган балиқ консерваси» ва «Ўсимлик мойидаги вобла» балиқ консервалари ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йилнинг 14 ноябридаги 14-96/11-23-сон маълумотномаси). Натижалар хавфсизлиги кафолатланган, кимёвий таркиби сақланган балиқ консервалари ишлаб чиқариш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish